Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади, деб хабар берди пойтахт ҳокимлиги.

Маълум қилинишича, шу сабабли Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Шароф Рашидов кўчаси кесишмасидан Чингиз Айтматов кўчаси кесишмасигача бўлган қисми автомашиналар ҳаракати учун ёпилади.
Чеклов 13 май соат 22:00 дан 15 май 06:00 гача амал қилади.
Кўрсатилган муддат давомида муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилди.
Автомашиналар ҳаракати чекланаётган кўчалар
Юнусобод туманининг Асомов кўчаси (КҲАЙ)даги йўлнинг бир йўлаги 10 апрелдан 6 майгача, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси чорраҳасидан Чўпон ота чорраҳасигача бўлган КҲАЙ йўналишида жойлашган йўл 10 апрелдан 22 апрелгача ёпилиши ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек, CAEX кўргазма мажмуасидан Янги Ўзбекистон боғи киришигача бўлган йўл 13 апрелдан 1 сентябргача транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.
Мирзо Улуғбек туманидаги Ўзбекистон овози кўчаси 7/24 кўчага айланмоқда. Шу муносабат билан 27 март куни соат 7:00 дан 30 апрелгача Ўзбекистон овози кўчасининг Шастри кўчаси билан кесишмасидан Яҳё Ғуломов кўчасига қадар қисми вақтинча автомашиналар ҳаракати учун ёпилиши айтилганди.
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги кўча ярим йилга ёпилиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)