• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Ёпиқ ҳужжатлар чиндан ҳам ёпиқми? Пойтахт ҳокимликлари нега қарор ва фармойишларни яширмоқда?

    Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан жойлаштирилган ҳужжатларнинг ҳар иккитасидан биттаси “шахсга оид” деган важ билан яшириб қўймоқда. Беркитилган ҳужжатларнинг аксарияти молиявий характерга эга.

    “Дарё” ўтган йилнинг декабрь ойида пойтахт ҳокимликлари томонидан “E-qaror” ягона электрон тизимига жойлаштирилган ҳужжатлар бўйича таҳлилни ўтказди.

    Йилнинг сўнгги ойида қанча ҳужжат жойлаштирилган

    Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимликлари томонидан 2024 йилнинг 1 декабрдан 30 декабрь кунига қадар “E-qaror” платформаси орқали жами 744 та ҳужжат қабул қилинган. Шундан 31 таси норматив тусдаги қарорлар. Ҳужжатларнинг ярмидан кўпи турли важлар билан яшириб қўйилган.

    Қабул қилинган ҳужжатларнинг 547 таси ҳоким қарори (72 фоиз) 197 таси фармойиш (28 фоиз) ҳисобланади. Шундан 469 таси, яъни 63 фоизи мазмунида шахсга доир маълумотлар, васийлик ва ҳомийлик ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги фойдаланиши чекланган ахборот мавжудлиги важи билан яшириб қўйилган. 

    Скриншот: “E-qaror.gov.уз”

    Тошкент шаҳри ҳокимлиги нечта ҳужжатни яширган 

    Декабрь ойи давомида Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умрзоқов томонидан жами 118 ҳужжат, шундан 85 таси қарор, 33 таси фармойиш имзоланган. Эътиборлиси, ҳужжатларнинг 82 таси (70 фоизи) мазмунида шахсга доир маълумотлар, васийлик ва ҳомийлик ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги фойдаланиши чекланган ахборот мавжудлиги важи билан яшириб қўйилган. Оммадан яширилган ҳужжатларнинг 62 тасига “Хизмат доирасида фойдаланиш учун” белгиси қўйилгани эса жуда қизиқ.

    Яширишга уста ҳуқуқшунос ҳокимлар

    “E-qaror” платформасида ҳужжатларни яшириш бўйича Чилонзор тумани ҳокимлиги етакчилигини бермаган. Декабрь ойида ҳокимлик томонидан жами 66 ҳужжат, шундан 47 таси қарор ва 19 таси фармойиш жойлаштирилган. Ҳужжатларнинг 53 таси, яъни 80 фоизи яшириб қўйилган. 

    2021 йилдан буён Юнусобод туманига ҳокимлик қилиб келаётган Тошкент шаҳрининг прокурори собиқ ўринбосари Баҳодир Абдувалиев эса йилнинг сўнгги ойида имзолаган 52 та ҳужжатининг 37 тасини бошқалар кўролмаслиги учун “беркитиб” қўйган.

    “Кучли учлик”дан 65 фоизлик “натижа” билан Олмазор тумани ҳокимлиги жой олган. Ушбу натижага узоқ йиллар ички ишлар тизимида ишлаб, ҳозирда туманга раҳбарлик қилаётган Азизхон Умархонов 69 та ҳужжатдан 44 тасини беркитиш орқали “эришган”.

    Миробод (45 та ҳужжатдан 28 таси), Шайхонтоҳур (43 та ҳужжатдан 26), Янги ҳаёт (45 та ҳужжатдан 27 таси), Бектемир (47 та ҳужжатдан 28 таси), Яшнобод (27 та ҳужжатдан 16 таси) ва Учтепа (51 та ҳужжатдан 30 таси) туманлари ҳокимлари томонидан жойлаштирилган қарор ва фармойишларнинг 60 фоизининг “юзига қизил парда” тортиб қўйилган.

    Қайд этиш лозим, Янги ҳаёт тумани ҳокимлиги жойлаштирган фармойишларнинг 93 фоизини “ёпиқ” ҳолда кўриш мумкин.

    Мавзуга доир: Адлия вазирлиги “E-qaror” тизимида айрим ҳужжатлар йўқолиб қолганига муносабат билдирди

    Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги эса 58 та ҳужжатнинг 32 тасини беркитиб қўйган. Бу жами ҳужжатнинг 55 фоизини ташкил этади.

    Пойтахт ҳокимликлари орасида Сергели тумани ҳокимлигини бошқаларга нисбатан энг очиқ ҳокимлик дейиш мумкин. Ушбу ҳокимлик томонидан имзоланган 52 та ҳужжатнинг тенг ярми беркитилган. Бу бошқа ҳудудларга нисбатан олганда анча яхши натижа.

    “ХДФУ” қўйиш бўйича “чемпион”

    Пойтахтнинг ягона аёл ҳокими Нилуфар Аллабергенова бошқа ҳамкасбларига нисбатан бир оз очиқ фаолият юритишини кўрсатган. Бироқ асли касби ҳуқуқшунос бўлган ҳоким ҳужжатларга “хизмат доирасида фойдаланиш учун” белгисини қўйиш бўйича етакчилик қилган. Декабрь ойида у томонидан 71 та ҳужжат (63 та қарор, 8 та фармойиш) имзоланган. Қарор ва фармойишларнинг 57 фоизи яширилган, шундан 37 тасига “ХДФУ” белгиси қўйилган.

    Беркитилаётган ҳужжатларнинг аксарияти молиявий характерга эга

    Яширилган қарор ва фармойишларнинг аксарияти молиявий характерга эга. Шу сабабли оммадан яширилаётган бўлиши мумкин.

    Масалан, Юнусобод тумани ҳокимининг 2024 йил 24 декабрдаги 309-14-206-Қ/24– сонли қарори платформада беркитиб қўйилган. 

    Скриншот: e-qaror.gov.uz

    Қарорда туман маҳаллий бюджетининг 2024 йилда шаклланган қўшимча манбалари ҳисобидан туман ҳокимлиги ва таркибий бўлимлари, туман иқтисодиёт ва молия бўлими, ғазначилик хизмати бўлими раҳбар ва ходимларини бир ойлик лавозим иш ҳақи миқдорида мукофотлаш белгиланган.

    Ҳужжат мазмуни ва иловасида шахсга доир маълумотлар мавжуд эмас. Бундан ташқари асоссиз равишда “ХДФУ” белгиси босилган. 

    Шу сабабли ҳам туман адлия бўлими томонидан ўтказилган мониторинг давомида қарор очиб қўйилган бўлиши мумкин.

    Мавзуга доир: Қарорларнинг ҳар учтадан биттаси ёпиқ ҳолда. “E-qaror” платформаси нега бундай йўл тутмоқда?

    “Ёпиқлик” орқали қонунбузилишларга йўл қўйилмоқда

    Ҳокимликлар ҳужжатларни беркитиш орқали нафақат ўз қилмишларини жамоатчиликдан яширяпти, балки шу орқали “Бюджет кодекси”, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги ва бошқа бир қатор қонун ҳамда қонуности ҳужжатларнинг талаблари бузилишига йўл қўймоқда.

    Афсуски, бу каби яширилган шубҳали қарор ва фармойишлар бошқа ҳудудларда ҳам йўқ эмас.

    “Дарё” “E-qaror” платформасига жойлаштирилган ҳужжатларнинг кузатишда давом этади.

    10 январ, 12:15   Изоҳ (0)   7201
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #э-қарор#ҳоким қарори#адлия#фармойиш#Тошкент шаҳри#Тошкент
    Умиджон Мамарасулов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Давлат тилининг ҳимояси, тошқинда «оқиб келган» фан докторлиги, «Сусамбил 24». Ижтимоий тармоқлардаги трендлар

    26.05.2020, 11:03

    Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров давлатга 1,7 млрд сўм зарар етказганликда айбланмоқда

    22.02.2022, 13:17

    Катта маблағни ўзлаштиришда айбланаётган Андижон шаҳри ҳокими ушлаб турилган пайтда қарорларга имзо чеккани маълум бўлди

    08.06.2022, 10:57

    Андижоннинг янги ҳокими собиқ ҳоким қамоқдалигида қабул қилинган қарорларни бекор қилди

    20.06.2022, 10:07

    Андижон ҳокими президент қарори ижросини таъминлаш бўйича қарор қабул қилди. Қарорида вазирларга, Тошкент шаҳар ҳокимига топшириқ берди

    12.07.2022, 21:05

    Адлия вазирлиги E-qaror тизимида айрим ҳужжатлар йўқолиб қолганига муносабат билдирди

    10.11.2022, 17:30

    Ботир Зарипов Бухоро вилоятидаги қатор ҳокимларга қаттиқ огоҳлантириш берди

    08.06.2023, 13:27

    Тошкент шаҳар кенгаши гул сотиб олиш учун 5 млрд сўм ажратди

    07.12.2023, 14:56

    Тошкент шаҳар ҳокимлигини қўриқлаш учун 3,3 миллиард сўм сарфланади

    03.04.2024, 13:42

    МИБдан 7 миллиардга яқин қарздорлиги бор Андижон тумани ҳокими Captiva 5 сотиб олди ва бу қарорни яшириб қўйди

    06.11.2024, 17:59

    Ҳамма нарсадан чарчаганлар учун: ҳаётга ва ишга иштиёқ уйғотадиган корейс сериаллари

    21.11.2024, 09:55

    “Дарё”даги мақоладан сўнг Андижон тумани ҳокимининг Captiva-5 сотиб олиш тўғрисидаги қарори бекор қилинишига оид тақдимнома киритилди

    20.11.2024, 16:25

    Вазирлик ва идоралар президент қарори ижросини нега бажармаяпти?

    22.11.2024, 11:15

    Самарқанд вилояти ҳокимлиги 2 та BYD сотиб олиш тўғрисидаги фармойишни яшириб қўйгани аниқланди 

    27.11.2024, 15:50

    Тошкентнинг “Спутник” массивидаги янгилаш ишлари, 6,4 млрд сўмни қиморга ютқазган ҳисобчи, аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилишга доир давлат дасту...

    27.11.2024, 23:04

    Фарғона шаҳар ҳокими 7 қаватли бинони 9 қаватга ўзгартирди. Қарор таътилдаги маслаҳатчидан бошқа ҳеч ким билан келишилмаган 

    04.12.2024, 20:20

    Яшнобод ҳокими ўзини 62 миллион сўм билан мукофотлади. Ҳокимлик МИБдан салкам 700 миллион сўм қарздор

    23.12.2024, 18:12

    Ўзбекистонда намойиш этилган илк корейс сериали — “Қалбим чечаги” сериали актёрлари ҳаёти қандай кечган? (фото, видео)

    2 январ, 10:30

    Тошкент ҳокими бюджетдан ажратилган 100 млд сўмга оид қарорни шахсга доир маълумотлар важи билан яширгани аниқланди 

    26.12.2024, 11:40

    Яшнобод ҳокимининг ўзини мукофотлаш тўғрисидаги қарори қонуний экани билдирилди

    26.12.2024, 11:10

    Тошкентда 2025 йили давлат органларининг ноқонуний ҳаракатлари натижасида фуқароларга етказилган зарарни қоплашга 35 млрд сўм ажратилади

    7 январ, 19:25

    Андижондаги барча халқ депутатлари кенгашлари жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаган маҳаллий бюджетни бир кунда тасдиқлади 

    8 январ, 17:48

    Гулнора Каримовага тегишли бўлган “Сижжак” дам олиш маскани Касаба уюшмаси тасарруфига ўтказилди  

    9 январ, 13:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.