Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани “Янги Камолот” маҳалласидаги атрофи ўралган очиқ майдонда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги матбуот хизмати изоҳ берди.
Маълум қилинишича, ёнғин очиқ майдонда қуриган ўтларнинг ёниши оқибатида содир бўлган. 100 кв/м майдон ёнган ҳамда мавжуд дарахтларга ҳам жиддий зарар етган.
Айни дамда ушбу ёнғин оқибатлари бўйича терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
“Шу билан бир қаторда Тошкент шаҳар ва Мирзо Улуғбек тумани экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан табиатга етказилган зарар ўрганилаётганини маълум қилиб ўтамиз”, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)