• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда туман ҳокимлари коронавирус тарқалиши юзасидан аҳолига мурожаат қилиб, айримлари узр сўради

    Тошкент шаҳри туманлари раҳбарлари коронавирус пандемияси оқибатларини бартараф этишда баҳамжиҳат ҳаракат қилиш мақсадида 23 июль куни ўз туманлари аҳолисига тўғридан-тўғри эфир орқали мурожаат билан чиқди, деб хабар бермоқда «Kun.uz». «Оилавий» телеканали эфирида узатилган мурожаатда туман ҳокимлари билан бирга сектор раҳбарлари, Мудофаа, ФВБ, ССБ, СЭОМ раҳбарлари ҳам иштирок этди.

    Сергели тумани ҳокими Бахтиёр Шомуродов ва туман раҳбарлари ўз вақтида амалга оширилмаган чора-тадбирлар натижасида ўлим ҳолатлари юз бергани учун узр сўради.

    Бахтиёр Шомуродов тумандаги 13-оилавий поликлиникада COVID-19 маркази тайёрланганини эълон қилди. Оилавий поликлиникалар ҳузурида ташкил этилган ишонч телефони рақамларига коронавирус бўйича мурожаат қилиш мумкинлиги маълум қилинди.

    Сергели туманининг ишонч телефонлари:

    (97) 410-56-57, (97) 784-57-58, (99) 030-07-37, (97) 742-57-58, (99) 898-18-08, (97) 729-57-58, (97) 146-57-58, (97) 264-57-58, (97) 783-57-58, (97) 143-57-58

    Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкат Эргашев коронавирусга қарши курашда туман раҳбарияти билан бирга ҳар бир фуқаро билан исталган вақтда тўғридан-тўғри мулоқотга тайёрлигини билдирди.

    «Ҳар биримиз тўғридан-тўғри мулоқот қилишга тайёрмиз. Ҳудудларда хизмат кўрсатаётган тиббиёт ходимларининг кучи етмаган жойда биз юзага келган муаммони ҳал этишга тайёр эканимизни яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман.

    Мурожаатимизнинг асосий моҳияти фуқароларимизнинг қўрқувга берилмаслиги, пандемиядан хавотир олмасликлари, биз уларнинг ёнида эканлигимиз, тун-у кун телефон рақамларимиз ишлаб туриши, барча саволларга жавоб беришимизни эслатиб ўтмоқчиман», — деди туман ҳокими ўз чиқишида.

    Мирзо Улуғбек туманининг ишонч телефонлари:

    (98) 888-65-99, (99) 030-07-35, (98) 188-22-52, (99) 875-12-16, (99) 889-20-80, (99) 002-76-67, (98) 300-72-22, (90) 912-14-26, (98) 301-67-47, (99) 020-10-09.

    Олмазор тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонов туманда коронавирус инфекцияси билан зарарланганлар ва ҳалок бўлганлар мавжудлигида ҳокимликнинг ҳам айби борлигини тан олди.

    «Шаҳримизда COVID-19 инфекцияси билан зарарланган фуқаролар сони ортиб бормоқда. Ачинарлиси, бу касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмаётганлар ҳам бор. Бунда бизнинг ҳам айбимиз бор. Шунинг учун сизлардан узр сўраймиз...

    Сизнинг саломатлигингиз учун барча чора-тадбирларни амалга оширамиз. Дори-дармонлар билан зарур ҳолатда таъминлаймиз, барча мурожаатларингизга жавоб берамиз. Биз томонимиздан кўрилаётган барча чоралар, олиб борилаётган ишлар фақатгина сиз билан биргаликдаги ҳаракат натижасида ижобий самара беради, деб ўйлаймиз. Сиздан илтимос карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинг», — деди у ўз мурожаатида.

    Олмазор туманининг ишонч телефонлари:

    (97) 101-20-34, (99) 111-42-07, (99) 914-02-01, (93) 515-72-24, (90) 371-92-00, (99) 898-15-01, (95) 200-12-21, (97) 741-14-16, (98) 305-02-35, (99) 828-94-27.

    Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев ҳам туман аҳлидан узр сўраб, туман раҳбарияти 24 соатлик иш вақтига ўтганини маълум қилди.

    «Авваламбор биз сектор раҳбарлари халқимиздан узр сўраймиз. Касалликка курашиш борасида маълум бир вақт давомида хотиржамликка берилиш сабабли касаллик сони ошиб кетди. Муҳтарам юртбошимизнинг 15 июль куни ўтказилган видеоселекторидан кейин биз сектор раҳбарлари иш услубимизни ўзгартирдик. Хусусан, 24 соатлик иш вақтига ўтдик», — деди у.

    Фарҳод Абдуллаев тумандаги тиббиёт муассасаларидаги шароит ва ҳолатни маълум қилгач, яна бир бор тун-у кун аҳоли мурожаатларини эшитишга тайёр эканини эслатди.

    «Биз 4 та сектор ҳамда масъул раҳбарлар 24 соатлик иш вақтдамиз ва экрандаги телефон рақамлари орқали боғланишингиз мумкин. Фуқароларимизнинг мурожаатларини 24 соат давомида қабул қиламиз ва зудлик билан ижобий ҳал қиламиз», — деди туман ҳокими.

    Учтепа туманининг ишонч телефонлари:

    (98) 335-31-16, (99) 030-07-38, (99) 997-26-10, (97) 707-78-03, (94) 678-22-76, (93) 528-04-97, (99) 049-99-03, (97) 412-07-18, (98) 367-94-88, (99) 986-23-46.

    Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Маҳаметов ҳам туманда кузатилган ўлим ҳолатлари учун одамлардан кечирим сўради.

    «Туманимизда касалликка чалинганлар ва вафот этганлар бор. Бунинг учун ўзим ва жамоамиз номидан узр сўрайман. Бунга ишни тўғри ташкил қилмаганимиз сабаб бўлган. Туманимизда 8 та оилавий поликлиника бор ва қўшимча яна битта клиника ташкил қилдик. Бундан ташқари, туманимиздаги хусусий клиникаларда ҳам коронавирусдан даволаниш учун шароит яратилди.

    Ҳурматли чилонзорликлар, ҳозир ваҳимага тушмаслигимиз муҳим. Белгиланган тартибларга амал қилсак, коронавирусни енгамиз. Экранда кўрсатилган телефон рақамларига исталган вақтда қўнғироқ қилинг. Бу сектор раҳбарларининг шахсий телефон рақамлари. Поликлиника ёки касалхона томонидан сизга ёрдам берилмаса, бизга мурожаат қилинг. Бир тан-у, бир жон бўлиб ҳаракат қилсак, шу вабодан қутуламиз», — деди Чилонзор ҳокими.

    Чилонзор туманининг ишонч рақамлари:

    (98) 306-27-00; (98) 351-14-10; (99) 849-07-65; (93) 523-89-78; (99) 898-18-17; (99) 484-39-16; (98) 142-07-04; (97) 157-77-66; (98) 142-07-20; (90) 320-00-53.

    Бектемир туман ҳокими Шоҳрух Мамажонов ҳудудда ташкил этилган 4 та мобил гуруҳ 4 та штабга бириктирилганини айтди.

    «Аввало коронавирус пандемияси кириб келгани учун сизлардан узр сўраймиз. Туманимизда айни дамгача 164 киши вирус юқтирган. Улардан 131 нафари уй шароитида, 33 нафари тиббиёт бирлашмаларида даволанмоқда. Ҳурматли фуқаролар, сизлардан карантин чекловларига амал қилишингизни илтимос қиламиз.

    Туманимизда ташкил этилган штабда 4 та мобил гуруҳ ташкил этилган ва улар 4 та секторга бириктирилган. Туман штабидаги телефонлар 24 соат ишламоқда. Туманимиз аҳолисидан шифокорлар билан бирга курашишни сўраб қоламиз», — деган Бектемир ҳокими.

    Бектемир тумани ишонч телефонлари:

    (98) 335-88-84; (98) 367-10-80; (99) 883-33-55; (99) 858-43-71; (98) 365-56-65; (93) 572-16-13; (93) 502-00-02; (98) 126-17-79; (97) 778-85-06; (99) 872-76-77.

    Миробод туман ҳокими Шуҳрат Пўлатов ҳудуддаги учта касалхонада вирус юқтирганларни даволаш учун 260 та жой тайёрланганини айтди.

    «Пандемия бошлангандан буён Миробод тумани ҳокимлиги томонидан кўп иш қилинди, аммо бу ишлар етарли бўлмагани кўриниб турибди. Бунинг учун сизлардан кечирим сўраймиз. Туман марказий поликлиникасида Call-марказ ташкил этилган. У ерда малакали шифокорлар гуруҳи ишламоқда. Бундан ташқари, тумандаги 4 та оилавий поликлиникада иккитадан мобил гуруҳ кеча-ю кундуз ишламоқда. Бу гуруҳлар тумандаги уйларга бориб ўзини ёмон ҳис қилаётган беморларга ёрдам беришяпти.

    Туманда COVID-19 юқтирганларни даволаш учун учта касалхонада жойлар ташкил этилган. Хусусан, республика клиник шифохонасида 100 та ўрин, республика тери-таносил шифохонасида 60 та ўрин ва шаҳар клиник шифохонасида 100 та ўрин. Кечадан бошлаб 5-тери-таносил клиникасида COVID-19 поликлиникаси ташкил этилган. У ерда одамлардан коронавирусга тест олинмоқда, шунингдек, рентген аппарати ҳам қўйилган.

    Миробод туманида 140 минг киши яшайди ва улардан 248 нафари зарарланган. 120 киши тузалиб чиққан. Ҳозирда уй шароитида 54 нафар, шифохонада 68 нафар бемор даволаняпти. Туманимизда касалларни даволашда муаммо йўқ, сиздан фақат карантинга амал қилишингизни сўраймиз», — деган Миробод ҳокими.

    Миробод тумани ишонч телефонлари:

    (98) 308-25-43; (98) 121-11-37; (99) 030-07-34; (99) 889-45-78; (97) 422-11-05; (99) 899-38-88; (97) 490-45-01; (90) 119-01-07; (99) 831-01-64; (90) 909 43-32.

    Шайхонтоҳур туман ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев ва туман мутасаддилари ҳам коронавирус тарқалиши юзасидан аҳолисига мурожаат қилди.

    Тўхтаевнинг маълум қилишича, тумандаги «Ёшлик» спорт аренасида 564 ўринли шифохона тайёрланяпти. Кейинги ҳафтада ишга тушади.

    Шунингдек, бугун Шайхонтоҳур туманида касалликка чалинганлар сони 600 нафардан ошиқ. Улардан 200 дан ошиғи тузалиб чиққан. 200 нафари касалхоналарда, 210 нафари уй шароитида даволанмоқда.

    Мурожаат учун телефон рақамлари:

    (90) 956-46-60, (98) 812-85-00, (98) 302-26-66, (94) 673-31-33, (71) 241-71-22, (71) 241-31-49, (71) 241-17-42, (71) 241-21-71, (71) 241-18-92, (71) 241-80-89

    Яшнобод туман ҳокими Ҳожиакбар Тиллашайховнинг маълум қилишича, бугунги кунда туманда 7 та оилавий поликлиника тун-у кун фаолият олиб бормоқда. Бундан ташқари, туман ҳокимлигида 1076 қисқа рақами орқали маслаҳат маркази ташкил этилган.

    Туман ҳокими ўз мурожаатида аҳолидан саросимага тушмасликни, ўзларида касаллик аломатларини сезишса, шифокорларга мурожаат қилиб уларнинг маслаҳатлари билан ҳаракатланишларини сўради.

    Мурожаат учун телефон рақамлар:

    (98) 368-17-09, (99) 030-07-43, (98) 360-71-01, (98) 307-60-87, (98) 331-24-00, (90) 997-70-00, (90) 972-57-38, (99) 017-07-05, (90) 931 26-59, (99) 444-64-46

    Яккасарой туман ҳокими ўринбосари Шерзод Таслимов ва тумандаги мутасадди раҳбарлар коронавирус кескин тарқалиб кетгани учун туман аҳолисидан узр сўради.

    «Бугун туманимиздаги барча поликлиникалар тун-у кун ишлаш тартибига ўтди. Улар керакли дори-дармон ва машиналар билан таъминлаган. Сизлардан саросимага тушмасликка ҳамда карантин қоидаларига амал қилишларингни сўраб қолар эдим. Агар биз бирлашсак, бу касалликни, албатта, енгиб ўтамиз», — деди у ўз мурожаатида.

    Мурожаат учун телефон рақамлари:

    (98) 301-77-70, (97) 707-85-09, (98) 127-17-18, (90) 354-00-60, (93) 536-97-24, (90) 316-64-94.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда 24 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 118 кишига кўпайиб, касалликка чалинганларнинг умумий сони 18 986 нафарга етди. Янги касалланиш ҳолатларининг 64 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилди. Мамлакатда умумий ҳисобда COVID-19 беморларининг 10 149 нафари (53 фоиз) соғайган. ССВ тақдим этиб келаётган статистика бўйича мамлакатда эпидемия бошланганидан буён 103 киши вафот этган. «Дарё» ҳисоби бўйича эса коронавирусдан вафот этганлар сони 108 нафарни ташкил этмоқда.

    24.07.2020, 13:42   Изоҳ (0)   28175
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зоир Мирзаев матбуот котиби карантинга олингани ҳақидаги хабарга муносабат билдириб, вилоятдаги ташкилотларнинг қай бирида касалликка чалиниш кузатилганини очиқлад...

    24.07.2020, 12:56

    Хитойдан 1300 та кислород концентратори, 20 та ПЗР синов аппарати ва вирусга қарши дори воситалари олиб келинди (видео)

    24.07.2020, 12:12

    Қозоғистон президенти Шавкат Мирзиёевни 63 ёшга тўлгани билан табриклади

    24.07.2020, 11:57

    Тошкентдаги мебель цехларининг бирида ёнғин чиқди

    24.07.2020, 11:10

    «Ўзэкспомарказ»да коронавирусга чалинганларга ташхис қўйишга мўлжалланган тақсимлаш маркази иш бошлади

    24.07.2020, 10:56

    Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовнинг коронавирусдан вафот этгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    24.07.2020, 10:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.