• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Шоу-бизнес Aндижон

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    Андижон вилояти ҳокимлиги ҳар йили Хонобод шаҳрида “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада санъати фестивалини ўтказишни анъанага айлантирди. Ўтган йиллар давомида фестивалда Otawan гуруҳи, Boney М, Доктор Альбан, Дианелла, Jah Khalib, Jony, Inna каби жаҳон юлдузлари чиқиш қилганди.

    Бу йилги фестивал ҳам ўтган йилгидан қолишмайди, чоғи. Хонобод шаҳри ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Э.Холмирзаев имзолаган ҳужжатга кўра, 15-17 август кунлари ўтказиладиган навбатдаги “Дунё садолари”да машҳур турк хонандаси Мустафа Сандал, эронлик Араш, италиялик хонанда In-Grid, ҳиндистонлик Алиша Чинай, Arabecque гуруҳи ва бошқа маҳаллий санъаткорлар қатнашиши кўзда тутилган.

    “Дарё” ушбу фестивалга жаҳон ва миллий эстрада юлдузларининг концерт бериб кетиши учун қанча гонорар белгилангани ва бошқа қилинаётган сарф-харажатларни ўрганди.

    Фестивални юқори савияда ўтказиш учун дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 6 млрд сўм миқдорида маблағ йўналтирилмоқда. Аммо ўтган йиллардаги тажрибалардан келиб чиқиб ҳозир фестивалга аниқ қанча маблағ сарфланишини айтиш қийин, чунки барча сарф-харажатлар фестивал якунлангач маълум бўлади. Масалан, тадбир учун ўтган йили 8 млрд сўмдан кўпроқ пул кетган эди. 

    Скриншот: xarid.uzex.uz

    Санъаткорлар гонорари қанча? 

    Тадбирга таклиф қилинган энг қиммат хонандалардан бири эронлик машҳур санъаткор Араш. Уни Андижонга олиб келиш учун 2 млрд 95 млн сўм (бугунги курс билан тахминан 164 минг доллар) сарфланади. Туркиялик хонанда Мустафо Сандал учун эса бундан сал камроқ — 2 млрд 49 млн сўм (160 минг доллар) ажратилган. Шунингдек, италиялик хонанда, In-Grid тахаллуси билан танилган Ингрид Алберини ва ҳиндистонлик хонанда Алиша Чинайни (бу икки санъаткор учун жами 837 млн сўм, яъни, 65 минг АҚШ доллари сарфланади) ҳам Хонободга келиб қўшиқ куйлайди. 

    Юқоридаги санъаткорлар ташрифи учун умумий ҳисобда 4 миллиард 981 миллион сўм ёки 390 минг доллардан кўпроқ тўланиши кўзда тутилган. 

    Бу нархлар қанчалик реал? 

    “Дарё” мавзуни ўрганиш жараёнида юқорида номи келтирилган санъаткорларнинг Ўзбекистонга ташрифи баҳосини ўрганди. 

    Ушбу хонандалар, умуман, дунёдаги машҳур санъаткорларнинг Ўзбекистондаги концертларини уюштириш билан шуғулланувчи мутахассисларга кўра, аслида бу санъаткорларнинг нархи Хонобод фестивали учун кўрсатилган нархдан анча арзон. Масалан, Мустафо Сандал ва Арашни Ўзбекистонга энг қиммат ҳолатда жами 200 минг АҚШ доллари тўлаб олиб келиш мумкин. Қолган икки санъаткор учун эса 20 минг доллар етарли. Яъни фестивалга чақирилган санъаткорлар гонорари сунъий равишда деярли икки баробарга шиширилган бўлиши мумкин.

    Скриншот: registr.stat.uz

    Уларни ким олиб келяпти? 

    Энг муҳим саволлардан бири шу. Унинг жавоби бу санъаткорлар нима учун бунчалик қиммат нархга келаётганига жавоб бўлади. 

    Эрон хонандаси Арашни олиб келиш ваъдасини бериб, катта пулга шартнома тузган “Қатағон Идеал Маркет” Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида жойлашган. Унинг асосий фаолияти — ихтисослашмаган дўконларда бошқа товарлар чакана савдоси билан шуғулланади. МЧЖ таъсисчиси ва раҳбари — Азизов Акбарали Қамбарович. 

    Мустафа Сандални олиб келиш эса Наманган вилоятининг Поп туманидан рўйхатдан ўтган “Bregin Мilk Soft” МЧЖнинг зиммасига тушган. Бу корхонанинг асосий фаолияти — йирик шохли қорамолларнинг бошқа зотларини ва буйволларни кўпайтириш. Яна бир эътиборли жиҳати — ташкилот бор-йўғи тўрт ой аввал, яъни 2025 йилнинг 12 март куни ташкил этилган, июнь ойида қайта рўйхатдан ўтган.

    Италиялик ва ҳиндистонлик санъаткорларни 837 млн сўмга олиб келадиган корхона номи — “Маgnat Construction Planet” МЧЖ. Бу ташкилот ҳам ихтисослашмаган улгуржи савдо билан шуғулланади. Эгаси — Азизов Акбарали Камбарович. Ҳа, бу ўша, эронлик хонанда Арашни олиб келаётган корхона эгаси. Акбарали ака билан боғланишга бўлган ҳаракатларимиз бесамар бўлди, корхоналар раҳбари гўшакни кўтармасликни афзал билди.

    Эгаси бир-икки ташкилот ва очилганига энди бир-икки ой бўлган ҳамда йўналиши санъат ёки маданиятга умуман алоқаси бўлмаган маҳаллий корхоналарга шунча маблағ ва масъулият берилаётгани қизиқ, албатта.

    Скриншот: registr.stat.uz

    Бу ҳали ҳаммаси эмас

    Фестивални юқори савияда ташкил этиш мақсадида “Олтин Тош Улгуржи” МЧЖдан ҳаво шари (аэростат) ижарага олинган. Шартнома суммаси — 350 миллион сўм. Таъминотчи МЧЖ шартнома тузилишидан ўн кун аввал Андижон шаҳридан рўйхатдан ўтган. 

    Саҳна подиуми, ёритиш ва овоз кучайтириш мосламалари, махсус экран ижараси ҳамда безак ва тунги ёритиш ишларини “Дунё саҳналари” МЧЖ 1 млрд 250 миллион сўм эвазига бажарадиган бўлди. Бу корхона шартнома тузишдан қанча олдин ташкил этилганини тахмин қилиб кўринг-чи? Бир кун! Бугун МЧЖ ташкил этилган, эртаси куни 100 минг долларлик шартномага эга бўлган. Зўрми?..

    Ҳокимлик вазифасини вақтинча бажараётган Элёрбек Холмирзаев бу янги туғилган корхоналарни қандай излаб топгани, албатта, яна бир муҳим савол.

    Фото: Дарё

    “Дунё садолари” ўзи қандай фестивал? 

    Фестивалнинг асосий мақсади – миллий эстрада санъатини жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилиш, иқтидорли ёшларни кашф этиш ва қўллаб-қувватлаш, замонавий қўшиқчилик санъатини оммалаштиришдан иборат. Тадбир орқали Хонобод шаҳрининг туристик салоҳиятини ошириш, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтириш ҳам кўзда тутилган эди. 

    Аммо ўтган икки фестивал кўпроқ турли салбий муҳокамалар билан ёдда қолди. Унга ажратилаётган маблағ, фестивалда ғолиб чиққан маҳаллий санъаткорларга берилмаган пул мукофотлари эътирозларга сабаб бўлди. Ёдингизда бўлса, ўтган йилнинг декабрида айнан “Daryo.uz” сайтида эълон қилинган мақоладан кейингина мукофотлар тўлаб берилган эди. 

    Фестивал харажатлари ўрганилиши керак

    Биз бу фестивал андижонликлар учун нечоғлик зарур экани, унга сарфланаётган маблағларга қанча боғча, мактаб, шифохона қуриш ёки таъмирлаш мумкинлиги ҳақидаги фаразларга берилмоқчи эмасмиз. Аммо бюджет маблағлари қонуний ёки қонунга зид ажратилаётгани масъуллар томонидан текширилиши зарур, деб ҳисоблаймиз. Тендер ва танловларсиз, мутлақо бошқа йўналишга ихтисослашган ва бир-биридан шубҳали корхоналарга берилган бу маблағлар, албатта, ўрганиб кўришга арзийди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Рақобат қўмитаси ва масъул идоралар бу маълумотларни эътиборсиз қолдирмайди, деб ишонамиз. 

    Мавзуга яна қайтамиз. 

    24 июл, 21:25   Изоҳ (0)   8814
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг уч мулозими ишдан олинди

    Ўзбекистон | 25 июл, 23:40

    “Манчестер Сити” собиқ футболчисини ортга қайтаради — Романо

    Спорт | 25 июл, 22:50

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 22:39

    “Америкаликларнинг 53 фоизи Эпштейн иши Трамп туфайли эълон қилинмаяпти деб ҳисоблайди” — сўровнома

    Дунё | 25 июл, 22:15

    “Канада Фаластин давлатининг БМТда тан олинишига интилмоқда” — Марк Карни

    Дунё | 25 июл, 21:53

    ESPN. Дунёнинг энг яхши бокcчилари рейтинги янгиланди

    Спорт | 25 июл, 21:45

    Бразилия АҚШни президентга қарши тўнтариш тайёрлашда гумон қилмоқда

    Дунё | 25 июл, 21:27

    Москвада 50 ёшли ногиронни ўлдирган ўзбекистонлик мигрантга жиноят иши қўзғатилди 

    Дунё | 25 июл, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.