UFC’нинг собиқ енгил вазн (-70 кг) чемпиони, бразилиялик Чарльз Оливейра испан-грузин жангчиси Илия Топурия ва россиялик Арман Сарукян ўртасидаги эҳтимолий титул жанги ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

Унинг фикрича, мазкур қарама-қаршиликда Топуриянинг ғалаба қозониш имконияти юқори:
Арман — жуда хавфли ва жуда чидамли йигит. Лекин, ростини айтсам, бу эҳтимолий жангда Топуриянинг ғалаба қозониш имконияти кўпроқ, деб ҳисоблайман. Аммо, шуни ҳам таъкидлаш керакки, агар бу жанг ташкил қилинса, UFC тарихидаги энг қизиқарли беллашувлардан бири бўлиши аниқ, — деди Оливейра Thunderpick нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, 28 ёшли Арман Сарукян профессионал фаолиятини 2015 йилда бошлаган. У 2019 йилдан буён UFC’да жанг қилиб келади. Арман ушбу промоушендаги фаолияти давомида жами 11 та жанг ўтказиб, уларнинг 9 мартасида ғалаба қозонган бўлса, 2 баҳсда имкониятни бой берган.
Топурия эса ушбу вазн тоифасида чемпион ҳисобланади. У жорий йилнинг 29 июнь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтган UFC 317 мусобақасида Чарльз Оливейрани нокаутга учратиб, UFC енгил вазн тоифасининг янги чемпионига айланди. Сарукян эса ушбу камар учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди.
Изоҳ (0)