• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Дунё Марказий Осиё

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    2022 йилда Россия бир вақтлар Совет Иттифоқи яратилишида учта асосий давлатдан бири бўлган Украинага уруш (Москва учун бу “махсус операция”) эълон қилиб, мана, уч йилдан ўтибдики, ўзи бошлаган урушдан бошини кўтара олмаяпти. Россиянинг агрессив ҳаракати бошқа собиқ СССР республикаларини таҳликага солиб, уларни Москвадан масофа сақлашга мажбур қилди.

    Россиянинг Украина уруши билан банд бўлиши натижасида постсовет маконида ўзига хос геосиёсий бўшлиқ юзага келди. Москвадан аламзада бўлиб юрган айрим мамлакатлар эса бу вазиятдан фойдаланди. Озарбайжон ва Арманистон бунга яққол мисол бўла олади.

    Савол туғилади: Москва қандай қилиб постсовет ҳудудидаги “катта оға”лик мақомини йўқотди? Кремль бунга қарши қандай чора кўриши мумкин? Кавказда кузатилаётган Россиядан узоқлашиш тенденцияси занжир каби Марказий Осиёга боғланиши мумкинми? Қуйида шу ҳақида ўқийсиз.

    90 йиллардаги ҳолат

    Россиянинг собиқ Совет ҳудудидаги ҳукмронлик даврини шартли равишда уч қисмга бўлиш мумкин. Биринчи қисм — 1990 йилдан то 2000 йилгача бўлган давр. Иккинчи қисм — 2000 йилдан то 2022 йилгача бўлган даврни ўз ичига олади. Учинчи қисм — 2022 йилдан то бугунги кунгача.

    70 йиллик ҳукмронликдан сўнг, 1991 йилнинг декабрь ойида Совет Иттифоқи тугатилди. Бир вақтлар сунъий равишда тузилиб, мажбурлаш йўли билан иттифоқ таркибига киритилган республикалар мустақилликни қўлга киритди.

    Болтиқбўйи республикалари — Латвия, Литва ва Эстония мустақил бўлгач, Ғарб тузилмалари (Европа Иттифоқи ва НАТО) билан интеграцияга кириш учун жадал қадамлар ташлади.

    Ўз навбатида, Россия собиқ “укаларини” ўз атрофида жамлаш ва уларга таъсир кўрсатиш учун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ва Коллектив хавфсизлик шартномаси (КХШТ) ташкилотларини яратди.

    Фон изображения
    Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ташкилотининг биринчи учрашуви, 1991 йил 21 декабрь
    Фото: Спутник

    90 йилларда ёш республикаларни ички низолар ва сиёсий беқарорликлар қамраб олди. Хусусан, 1991–1993 йилларда Грузияда, 1990–1994 йилларда Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги Қорабоғ уруши, 1992–1997 йилларда Тожикистонда, 1990–1992 йилларда Молдовада кечган ички беқарорликлар шулар жумласидан.

    Бу ҳолатлар Россия учун постсовет маконида ўз таъсир доирасини мустаҳкамлаш учун имкониятни юзага келтирди. Гап шундаки, ички беқарорликлар фонида ёш республикалар Москвани ўзлари учун хавфсизлик кафолати сифатида кўра бошлади ва шу тариқа улар Кремль таклиф қилаётган иқтисодий ҳамда сиёсий тузилмаларда фаол иштирокни йўлга қўйди.

    Фон изображения
    Тожикистондаги фуқаролар уруши, 1992 йил
    Фото: Дзен

    Империянинг қайтиши

    1999 йил 31 декабрь куни Россия президенти Борис Ельцин соғлиғидаги муаммолар туфайли ўз хоҳиши билан истеъфога чиқиши ва унинг ўрнига Владимир Путиннинг иқтидорга келиши постсовет ҳудудида Россиянинг таъсир кучини оширди.

    Айниқса, 2000 йилларда АҚШ томонидан олиб қўллаб-қувватланган рангли инқилоблар (Грузия — 2003, Украина — 2004, Қирғизистон — 2005) натижасида советпараст авторитар ҳукуматларнинг ағдарилишига қаратилган сиёсат, охир-оқибат собиқ Иттифоқ республикаларини яна Москва томон юзланишига олиб келди.

    Кремль постсовет маконида ўз мақомини мустаҳкамлаш учун ҳарбий, иқтисодий ва маданий воситалардан кенг фойдаланди. Масалан, иқтисод Россиянинг босим ва таъсир ўтказишдаги асосий воситаларидан бирига айланди. Айниқса, энергетика ресурслари — кучли сиёсий қурол сифатида хизмат қилди.

    Фон изображения
    Владимир Путин
    Фото: businessinsider.com

    МДҲ мамлакатлари учун газ нархи уларнинг Россияга нисбатан сиёсий содиқлигига боғлиқ эди. Масалан, Беларусь Александр Лукашенко бошқаруви остида имтиёзли, яъни ички Россия нархлари билан газ сотиб ола бошлади. Аксинча, Ғарб билан яқинлашишга ҳаракат қилган Украина ва Грузия каби давлатларга нисбатан Москва газ нархи кескин оширди.

    Шу билан бирга, Россия ҳомийлигида бир қатор иқтисодий иттифоқлар тузилди ёки фаоллаштирилди. 2000–2014 йилларда фаол бўлган Евросиё иқтисодий ҳамжамияти (ЁИ) — кейинчалик Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) йўл очди. Ушбу ташаббуслар Россия билан савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ва ягона бозор яратишга қаратилган эди.

    Шунингдек, Россиянинг давлат ва хусусий компаниялари қўшни мамлакатлардаги йирик саноат ва инфратузилма объектларини, жумладан энергия тармоқлари, заводлар ва портларни сотиб олди.

    Иқтисодий чоралар билан бир қаторда Россия ўзининг ҳарбий-сиёсий иштирокини ҳам кучайтирди. 2002 йилда аввалги келишув асосида КХШТ ташкил этилди. Россия бошчилигидаги ушбу ҳарбий-сиёсий альянсга Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзо бўлди.

    • Маълумот ўрнида Ўзбекистон КХШТ ташкилотига 1992 йилда аъзо бўлиб, 1996 йилда ундан чиқиб кетади. 2006 йилда Ўзбекистон яна КХШТга аъзо бўлади. 2012 йилда Ўзбекистон яна ташкилот аъзолигини тўхтатади.
    Фон изображения
    КХШТ давлатлари

    Россия собиқ Иттифоқ мамлакатларига таъсир этишда гуманитар ва мафкуравий соҳаларда ҳам фаолият олиб борди. 2005 йилда иш бошлаган РТ (Russia Today) телеканали хорижий тилларда Россия қарашларини тарғиб қилишга киришди. МДҲ мамлакатларида эса Россия телеканаллари аҳолининг ахборот олишдаги асосий манбаларидан бири бўлиб қолаверди.

    Сиёсатшунос Мухтор Назиров “Дарё” билан суҳбатда Россия 2000 йилларда Европага катта ҳажмда газ ва нефть сотиш ҳисобига улкан молиявий ресурс тўплагани ва бунинг ортидан постсовет маконида ўзининг геосиёсий манфаатларини илгари сура бошлаганини айтиб ўтди.

    “Россиянинг қудратини ошиши Владимир Путиннинг ҳокимиятга келиши билан боғлиқ бўлди. Дастлабки йилларда Путин ўзини Ғарбга яқин тутишга ҳаракат қилди. Яъни бу даврда Россия Европа мамлакатлари билан яқин муносабатда бўлиб, ўзининг газ ва нефтини Ғарбга йўналтирди. Натижада у собиқ Иттифоқ ҳақидаги айрим ёмон стереотипларни маълум маънода синдира олди.

    2000 йилларда Россия Европага катта ҳажмда газ ва нефть сотиш ҳисобига улкан молиявий ресурс тўплай олди. Бунинг ортидан Россия собиқ Иттифоқдан мерос бўлиб қолган ташқи қарзларидан қутилди. Бу ҳолат Москванинг ўзига бўлган ишончини оширди ва бошқаларга нисбатан тўнини ўзгартирди. Яъни Россия ўзининг геосиёсий манфаатларини илгари суришни бошлади ва постсовет ҳудудига кириб боришга фаол тарзда интилди”, дейди у.

    Юқоридаги омиллар Москванинг таъсир кучини ҳақиқатда бир неча баробарга оширди. Ҳатто шу даражага келдики, МДҲ давлатлари ўртасидаги бирор бир муаммо ёки масала Кремль иштирокисиз ҳал этилмайдиган бўлди.

    Клуб президентов или саммит СНГ?
    Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги саммити, 2010 йил Москва
    Фото: svoboda.org

    Инқирознинг бошланиши

    2022 йилда Украина урушининг бошланиши Россия таъсирини заифлаштирган энг катта омил сифатида кўрилса-да, аслида инқироз бир оз олдинроқ, аниқроғи 2014 йилда Россиянинг Қримни аннексия қилиши ва Донбассдаги сепаратистларни қўллаб-қувватлаши билан бошланган эди. Бу ҳаракат Россиянинг асил юзини яна бир бор намоён қилди.

    Украинада Россиянинг амалга оширган ишлари қўшни республикаларни, айниқса Россия билан чегарадош бўлган давлатларни таҳликага солиб қўйди. Ўша вақтда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов Украинадаги урушда ғолиб бўлмаслигини айтган ва Ўзбекистон ҳукумати Қримни Россиянинг бир қисми сифатида тан олишдан бош тортган эди.

    Аммо шунга қарамай 2022 йилгача бўлган давр оралиғида МДҲ давлатлари Россиянинг ташқи савдо айланмасида муҳим улушни эгаллаб келган. Масалан, Беларусь ва Қозоғистон сингари ЕОИИ аъзолари учун Россия биринчи рақамли бозор ва муҳим етказиб берувчи эди. Марказий Осиё давлатлари учун эса Россия асосий харидорлардан бири бўлиб, уларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва саноат товарлари учун муҳим бозор ҳисобланган.

    Бундан ташқари, Россия МДҲ давлатларидаги миллионлаб меҳнат мигрантлари учун асосий йўналиш эди. Айниқса Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари учун. Россиядан юборилган пул ўтказмалари Тожикистон ЯИМнинг 30 фоизгача, Қирғизистон ЯИМнинг 20 фоизгача бўлган улушини ташкил қилган.

    “Сўнги йилларда собиқ Иттифоқ мамлакатлари Россиянинг “катта оға”лик сиёсати ортида, аслида, империяни қайта тиклашга ҳаракат борлигини англаб етди. Биринчи огоҳлик қўнғироғи 2007 йилда Мюнхен конференциясида Путиннинг чиқиши бўлди. Ўшанда Кремль раҳбари АҚШ дунёда “катта оға” бўлиб кетганини, бунга Россия рози бўлмаслигини айтиб чиққан эди. Худди шу ҳолат кейинчалик постсовет ҳудудида такрорланди.

    Россиянинг куч ишлатиш омили МДҲ давлатларида “Москва ишончли ҳамкорми ёки тажовузкор давлатми”, деган иккиланишни шакллантирди. Шундай кейин постсовет мамлакатлари икки қисмга ажралди. Украина, Грузия ва Молдова Ғарб томонга интилди. Қолган давлатлар, жумладан Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон, Арманистон эса Кремль билан маълум маънода масофа сақлаган ҳолда, эҳтиёткор сиёсат олиб борди”, дея фикр билдирди Мухтор Назиров.

    2020 йилнинг сентябрь ойида Озарбайжон ва Арманистон ўртасида бошланган иккинчи Тоғли Қорабоғ уруши ва унинг якунлари — Россиянинг Жанубий Кавказдаги энг ишончли ҳамкорларидан бири ҳисобланган Арманистонни Ғарб томонга юз буришига олиб келди.

    Фон изображения
    Иккинчи Тоғли Қорабоғ уруши
    Фото: inosmi.ru

    2022 йилда Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини постсовет давлатларига чуқур ва кўп йўналишда таъсир кўрсатди. Жумладан, Марказий Осиё давлатлари суверенитет ва хавфсизликни сақлаш масаласини жиддий кўра бошлади. Айниқса, Қозоғистон ўзининг Россияга иқтисодий ва транспорт жиҳатидан боғлиқлигини камайтиришга интилди ва Ғарб ҳамда Хитой билан муносабатларни фаоллаштирди.

    Россияга қарши Ғарб санкциялари бутун минтақада иқтисодий занжирларни издан чиқарди. Рубльдаги беқарорлик экспорт-импорт операцияларига салбий таъсир кўрсатди. Транспорт-логистик жиҳатдан Россияга боғлаган Марказий Осиё давлатлари муқобил йўналишлар излай бошлади.

    Сўнги уч йил ичида Россиянинг геосиёсий эътибори деярли тўлиқ Украинадаги уруш ва Ғарб билан қарама-қаршиликка қаратилди. Бу эса собиқ совет ҳудудларида бўшлиқни юзага келтирди. Эндиликда бу бўшлиқни Хитой, Туркия, Эрон, Ҳиндистон ва Форс кўрфази давлатлари каби янги ўйинчилар тўлдирмоқда.

    2024 йил декабрь ойида Боку—Грозний йўналишида парвоз қилаётган Озарбайжон ҳаво йўллари (AZAL) авиакомпаниясига тегишли Embraer самолётининг Россия ҳарбий ҳаво кучлари томонидан уриб туширилиши Москва ва Боку муносабатларини 180 градусга ўзгартириб юборди.

    10 июль куни Озарбайжон ва Арманистон президентлари кўп йиллардан бери илк бор Россия иштирокисиз, Абу Дабида бевосита музокаралар олиб борди. Ваҳоланки, бунга қадар бундай учрашувлар доим Москва воситачилигида олиб бориларди.

    Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Абу Дабида 
    Фото: азтв.аз

    Ҳозирда Россия билан нисбатан барқарор алоқаларни фақат Беларусь ва Марказий Осиё давлатлари ушлаб турибди. Аммо бу муносабатлар ҳам босим остида. Хўш, Жанубий Кавказда юз бераётган Россиядан узилиш тенденцияси Марказий Осиёга кўчиши мумкинми?

    Ушбу савол Мухтор Назиров қуйидагича жавоб берди:

    “Постсовет мамлакатларининг Россияга нисбатан хавотир билан қарашилигининг ўзи — “Катта оға” мақомининг йўқотилишини англатади. Россия аллақачон “Катта оға”лик мақомини йўқотиб бўлди.

    Агар вақти келиб Россия олдинги ҳолатни тиклашга ҳаракат қилса, унга қўшилишни ҳеч қайси давлат истамайди. Масалан, ким санкцияларга дучор бўлишга, Москвага яқинлашиш ҳисобига бошқа векторларни кучсизлантиришга рози бўлади? Албатта ҳеч ким бунга рози бўлмайди. Табиийки, бу вазиятда қолган давлатлар аста-секин Россиядан узоқлашиш сиёсатини олиб боради.

    Айни вақтда постсовет маконидаги вазият олдингидек эмас. Ҳозир Россия таъсиридан тўлиқ чиқиб кетган собиқ Иттифоқ республикалари мавжуд. Қолганлари эса бошқа куч марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш орқали аста-секин Кремлдан узоқлашмоқда. Лекин бир нарса аниқ — бу жараён ортга қайтмайди. Бунга биринчи ўринда Россиянинг ўзи сабабчи”, дея хулоса қилди сиёсатшунос.

    24 июл, 15:15   Изоҳ (0)   4812
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Россия#империя#Марказий Осиё#Озарбайжон#Арманистон#геосиёсат

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 22:39

    “Америкаликларнинг 53 фоизи Эпштейн иши Трамп туфайли эълон қилинмаяпти деб ҳисоблайди” — сўровнома

    Дунё | 25 июл, 22:15

    “Канада Фаластин давлатининг БМТда тан олинишига интилмоқда” — Марк Карни

    Дунё | 25 июл, 21:53

    ESPN. Дунёнинг энг яхши бокcчилари рейтинги янгиланди

    Спорт | 25 июл, 21:45

    Бразилия АҚШни президентга қарши тўнтариш тайёрлашда гумон қилмоқда

    Дунё | 25 июл, 21:27

    Москвада 50 ёшли ногиронни ўлдирган ўзбекистонлик мигрантга жиноят иши қўзғатилди 

    Дунё | 25 июл, 20:50

    “Ювентус” “Челси”нинг Кенан Йилдиз бўйича таклифини рад этди

    Спорт | 25 июл, 20:35

    Ўзбекистон ерларининг ярмидан кўп қисми қишлоқ хўжалигига тегишли — Кадастр агентлиги

    Ўзбекистон | 25 июл, 20:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.