Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида фуқаро Қизил китобга киритилган сут эмизувчилар тоифасига кирувчи 3 бош жайронни сақлаётгани аниқланди, деб хабар бермоқда Қорақалпоғистон Экология қўмитаси.
Қайд этилишича, шаҳарнинг А.Бегимов кўчасида яшовчи фуқаро ўз уйида жайронларни боқиб келаётгани маълум бўлгач, 14 январь куни ишчи гуруҳ томонидан вазият ўрганилган. Натижада ҳақиқатан ҳам мазкур манзилда сут эмизувчилар турига кирувчи 3 бош жайрон борлиги аниқланган.
Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ҳайвонларни парвариш қилишга «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунидаги 38-моддада кўрсатилган ёввойи ҳайвонларни бошқа жойларга кўчириш, иқлимга мослаштириш ва чатиштириш, ёввойи ҳайвонларни янги яшаш жойларига кўчиришга, фауна учун янги бўлган ёввойи ҳайвон турларини иқлимга мослаштиришга, шунингдек, ёввойи ҳайвонларни чатиштириш тадбирларини ўтказишга давлат экологик экспертизасининг ҳамда Фанлар академиясининг хулосалари асосида илмий ва хўжалик мақсадларида йўл қўйилади.
Мавзуга доир:
- Қорақалпоғистонда браконьерлар «Қизил китоб»га киритилган 14 та кийик ва 5 та ёввойи қуённи отиб ўлдирди
- Сирдарёда «Қизил китоб»га киритилган саккизта лочинни 280 млн сўмга сотишга уринган шахслар ушланди
- Қирғизистонда Қизил китобга киритилган жайронлар қирилиб кетди. Энди улар Ўзбекистондан олиб келинади
Изоҳ (0)