• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12646.56
    • RUB160.88
    • EUR14461.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдаги “дом”да содир бўлган портлаш 6 та хонадон эгасини “кўчада қолдирди”. Мирзо Улуғбек ҳокими эса ваъда беришдан нарига ўтмаяпти

    2025 йилнинг 1 март куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида портлатилган хонадон сабаб кўп қаватли уйда яшовчи аҳоли вакиллари уйсиз қолди. Тошкент шаҳри ҳокими ҳамда Мирзо Улуғбек тумани раҳбари жабрланган аҳоли вакиллари билан кўришиб, улар 10 кунда уйли бўлишини, муаммо ҳал этилишини ваъда қилишганди. Бироқ ваъда ваъдалигича қолмоқда. Одамлар эса саросимага тушган.

    Қирқ йилдан бери Қорасув-4 даги хонадонда яшардим. Шу йиллар давомида қўни-қўшнилар билан тинчгина яшаганмиз. 2025 йил 1 март куни қўшнимиз бизга маълум бўлмаган сабабларга кўра уйини портлатди. Ўзи ҳам портлади. Бунинг оқибатида 6 та хонадон жуда катта зарар кўрди. Уйларимиз яшашга нолойиқ деб топилиб, ҳокимият томонидан бузиб ташланди. Ҳозирги пайтда еттинчи қаватгача бўлган хонадонлар қолди. Биз ўша куни жароҳат олиб, шифохонага ётқизилдик. Лекин қолганларнинг гапиришига қараганда, шаҳар ҳокими ва Мирзо Улуғбек тумани ҳокими келишган. 10 кун ичида ҳамма уйларни таъмирлаб, ҳамма шарт-шароитларни яратамиз, деб ваъда беришган. Шундан сўнг 17 та хонадон эгалари меҳмонхонага кўчирилдик. Икки ой ўтганидан кейин қолган қўшниларимиз уйларини қисман таъмирлаб, ўз хонадонларига кириб яшашмоқда. Аммо қолган олтита хонадон эгалари ҳозир ҳам меҳмонхонада яшаяпмиз. Раҳмат давлатимизга, овқатимиздан хабар олиб турибди. Лекин уй-жой масаласи ҳали ҳам номаълум. Қачон бизга уй қилиб беришади?, дейди Дилфуза Нуралиева.
    Дилфуза Нуралиева. (Чап томонда)
    Фото: “Дарё”

    “Дом”даги хонадонини портлатган фуқаро буни ошхонадаги газ плитасини ёқиш орқали амалга оширган. Натижада газ ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан. Шундан сўнг ҳам ниятига етмаган фуқаро тўққизинчи қаватдан ўзини ташлаш орқали жонига қасд қилган.

    Фото: “Дарё”

    Ҳодиса содир бўлган кўп қаватли уйда қўшни хонадонлар ҳам зарар кўрган. Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Баҳодир Ғойибназаров жабрланганлар билан учрашиб, улар ўз ҳолига ташлаб қўйилмаслигини, 10 кун муддат ичида таъмирталаб хонадонлар таъмирланишини, яшашга яроқсиз бўлиб қолган 6 та хонадон эгасига бошқа хонадонлар олиб берилишини ваъда қилган. Аммо орадан уч ой вақт ўца-да, ҳоким айтган “10 кун ичида ҳаммаси ҳал бўлиши” шунчаки гаплигича қолмоқда.

    Фото: Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги
    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
    Мен Мирзо Улуғбек туманининг Қорасув-4 мавзесидаги кўп қаватли уйда яшаганман. 1 март куни бизда нохуш ҳодиса рўй берди. Қўшнимиз уйини портлатиб юборгандан кейин 8-, 9-қаватдаги хонадонлар ҳокимият томонидан бузиб ташланди. Ўша воқеа ўтганидан кейин 3 март куни Мирзо Улуғбек ҳокими келиб, мажлис ўтказди. Қорасувда икки хонали уй нархи қанча бўлса, ўша миқдорда компенсация ажратамиз, деб ваъда беришди. Бир ҳафта, узоғи билан ўн кун ичида муаммони ҳал қиламиз, дейишди. Фақат сизларга олиб бериладиган уйлар ҳар хил жойлардан бўлади, уй қидиринглар, дейишди. Топдик. Уй топганимизни айтдик ҳам. Аммо пул масаласи ҳалигача ҳал бўлмади. Ҳоким фақат берамиз дейди. Натижа йўқ, дейди Шаҳноза Алланазарова.
    Shahnoza Allanazarova.
    Шаҳноза Алланазарова. (Ўнг томандан биринчида)
    Фото: “Дарё”

    Яна бир фуқаро Хайрулла Нуралиев ўша кунги воқеа гувоҳи бўлганини айтмоқда.

    Фото: “Дарё”
    Ўша куни соат 15:30 лар эди. Пастда шовқин эшитдим. Чиқсам “участковой” ва ФВВ ходими турибди. Уч киши темир эшикни очишга ҳаракат қилаётганини кўрдим. Мен “участковой”ни чақирдим, Андрей деган қўшним уйини қулфлаб олган экан. Қўшнимни чақириб, “чиқ, гапим бор”, дедим. Сенда гапим йўқ, деди менга. Шу пайтда эшик орасидан газнинг ҳиди келаётганини сездим. “Участковой”га “газ чиқяпти, бошқа чорасини кўринглар”, дедим. Шундан кейин улар темир эшикни тешиб очишди. Лекин ичкарида иккинчи қават эшиги бор эди. Иккинчи қават эшигининг иккита қулфи борлиги учун уни очолмадик. Кейин ФВВ ходими эшикни тепишни бошлади. “Тўхтанг, тепманг” дедим. Қўшним эшигини михлай бошлади. “Балкондан тушинглар, ойнаси йўқ”, дедим. Ўша пайт газ портлади. Мен зинадан думалаб кетдим. МЧС ходимининг юзи куйди. Менимча кўзи кўр бўлиб қолди. Операция бўлди деб эшитдим. “Участковой”нинг юзи куйиб кетди. Мана, ўша воқеадан кейин уч ойга яқин муддат ўтди. Ҳеч қандай янгилик йўқ. Фақат ваъда беришади, уй беришмаяпти, дейди Хайрулла Нуралиев.
    Фото: Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги

    “Дарё” аҳоли вакилларининг эътирозидан келиб чиқиб, Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари билан боғланиб, одамларни қийнаётган саволларга жавоб топишга уринди. Ҳокимлик ахборот хизмати масъули Маъмур Пармонов журналистни қизиқтираётган саволларга тез орада жавоб беришини айтса-да, жавоб бериш муддати келганда шунчаки сукут сақлашни лозим топди.

    Маъмур Пармонов.
    Фото: Telegram

    Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари очиқ қолдирган саволларга жавоб беришга уринган Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Гулноза Қосимова аҳолига уй сотиб олиш учун мўлжалланган маблағ Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан молиялаштирилишини, молиялаштириш ишлари бошланганини, маблағ бўлишини кутишаётганини айтди.

    Gulnoza Qosimova.
    Гулноза Қосимова.
    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
    Кеча қурилиш бўлими билан гаплашгандим, тез кунда бўлиб қолади, дейишди. Ҳужжатлар тайёр. Аниғини биз ҳам билмаймиз, пул кутяпмиз, дейишди. Лекин бу ерда кимдир ишни чўзганидан ёки лоқайдлигидан эмас, айнан шу маблағ тушиши кераклиги сабаб чўзилмоқда. Тез орада бўлади, дейишди, дейди ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари.
    22 май, 17:32   Изоҳ (0)   7550
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Мирзо Улуғбек ҳокимлиги#Тошкент шаҳри#мурожаат#ҳоким

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коммунал хизматлардаги муаммоларни хабар қилиш учун Тошкент шаҳри туманлари бўйича диспетчерлик рақамлари

    21.11.2016, 16:50

    Президентнинг виртуал қабулхонасига Мирзо Улуғбек тумани аҳолисидан салкам 19 минг мурожаат келиб тушди

    29.04.2017, 08:28

    Тошкентдаги «Оқибат» маҳалласини қийнаган муаммо шаҳар ҳокимининг аралашуви билан ҳал этилди

    16.04.2018, 15:21

    Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар бўйича Президент фармони ижроси нега таъминланмаяпти?

    28.09.2018, 20:07

    Тошкентда ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга мулк ҳуқуқи бериш бўйича Президент фармони бажариляптими?

    02.10.2018, 09:53

    Тошкент вилояти молия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари 5000 доллар пора билан ушланди

    05.10.2018, 13:40

    Ўзбекистонда 20 июнь куни 207 кишида коронавирус аниқланди. Тўрт ҳудудда аҳоли орасида касалланиш қайд этилди

    20.06.2020, 23:54

    Тошкентда туман ҳокимлари коронавирус тарқалиши юзасидан аҳолига мурожаат қилиб, айримлари узр сўради

    24.07.2020, 13:42

    Чанг бўрони сабаб юзага келган носозлик оқибатида Тошкентнинг катта қисми ичимлик сувисиз қолди

    05.11.2021, 11:59

    Фото: 2021 йилда ўзбекистонликларнинг эътиборини тортган воқеалар

    31.12.2021, 10:11

    Чироқсиз қолган Ўзбекистон, “удлинител” совға қилинган ўқувчи, юбка “кийдирилган” Чусовитина, қорли изғиринда ишлаётган электриклар — 2022 йилнинг шов-шувли суратл...

    31.12.2022, 20:11

    Тошкентда 6 ёшли бола чуқурга тушиб кетди

    15.04.2023, 18:05

    Тошкентда ноқонуний қурилган тадбиркорлик объектлари бузилмоқда

    30.05.2023, 19:20

    Бош вазир ва Тошкент шаҳар ҳокими биноларнинг 1-қаватидаги кафе ва дўконларни бузиш бўйича кўрсатма бергани рад этилди

    31.05.2023, 22:54

    Тошкентда лифтда қамалиб вафот этган аёл ўлимига электрдаги ўчишлар эмас, лифт носозлиги сабаб бўлгани аниқланди

    28.07.2023, 19:22

    Тошкентда ўрнатилганига 15 кун бўлган лифтда икки киши қамалиб қолди

    10.08.2023, 11:26

    Сергелида зарар кўрган объектларни пойтахт туманлари ҳокимликлари тиклаб беради

    29.09.2023, 08:16

    Тошкент шаҳар кенгаши гул сотиб олиш учун 5 млрд сўм ажратди

    07.12.2023, 14:56

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда гул экишга қарийб 8 млрд сўм ажратди

    23.04.2024, 11:31

    Тошкентда содир бўлган ёнғин оқибатида дарахтларга жиддий зарар етди 

    07.08.2024, 23:40

    Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади

    15.11.2024, 22:10

    Тошкент ҳокими бюджетдан ажратилган 100 млд сўмга оид қарорни шахсга доир маълумотлар важи билан яширгани аниқланди 

    26.12.2024, 11:40

    Ёпиқ ҳужжатлар чиндан ҳам ёпиқми? Пойтахт ҳокимликлари нега қарор ва фармойишларни яширмоқда?

    10 январ, 12:15

    Тошкентда автобус техник носозлик сабаб дарахтга урилди (видео)

    27 феврал, 19:20

    Тошкентда “дом”даги чақнашда зарар кўрган аҳолига қандай ёрдам қилинмоқда? 

    1 март, 20:20

    Тошкентда “дом”даги чақнаш сабаб бир бола ҳалок бўлди

    1 март, 21:05

    “Итлар ҳужуми содир бўлмаган”. Тошкент шаҳар ҳокимлиги  59 ёшли эркак ўлими сабабини очиқлади

    3 март, 16:15

    Тошкентда чақнаш оқибатида талафот кўрган оилаларга уч йилдан бери уй берилмаётгани айтилмоқда 

    14 март, 19:05

    Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилади

    26 март, 17:58

    Тошкентнинг Олмазор туманидаги кўча ярим йилга ёпилади

    1 апрел, 18:11

    Тошкентдаги Янги Ўзбекистон кўчасининг бир қисми транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади

    10 апрел, 22:30

    Тошкентдаги кўчалардан бири автомобиллар ҳаракати учун вақтинча чекланади

    13 апрел, 09:05

    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади

    13 май, 15:00

    Тошкентдаги кўчалардан бири автомашиналар ҳаракати учун 2 кунга ёпилади

    13 май, 20:50

    Тошкентнинг бир қатор кўчалари вақтинча ёпилади

    17 май, 22:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистондаги кўп тармоқли тиббиёт марказлари давлат-хусусий шериклик асосида бошқарилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июн, 00:26

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда бўлиб ўтган лаванда сайли

    Ўзбекистон | 12 июн, 00:10

    Олимлар тираннозаврнинг янги турини кашф этди

    Дунё | 11 июн, 23:50

    Сурхондарё экология бошқармаси Кофрунда водород сулфиди гази меъёрдан ошмаганини маълум қилди

    Ўзбекистон | 11 июн, 23:35

    The Guardian: АҚШ 30 сентябргача USAID’нинг хориждаги ваколатхоналарини ёпмоқчи

    Дунё | 11 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 11 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 11 июн, 23:05

    “Болалигимда най чалганман, мусиқачи бўлишим мумкин эди” — Трамп 

    Дунё | 11 июн, 22:50

    Хитойлик фуқаролар ёки компанияларга ер ажратилиши ҳақидаги баёнотлар асоссиз — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Ўзбекистон | 11 июн, 22:40

    Ўзбекистонда Япония халқаро университети очилади

    Ўзбекистон | 11 июн, 22:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.