• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Экология қўмитаси Бўстонлиқда «Қизил китоб»га киритилган айиқ россиялик овчи томонидан ўлдирилишига нега рухсат берилганига изоҳ берди

    Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган Тяншан қўнғир айиғи отиб ўлдирилгани, уни отишга Экология қўмитаси раҳбари рухсат бергани ҳақида хабар тарқалганди. Қўмита ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

    Фото: Telegram / @ekologuz

    Фото: Telegram / @ekologuz

    Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонунининг 15-моддасида ёввойи ҳайвонларни тутишга доир ҳар йилги квота ёввойи ҳайвонларнинг кўп миқдорда тутиладиган турларига, шунингдек, камёб ва оз сонли турларига нисбатан белгиланиши кўрсатилган. Қонун талабига асосан ёввойи ҳайвонларни тутишга доир талабномалар жисмоний ва юридик шахслар томонидан  Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига топширилади.

    Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси эса ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квота лойиҳасини талабномалар асосида тайёрлайди ва Фанлар академиясига юборади. Фанлар академиясининг ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квота лойиҳаси бўйича хулосаси асосида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квоталарни тасдиқлайди, квотани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда уни Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига юборади.

    Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир тасдиқланган квоталарга мувофиқ экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органлари квоталарни берилган талабномаларга мувофиқ тақсимлайди ҳамда ҳайвонот дунёсидан фойдаланишга доир рухсатномаларни беради.

    Худди шу қонуннинг 16-моддасида эса Ўзбекистон ҳудудида ёввойи ҳайвонларни ов қилиш ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши кўрсатиб қўйилган. Тўловлар ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномада кўрсатилган ҳар бир ёввойи ҳайвон учун киритилади.

    Ёввойи ҳайвонларни тутиш учун тўловлар миқдорлари ушбу қонуннинг 1-иловасига мувофиқ белгилаб қўйилган. Тяншан қўнғир айиғини овлашга ҳам айни шу тартибда, яъни қонуний талабларга тўлиқ амалга қилган ҳолда рухсат берилган.

    2020 йилнинг 25 ноябрида Фанлар академиясига қонун талабларига асосан ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квота лойиҳасини кўриб чиқиб, хулоса бериш учун сўров юборилган. 2020 йилнинг 4 декабрида Фанлар академиясининг Биоресурслар бўйича идоралараро комиссияси 2021 йил учун ноёб ва «Қизил китоб»га киритилган ҳайвонларга ажратилган квоталар тўғрисидаги хулосасини қўмитага тақдим этган. Унда 2 дона Тяншан қўнғир айиғини тутиш ҳам кўрсатилган.

    Шундан сўнг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг «Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир 2021 йилги квотани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи қабул қилинади. Мазкур буйруқда квотага киритилган ёввойи ҳайвонларни тутиш, яъни табиатдан ажратиб олиш тартиб-қоидалари аниқ кўрсатилган.

    Бундан ташқари, 2020 йилнинг 28 декабрида бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасига ёзма равишда расмий ахборот берилган. Ҳукуматнинг айни масала бўйича 2021 йил 8 январда имзоланган топшириғида «Қизил китоб»га киритилган ҳайвонларни табиатдан олишга қонун талабларида белгиланган тартибда рухсатнома беришни таъминлаш топширилган.

    «Кўриб турганингиздек, барча қонуний талаблар бажарилгандан кейингина икки дона Тяншан қўнғир айиғини отиш орқали тутишга рухсатнома берилган. Бунда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлда қабул қилинган ‘Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида’ги қонуннинг 1-иловасида тасдиқланган миқдордаги тўловларнинг давлат бюджетига ундирилиши таъминланган», — дейилади қўмита баёнотида.

    Шунингдек, қўмитанинг таъкидлашича, ушбу хабарни тарқатган Наргис Қосимова шу тартибдаги қонуний асосларни чуқур ўрганмасдан, айни жараён билан боғлиқ маълумотларни тегишли ташкилотлар мутахассисларидан аниқламасдан жамоатчиликка ноўрин хабар тарқатган.

    «Муаллиф ўз чиқишида бу мавзуга умуман алоқаси йўқ шахсий қарашларини бирор исботи бўлмаган ҳолда қонунга хилоф равишда баён этган. Доно халқимиз ибораси билан айтганда, ўйламасдан сўйлаган, аҳоли орасида нотўғри тушунча шаклланишига сабабчи бўлган. Ўйлаймизки, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бу ҳолатга ўз ваколатлари доирасида қонуний баҳо беришади», — дейилади қўмита хабарида.

    Экология қўмитасининг қўшимча қилишича, Ўзбекистоннинг айрим тоғли ҳудудларида биолог мутахассислар томонидан олиб борилган ҳисоб натижаларига кўра, айни пайтда қўнғир айиқлар сони хабарда айтилганидек 150 эмас, 500 га яқин аниқланган.

    Бунга жавобан экофаол Наргис Қосимова Тяншан қўнғир айиғини отиш учун рухсатмома берилган Россия фуқароси Широков Е. Бундан аввал 2020 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонга Бухарский уриал (тоғ қўйи) овлаш учун келганини маълум қилган. 2020 йил февраль ойида бу ҳайвонлар БМТнинг «Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаб қолиш» конвенциясига киритилган.

    «Нега овчига айнан йўқолиб бораётган турларни овлашга қўмита рухсат беради?», — деган у.

    Наргис Қосимованинг айтишича, 2019 йилда нашр қилинган «Қизил китоб»да қўнғир айиқлар сони 1970—1980 йилларда Ғарбий Тяншанда 200-220 таси ҳисобга олингани, муҳофаза чоралари туфайли сони барқарорлашгани, ғарбий Тяншанда умумий кўрсаткич 250-300 тага етгани кўрсатилган. Писком дарёси водийсининг юқори қисмида 1 та, йирик дарада 2-3 та, Чотқол қўриқхонасида 40-45 таси қайд этилган. Ғарбий Помир-Олойда катта қисми Ҳисор тизмасида ҳаёт кечириши, Ҳисор қўриқхонасида қўнғир айиқлар ўртача 157 тани ташкил этиши ёзилган.

    «Узоғи билан 205 та, аммо 500 та эмас! 500 та бўлса, нур устига аъло нур. Аммо қани ўша ҳисобланган ҳужжат? Нега у эълон қилинмаган шу пайтгача? Кейин 500 та айиқ ҳам уларни отиш учун асос бўла олмайди», — дейди Наргис Қосимова.

    «Энг қизиғи, раис имзо чеккан рухсатномада Фанлар академияси хулосаси ҳам турибди. 2021 йилга 2 та айиққа квота ажратилган. Аммо у ерда ‘Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб бораётган ёввойи ҳайвонлар турларини табиий яшаш муҳитидан ажратиб олишга 2021 йилги квота’ деб берилган, ўлдиришга эмас. Илмий ўрганиш борасида бўлса, ўлдирмасдан ҳам ўрганса бўлади, аммо бу ерда гап йўқолиб бораётган турнинг ўлдирилиши ҳақида кетяпти», — дейди экофаол.

    Наргис Қосимова Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раисига ҳеч қандай хусумати йўқлигини, Ўзбекистон фуқароси сифатида мамлакат табиати йўқ қилинишини истамаслигини таъкидлаб, юқоридаги саволларга аниқ жавоб сўраган.

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Қашқадарёнинг Чироқчи туманида бир гуруҳ шахслар халқаро «Қизил китоб»га киритилган қўнғир айиқни ўласи қилиб дўппослаган, Наманган вилояти Чуст туманида ҳам «Қизил китоб»га киритилган қўнғир айиқ отиб ўлдирилган эди.

    12.05.2021, 17:46   Изоҳ (0)   59212
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Ёсихидэ Сугани Ўзбекистонга таклиф қилди

    12.05.2021, 17:23

    Шавкат Мирзиёев: «Гўшт ва ёғнинг жаҳон бозоридаги нархлари тўхтовсиз ўсаётгани барча раҳбарларни чора-тадбирлар кўришга ундаши керак»

    12.05.2021, 17:13

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда

    12.05.2021, 16:34

    Қорақалпоқ давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш учун 5 минг доллар сўраган шахслар қўлга олинди

    12.05.2021, 16:10

    Наманганда Рамазон ҳайити арафасида мукаммал таъмирланган «Ўн бир Аҳмад» зиёратгоҳи фойдаланишга топширилди

    12.05.2021, 15:33

    Чирчиқда ҳокимлик биноси олдида намойишга чиққан қурувчиларнинг иш ҳақини тўламаган тадбиркор жаримага тортилди

    12.05.2021, 15:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.