Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг кенжа қизи Фарзона Эмомали Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ислоҳотлар, бирламчи тиббий ёрдам ва халқаро алоқалар бошқармасига раҳбар бўлди.

Фарзона 27 ёшда бўлиб, Тожикистон тиббиёт университетининг даволаш факультетини тугатган, педиатрия бўйича ординатурани ўтаган. 2023 йилда эса президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини битирган. У энди раҳбарлик қилаётган департаментда 2021 йилдан бери мутахассис бўлиб ишлаган.
Фарзона Эмомали Тожикистон Халқ демократик партияси аъзоси. У фарзандини ёлғиз тарбиялаётгани ҳақида хабарлар бор. “Озодлик” радиоси Тожикистон хизмати маълумотига кўра, 2022 йилда у ўша пайтдаги бош прокурор Юсуф Раҳмоннинг ўғли Сафархон Раҳмонга турмушга чиққан. 2025 йилда Сафархон Раҳмон лавозимидан озод этилган.
- 2024 йил охирида Туркманистон собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг тўнғич қизи Ўғулжаҳон Атабаева отаси номидаги хайрия фондининг даволаш ишлари бўйича вице-президенти бўлди.
Изоҳ (0)