Сурхондарё вилояти Узун туманида Nexia уриб юборган 8 ёшли қизалоқ вафот этди. Бу ҳақда “Ҳудуд” дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, 29 ёшли фуқаро Nexia-2 автомобилини бошқариб келиб, яқин атрофда мактаб борлигини кўрсатувчи белги бўлса-да, тезликни пасайтирмаган. Оқибатда пиёдалар йўлагидан ўтаётган 8 ёшли қизалоқни уриб юборган.
Ҳолатга гувоҳ бўлган қизалоқнинг дугонаси воқеа ҳақида унинг онасига хабар берган. Аёл етиб борганда фарзанди шифохонада вафот этган бўлган. Жиноят ишлари бўйича Узун туман судида ҳолат юзасидан иш кўриб чиқилди.
Суд ҳукми билан ҳайдовчи 2 йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Йўлларда болалар ўлими
2024 йил ноябрь ойида Жиззах вилоятининг Бахмал туманида Cobalt катта тезликда вояга етмаган икки қизни уриб юборди. Шунингдек, Самарқандда автобус мактаб яқинида йўлни кесиб ўтаётган болани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлганди. Сурхондарёда 1-синф ўқувчиси Nexia уриб юборишидан вафот этганди.
Сенат берган маълумотга кўра, 2024 йилнинг 5 ойи давомида жами 359 нафар ўқувчи билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган ва 65 нафар ўқувчи ҳалок бўлган, 294 нафар ўқувчи эса турли даражада тан жароҳатлари олган. 2023 йилда болалар билан боғлиқ 1 794 та ЙТҲ юз бериб, уларда 1 568 нафар бола жароҳатланган, 263 нафари вафот этган.
Сентябрда Тошкентда BYD 9 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлганди. Худди шу каби ҳолат июль ойида Навоий вилояти Хатирчи туманида содир бўлган. Катта тезликда ҳаракатланаётган BYD пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 9 ёшли қизалоқни босиб кетган. Ўша ойда Самарқандда 7 яшар бола автомобиль уриб кетиши оқибатида вафот этди. Апрелда Жиззахда содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди.
Болалар иштирокида аянчли ЙТҲлар кўпайгач, жамоат фаоллари йўлларда болалар ўлими учун сиёсий жавобгарлик бўлиши кераклигини айтди.
- Наманганда 16 ёшли қиз бошқарувидаги Spark каналга тушиб кетди.
- Яна Наманган: 4-синф бола 10-синф ўқувчиси бошқарувидаги Cobalt уриб юбориши оқибатида вафот этди.
- “Тормоз ишламай қолди”. Наманганда икки синфдош ижарага олинган машинада ЙТҲга учради (видео).
- Сирдарёда юқори тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлди (видео)
- Янгийўлда юк машина ҳайдовчиси велосипеддаги 9 ёшли болани босиб кетди (видео)
- Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди
- Фарғонада Nexia ҳайдовчиси босиб кетган велосипеддаги 12 ёшли бола вафот этди (видео)
Изоҳ (0)