• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чироқсиз қолган Ўзбекистон, “удлинител” совға қилинган ўқувчи, юбка “кийдирилган” Чусовитина, қорли изғиринда ишлаётган электриклар — 2022 йилнинг шов-шувли суратлари

    2022 йил турли қизиқ, муаммоли, синовли, шу билан бирга, ютуқларга бой, қувончли воқеалар билан ортда қолмоқда. “Дарё” бутун йил давомида шов-шувга айланган, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган, ўқувчилар орасида алоҳида эътибор қозонган воқеа-суратларни тақдим этади.

    Тошкент вилоятининг Пискент тумани “Оқтепа” маҳалласидаги 85 ёшли Анор ая Жонсаидова ўзбек, қозоқ, турк, тожик, уйғур, рус, грузин миллатларига мансуб етти келинга бош бўлиб яшамоқда. Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг октябрь ойида Тошкент вилоятига ташрифи давомида кўпмиллатли Жонсаидовлар оиласи ҳақида гапираркан, “Мана сизга бағрикенглик намунаси, мана сизга тотувликнинг ёрқин ифодаси. Мен ушбу оиланинг ҳаёти, тажрибаси, бағрикенглигини тарғиб қилиб, кино олдираман”, дея таъкидлаган эди. “Дарё” мухбири ушбу хонадонда бўлиб, Анора ая билан суҳбатлашганди. 2022 йил 6 январь.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Самарқанддаги Ислом Каримов ҳайкали яқинида суратга тушиш учун келган янги келин-куёв. 2022 йил 10 январь.

    Самарқанддаги Ислом Каримов ҳайкали яқинида суратга тушиш учун келган янги келин-куёв. 2022 йил 10 январь.
    Фото: “Дарё”/ Севара Мирзараҳимова

    Хонобод шаҳридан Улуғнор туманигача бўлган салкам 140 километр масофани пиёда босиб ўтган Хонобод шаҳрида яшовчи Абдураҳимовлар оиласи. 2022 йил 12 январь.

    Хонобод шаҳридан Улуғнор туманигача бўлган салкам 140 километр масофани пиёда босиб ўтган Хонобод шаҳрида яшовчи Абдураҳимовлар оиласи. 2022 йил 12 январь.
    Фото: “Дарё” / Умиджон Мамарасулов

    Фарғонада Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳажми 1100 квадрат метр бўлган байроқ аскарлар томонидан шаҳар кўчалари бўйлаб олиб ўтилди. 2022 йил 13 январь.

    Фото: “Дарё” / Элёр Мамажонов

    2022 йил 25 январь куни Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда электр таъминотида катта миқёсдаги узилишлар содир бўлди. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги “свет”нинг оммавий ўчишида Қозоғистонни айблади ва ҳодисанинг келиб чиқишига у ердаги электр тармоқларидаги авария сабабчи эканини маълум қилди.

    2022 йил 25 январь куни Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда электр таъминотида катта миқёсдаги узилишлар содир бўлди. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги “свет”нинг оммавий ўчишида Қозоғистонни айблади ва ҳодисанинг келиб чиқишига у ердаги электр тармоқларидаги авария сабабчи эканини маълум қилди.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида электрсиз қолган маҳаллага сув олиб келган Damas. Маҳалла пештоқига “Хотиржамлик — улуғ неъмат” деб ёзилган. 2022 йил 26 январь.

    Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида электрсиз қолган маҳаллага сув олиб келган Damas. Маҳалла пештоқига “Хотиржамлик — улуғ неъмат” деб ёзилган. 2022 йил 26 январь.
    Фото: “Дарё” / Отабек Қўлдошев

    Андижон шаҳрининг Абдулазиз Ёълдашев кўчасида жойлашган “Орзу” автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида навбатда турган автомашиналар. 2022 йил 26 январь.

    Андижон шаҳрининг Абдулазиз Ёълдашев кўчасида жойлашган “Орзу” автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида навбатда турган автомашиналар. 2022 йил 26 январь.
    Фото: “Дарё” / Умиджон Мамарасулов

    Тошкент ҳайвонот боғида аёл кичкина қизалоқни айиқ волерига ташлаб юборгани, Зузу лақабли айиқ эса зовурга тушиб, қизалоқни ҳидлаб кўргач, ундан узоқлашгани акс этган видео жуда кенг, танқидий муҳокамаларга сабаб бўлди, ҳайвонот боғига машҳур айиқни кўриш учун ташриф буюрувчилар кўпайди. Онага нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, айиққа эса “меҳрибонлиги” учун кўп илтифот кўрсатилди, хавфларнинг олдини олиш учун йиртқичлар тўсиқлари одам бўйи етмайдиган баландликка кўтарилди.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Китоб туманида деярли бир метр қалинликда қор ёғди. 2022 йил 29 январь.

    Китоб туманида деярли бир метр қалинликда қор ёғди. 2022 йил 29 январь.
    Фото: Китоб тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

    Шавкат Мирзиёев Пекин-2022 қишки Олимпиадаси очилиш маросимида иштирок этди. 2022 йил 4 февраль.

    Шавкат Мирзиёев Пекин-2022 қишки Олимпиадаси очилиш маросимида иштирок этди. 2022 йил 4 февраль.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Андижон вилояти Марҳамат туманида ўқитувчилар мактабларда ўқувчиларнинг ўзлаштириши қониқарсиз экани туфайли ота-оналардан узр сўрагани ҳақида хабар тарқалди. Сурат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Хусусан, Комил Алламжонов Шуҳрат Абдураҳмоновнинг шахсан ўзи барча устозлардан узр сўраши кераклигини, Бахтиёр Саидов эса ўқитувчилар шаънини ерга уриш давлат сиёсатига қарши ҳаракат деб баҳоланишини айтди. 2022 йил 4 февраль.

    Фото: “Кун.уз”

    Гулистон шаҳридаги 8-мактабда дзюдо спорт тури билан шуғулланиш учун ихтисослаштирилган замонавий спорт залининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ва Сирдарё ҳокими Ғофур Мирзаев қора белбоғли спорт формасида қатнашди. 2022 йил 19 февраль.

    Фото: Халқ таълими вазирлиги

    Польшанинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари Тошкентдаги Украина элчихонасига ташриф буюришди. Суратда: Польша элчиси Родаслав Грук элчихона остонасига гул қўймоқда. 2022 йил 28 февраль.

    Польшанинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари Тошкентдаги Украина элчихонасига ташриф буюришди. Суратда: Польша элчиси Родаслав Грук элчихона остонасига гул қўймоқда. 2022 йил 28 февраль.
    Фото: Польшанинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати

    Тошкент шаҳри Алишер Навоий шоҳкўчасида асфалт остида қолган трамвай ёъли изи. 2022 йил 28 февраль.

    Тошкент шаҳри Алишер Навоий шоҳкўчасида асфалт остида қолган трамвай ёъли изи. 2022 йил 28 февраль.
    Фото: Twitter / давлетовуз

    Яккасарой тумани Бобур кўчасида 2022 йил 12 март куни соат 17:58 да содир бўлган чақмоқ ҳодисаси тасвири.

    Яккасарой тумани Бобур кўчасида 2022 йил 12 март куни соат 17:58 да содир бўлган чақмоқ ҳодисаси тасвири.
    Фото: “Дарё” / Муқаддас Мусаева

    Тошкентда новвойхонага келган унни елкасида ташиётган ишчи. 2022 йил 14 март.

    Тошкентда новвойхонага келган унни елкасида ташиётган ишчи. 2022 йил 14 март.
    Фото: Оташ Яшин

    Қашқадарё вилояти Касби туманидаги Хўжакасби қишлоғида ўйнаб юрган болакай. 2022 йил 23 март.

    Қашқадарё вилояти Касби туманидаги Хўжакасби қишлоғида ўйнаб юрган болакай. 2022 йил 23 март.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    АQSҲнинг Missисипи штати, Camp Shelby ҳарбий ўқув базасида бўлиб ўтган “Энг илғор жангчи-2022” мусобақасида ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирок этди. Суратда: Ўзбек дўпписидаги АQSҲ ҳарбийси. 2022 йил 26 март.

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Тошкентда Сумалак атрофидаги Зироат Мирзиёева, Саида Мирзиёева ҳамда Туркия раҳбари рафиқаси Омина Эрдўғон. 2022 йил 29 март.

    Тошкентда Сумалак атрофидаги Зироат Мирзиёева, Саида Мирзиёева ҳамда Туркия раҳбари рафиқаси Омина Эрдўғон. 2022 йил 29 март.
    Фото: Туркия президенти матбуот хизмати

    Туркия ва Ўзбекистон президентлари ҳамда уларнинг рафиқалари Ичан қалъага ташрифи давомида намойиш этилган қўғирчоқ санъати. 2022 йил 30 март.

    Туркия ва Ўзбекистон президентлари ҳамда уларнинг рафиқалари Ичан қалъага ташрифи давомида намойиш этилган қўғирчоқ санъати. 2022 йил 30 март.
    Фото: Getty Images

    Бухорода ўтказилган “Насриддин афанди” фестивалида Ўзбекистон байроғи кўринишида тайёрланган палов. 2022 йил 1 апрель.

    Бухорода ўтказилган “Насриддин афанди” фестивалида Ўзбекистон байроғи кўринишида тайёрланган палов. 2022 йил 1 апрель.
    Фото: Бухоро неwс

    Тошкентдаги Амир Темур хиёбонидан чиқиб келаётган Соҳибқирон ва Иосиф Сталин қиёфасидаги икки киши. Ушбу сурат ижтимоий тармоқларда турли қизиқ муҳокамаларга сабаб бўлди. Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни Ўзбекистонда буюк саркарда таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан турли маданий тадбирлар бўлиб ўтган эди. 2022 йил 9 апрель.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Туркий давлатлар диний идоралари раҳбарларининг I йиғилишига ташриф буюрган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Истанбулдаги “Абу Айюб Ансорий” масжидида Туркий давлатларнинг дин пешволарига шом намозида имомлик қилди. 2022 йил 15 апрель.

    Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

    Бекобод шаҳрида ҳашарчилар билан бирга ишлаётган Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев. 2022 йил 30 апрель.

    Бекобод шаҳрида ҳашарчилар билан бирга ишлаётган Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев. 2022 йил 30 апрель.
    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Сурхондарёда сел оқизиб кетган Nexia-3 автомобили. 2022 йил 4 май.

    Сурхондарёда сел оқизиб кетган Nexia-3 автомобили. 2022 йил 4 май.
    Фото: Telegram

    Чилонзордаги деворга чизилган Чусовитина граффитисига юбка “кийдирилган эди”. Кейинроқ пойтахтдаги қатор мураллар муаллифи Ҳасан Майчеев Instagram орқали мурожаат билан чиқиб, Инкузартънинг ишини ўзи янгилаганини маълум қилди. Шунингдек, у граффитига етказилган шикастлар тасвирланган суратларни эълон қилиб, сурат нима сабабдан ўзгартирилганига ойдинлик киритди. 2022 йил 13 май.
    Фото: Коллаж

    Тошкент вилояти Янгиёъл тумани Миришкор қишлоғидаги уй олдида тандир ва ўчоқ учун кесиб, тахланган ўтинлар. 2022 йил 19 май.

    Тошкент вилояти Янгиёъл тумани Миришкор қишлоғидаги уй олдида тандир ва ўчоқ учун кесиб, тахланган ўтинлар. 2022 йил 19 май.
    Фото: “Дарё” / Ҳилола Ғиёсова

    Instaблогер Марям Тиллаеванинг Канн кинофестивалидаги иштироки акс этган сурат ҳамда видеолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Хусусан, Тиллаева таққан тақинчоқлар нархи ҳақида баҳс-мунозаралар ҳам бўлди. Айилишича, тақинчоқлар тўплами 700 минг АQSҲ долларига баҳоланган. 2022 йил 23 май.
    Фото: Маша LA Telegram канали

    “Амир Темур хиёбони” метро бекатида сўнгги қўнғироқ муносабати билан синфдошларининг дастхати туширилган мактаб формасидаги битирувчи йигитлар. 2022 йил 25 май.

    “Амир Темур хиёбони” метро бекатида сўнгги қўнғироқ муносабати билан синфдошларининг дастхати туширилган мактаб формасидаги битирувчи йигитлар. 2022 йил 25 май.
    Фото: “Дарё” / Муштарийбегим Турсунова

    1 июндан бошлаб Тошкентдаги дўконларда “буханка” нонларни 2 800 сўмдан сотиш бошланди. Бунгача унинг нархи 1400—1600 сўм эди. Бу ҳолат эса кўп норозиликлар, танқидий муҳокамаларни келтириб чиқарди. Монополияга қарши курашиш қўмитасига кўра қолипли нон нархи ошгани бўйича тезкор ўрганишлар ўтказилди. 2022 йил 1 июнь.
    Фото: Ижтимоий тармоқлар

    Тошкент вилояти автомобиль ёълларида Халқаро болалар кунида ўзига хос тарғибот бўлиб ўтди. 2022 йил 1 июнь.

    Тошкент вилояти автомобиль ёълларида Халқаро болалар кунида ўзига хос тарғибот бўлиб ўтди. 2022 йил 1 июнь.
    Фото: Тошкент шаҳар IIBB

    Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида IT танлови ғолибига “Пилот” (удлинител) совға қилингани ва бу кулгига олингани ҳақида хабарлар тарқалиб, кенг муҳокама ҳамда кулгига сабаб бўлди. Кейинчалик ҳолатни ўрганиб, масъуллардан изоҳ олган “Дарё” мухбири асосий мукофот 600 минг сўмлик ваучер эканлиги, пилот эса қўшимча совға бўлгани ҳақида хабар берди. Ундан аввалроқ эса, Алишер Саъдуллаев ҳолатга эътибор қаратиб, танловнинг туман босқичида учинчи ўринни қўлга киритган икки нафар болага Ёшлар ишлари агентлиги, Чимбой тумани ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан биттадан компьютер совға қилинганини айтгани ҳақида хабар берилганди. 2022 йил 23 июнь.
    Фото: Чимбой тумани ҳокимлиги

    13 июль куни Ер ва Ой ўртасидаги масофа 2022 йилдаги минимум даражада қисқарди. Dunё аҳли одатдагидан каттароқ тўлин Ойни томоша қилиш, унинг юзасидаги кратерларни яққолроқ кўриш имконига эга бўлди.

    13 июль куни Ер ва Ой ўртасидаги масофа 2022 йилдаги минимум даражада қисқарди. Dunё аҳли одатдагидан каттароқ тўлин Ойни томоша қилиш, унинг юзасидаги кратерларни яққолроқ кўриш имконига эга бўлди.
    Фото: “Дарё” / Акбар Сиддиқов

    Тошкентда 25–26 июль кунлари “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш” мавзусидаги Афғонистон бўйича халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Афғонистон делегациясининг бир вакилининг гўёки “жаҳлдор” сурати ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг ва қизиқ муҳокамаларни келтириб чиқарди. Жумладан, ушбу сурат турли мемлар, стикерлар, кулгили изоҳларга сабаб бўлди. 2022 йил 26 июль.
    Фото: Facebook / Анвар Илясов

    Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси ғолиб бўлди. Хусусан, Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда чемпионларни табриклади. “Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланиб, бир қатор иштирокчи ҳамда мураббийлар дунё давлатларининг 188 та жамоаси орасида ғолибликни қўлга киритгани, шунингдек, республикада спортни кенг оммалаштириш борасидаги улкан хизматлари учун мукофотланди. 2022 йил 9 август.
    Фото: Ўзбекистон шахмат федерацияси 20 август куни Тошкент ҳайвонот боғидаги ягона жирафа — Алатау лақабли 9 ёшли жирафа вафот этди. Кейинчалик маълум бўлишича, ўлимдан кейинги патологоанатомик ва лаборатор текширувлари натижаларига кўра, ҳайвоннинг ўлими провентрикуляр тимпания туфайли юзага келган мия ишемияси туфайли содир бўлган. Тимпания, ўз навбатида, ўн икки бармоқли ичакнинг туғма нуқсони туфайли ҳосил бўлган.
    Фото: Тошкент ҳайвонот боғи Ижтимоий тармоқларда Андижон тумани ҳокими Абдужаббор Эгамбердиевнинг ҳокимлик биноси ҳовлисида фуқаролар учун бўлиб ўтган сайёр қабули кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Тармоқ фойдаланувчиларининг айримлари изоҳларда ҳокимни Амир Олимхон деб атаган бўлса, аксарияти “Шайтанат” фильмидаги Асадбекка қиёслаганини кўриш мумкин. Яна бир фойдаланувчи эса суратга “Султон Сулаймон тахтда”, дея таъриф берган. Бошқаси ҳокимнинг фуқароларга беписанд муносабатда бўлаётганлигини феодализмнинг бир тури деб атаган. 2022 йил 20 август.
    Фото: Андижон тумани ҳокимлиги

    Молия вазирлигининг “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси аҳоли ўртасида катта қизиқиш уйғотди, овоз тўплаш жараёнлари анча қизғин кечди. Фуқаролар ўз ташаббуси ғолиб чиқиши учун фаол ҳаракат қилиб, овоз йиғиш жараёнида ўзига хос ёъллардан фойдаланди. Ижтимоий тармоқларда турли акциялар ўтказиш, овозларни пулга сотиб олиш ҳолатлари кузатилди. 2022 йил 6 сентябрь

    Фото: Каинбек Telegram канали

    ESA астронавти Саманта Кристофоретти Minerva миссияси учун Халқаро космик станциядан Орол денгизининг бугунги кундаги ҳолати акс этган суратни олди. Фотосурат Flickr платформасида эълон қилинди. 2022 йил 6 сентябрь. 

    Фото: Flickr

    Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов портрети ижтимоий тармоқларда турли изоҳларга сабаб бўлди. Хусусан, кимдир суратга “Андижон беги” дея ном берган бўлса, яна кимдир “Андижонда Бобурдан кейинги энг дилбар шахс шу бўлса керак”, деб изоҳ қолдирган. 2022 йил 8 сентябрь.
    Фото: Twitter / Зафарбек Солижонов

    “Газета.уз” нашрида эълон қилинган “Ётоқхонадан жой беришмаса, фарзандимни уйга олиб кетаман” — Минглаб талабалар ўзларини бошпанасиз ҳис қилишмоқда” сарлавҳали репортаждаги кўрпа-ёстиқ қўлтиқлаб олган талаба йигитнинг сурати ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларни келтириб чиқарди. Хусусан, кўпчиликнинг унга раҳми келди, ёрдам бермоқчилар ва ҳатто хайрия ташаббусини билдирганлар ҳам бўлди. Талаба йигит ҳамда дўстлари эса бундай фикрларга қарши чиқиб, у бошпанасиз қолмагани, умуман, аҳволи қониқарсиз эмаслигини таъкидлади. 2022 йил 8 сентябрь.

    Фото: Gazeta.uz / Мадина Аъзам

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 142-сонли мактабда ички ишлар органлари ходимлари, мактаб маъмурияти ҳамда ўқувчилар ўртасида ўтказилаётган профилактик суҳбат жараёни акс этган видео ва фотосурат тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Пойтахт IIBB матбуот хизмати бунга изоҳ берди. Маълум қилинишича, масъуллар ва ўқувчилар ўртасида ўтказилган профилактик тадбир жараёнида 11-синф ўқувчиси Б.М. ёнида ғилофсиз ҳолда канселярия қайчисини олиб юргани аниқланган. Мактаб ўқувчиларига совуқ қурол, жумладан, ўткир тиғли буюмларни олиб юриш тақиқлангани, канселярия қайчисини дарсда фойдаланиш учун ғилофда сумкада олиб юриш мумкинлиги тушунтирилган. 2022 йил 10 сентябрь.

    Фото: Facebook / “Потребител.уз”

    Тошкент вилоятининг Паркент туманида болалар мактабга жар ёқалаб қатнаётгани акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. 2022 йил 26 сентябрь.

    Тошкент вилоятининг Паркент туманида болалар мактабга жар ёқалаб қатнаётгани акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. 2022 йил 26 сентябрь.
    Фото: Telegram

    Ижтимоий тармоқларда Бекобод туманида жойлашган маданият уйи “Havas” супермаркетига берилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу эса жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан изоҳ берган Маданий мерос агентлиги ушбу бино маданий мерос объекти сифатида қайд этилмагани, Тошкент вилояти “Бекобод цемент АЖ”га қарашли бўлган “Бекобод цемент маданият уйи” Вазирлар Маҳкамаси қарори билан архитектура ёдгорлиги сифатида рўйхатга олинмаганини билдирди. 2022 йил 21 ноябрь.

    Фото: Маданий мерос агентлиги

    Япония императори Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовни олий даражадаги “Чиқаётган қуёш катта кордон ордени” билан мукофотлади. 2022 йил 22 ноябрь.

    Япония императори Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовни олий даражадаги “Чиқаётган қуёш катта кордон ордени” билан мукофотлади. 2022 йил 22 ноябрь.
    Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

    Франция терма жамоаси ҳужумчиси Kilian Мбаппе ЖЧ—2022 2-тури доирасида Данияга қарши кечган ўйинда (2:1) дубль муаллифига айланди. Иккинчи голини ургач, гол нишонлаш учун дарвоза ортидаги трибунага ёъл олди. У ерга Ўзбекистон байроғи илиб қўйилганди. 2022 йил 28 ноябрь.

    Фото: Instagram

    Совуқ ва қорли ҳавода ишлаётган кун қаҳрамонлари — электриклар суратлари тарқалди. Фотоларда симёғочларга чиқиб, узилган электр энергияси таъминотини тиклаётган муҳандислар акс этган. 2022 йил 5 декабрь.

    Совуқ ва қорли ҳавода ишлаётган кун қаҳрамонлари — электриклар суратлари тарқалди. Фотоларда симёғочларга чиқиб, узилган электр энергияси таъминотини тиклаётган муҳандислар акс этган. 2022 йил 5 декабрь.
    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Ижтимоий тармоқларда Самарқандда бош шифокор совуқда шифокор ва ҳамшираларни жазолаш учун бадантарбия қилдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан ССВ матбуот хизмати изоҳ берди. Унга кўра, Самарқанд шаҳридаги 10-сон оилавий поликлиника тиббиёт ходимлари ҳар иш кунини бадантарбия машқлари билан бошлашга одатланган. Ушбу машғулотлар ҳам поликлиника биноси ичида, ҳам ташқи ҳовлисида бажарилади. “Шундай экан, суратга берилган “шифокор ва ҳамширалар совуқда ушлаб турилди” деган мазмундаги изоҳ мутлақо асоссиз”, — дейилади вазирлик муносабатида. 2022 йил 9 декабрь.
    Фото: Twitter

    Ижтимоий тармоқларда Москва жамоат транспортида Россия Қуролли кучларида хизмат қилишга чақирувчи ўзбек тилида берилган эълон сурати тарқалди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди. “Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш ҳақидаги даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз”, — дейилган агентлик хабарида. 2022 йил 9 декабрь.
    Фото: Twitter / Гулруҳ Саъдуллаева

    Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Бош прокурор Ниғматилла Ёълдашев айрим маълумотларни очиқлади. Жумладан, “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг Тошкент вилояти бўйича таркибий бўлинмаси бўлган “Ҳудудгаз Тошкент” филиали директори Музаффар Алиевга нисбатан жиноят иши очилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Ушбу сурат ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. 2022 йил 11 декабрь.

    Фото: ЎзА

    Бутун республикада ҳаво совиб, энергия инқирози бошланган пайтда Қўрғонтепа туман ҳокимлиги биноси тунги байрам ёриткичлари билан безалгани акс этган суратлар кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Кейинчалик ҳокимлик матбуот хизмати ҳолатга “Электр сарфи жиҳатидан мазкур декорация 250 ватт қувват сарфлайди ва бу оддий хонадондаги битта чироқнинг сарфидан камроқ. Шу тақдирда ҳам бу чироқлар соат 18:00 дан 21:00 гача ёниб туриши режалаштирилган бўлиб, аҳолининг оилавий сайр вақтига мўлжалланган”, дея изоҳ берди. 2022 йил 12 декабрь.
    Фото: Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

    Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йили деб эълон қилди. Бундан кўп ўтмай ижтимоий тармоқларда Андижондаги бинолардан бирига келгуси йил номи ёзилган баннер илинаётгани акс этган сурат тарқалди. Унга “2023 йил номи Андижонда доимгидек биринчилардан илинмоқда”, дея изоҳ берилган. 2022 йил 20 декабрь.

    Фото: Twitter / Иззатбек Мусаев

    31.12.2022, 20:11   Изоҳ (0)   19630
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2023 йилда экспорт қилувчи ташкилотларга қарийб 640 млрд сўмлик ёрдам кўрсатилади

    31.12.2022, 19:11

    Бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар Тошкент шаҳри аҳолисига мурожаат қилди

    31.12.2022, 18:56

    Сурхондарёда ободонлаштириш ходимлари байрам кунида ишлатилди (видео)

    31.12.2022, 18:19

    Йил йўқотишлари: Ўзбекистон Қаҳрамонидан ҳокимларгача

    31.12.2022, 17:43

    Наманганда салкам 6 тонна байрам палови тайёрланди (видео)

    31.12.2022, 17:33

    Ўзбекистоннинг 2023 йилги давлат бюджети тасдиқланди

    31.12.2022, 17:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими

    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади

    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади

    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди

    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.