• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фото: 2021 йилда ўзбекистонликларнинг эътиборини тортган воқеалар

    «Дарё» 2021 йилда жамоатчилик диққат марказида бўлган, ижтимоий тармоқларда фаол тарзда муҳокама қилинган воқеалар акс этган йил суратлари, видеолавҳаларидаги кадрларнинг айримларини ёдга олади.

    Сурхондарё вилояти Денов тумани Янги Хазарбоғ маҳалласидаги булдуруқ. 2021 йил 5 январь.

    Сурхондарё вилояти Денов тумани Янги Хазарбоғ маҳалласидаги булдуруқ. 2021 йил 5 январь.
    Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

    Қашқадарё вилоятида жойлашган Ҳисор қўриқхонасида совуқ ҳарорат сабаб музлаб қолган Сувтушар шаршараси. 2021 йил 6 январь.

    Қашқадарё вилоятида жойлашган Ҳисор қўриқхонасида совуқ ҳарорат сабаб музлаб қолган Сувтушар шаршараси. 2021 йил 6 январь.
    Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

    Жиззах шаҳрининг Мустақиллик кўчасида қурилаётган кўп қаватли уйнинг бир қисми 10 январь куни соат тахминан 17:15 да қулаб тушди. Бино олти қаватли бўлиб, дастлабки икки қавати нотурар жой, юқори тўрт қавати эса яшаш учун мўлжалланган, ҳали фойдаланишган топширилмаган. Бинонинг 240 квадрат метрдан иборат бўлган еттита хонадони қулаб <a href=тушган. Кейинроқ ушбу иш доирасида президент Шавкат Мирзиёев томонидан «сиёсатга хиёнат қилган» деб топилган Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқуловга нисбатан 2021 йилнинг январида жиноят иши қўзғатилди. Иш июнь ойида якунланиб, Тошкент вилоят судига юборилди. Ҳозирда Акром Раҳмонқулов Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми, 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 243-модда (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) бўйича айбланмоқда." data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Жиззах шаҳрининг Мустақиллик кўчасида қурилаётган кўп қаватли уйнинг бир қисми 10 январь куни соат тахминан 17:15 да қулаб тушди. Бино олти қаватли бўлиб, дастлабки икки қавати нотурар жой, юқори тўрт қавати эса яшаш учун мўлжалланган, ҳали фойдаланишган топширилмаган. Бинонинг 240 квадрат метрдан иборат бўлган еттита хонадони қулаб тушган. Кейинроқ ушбу иш доирасида президент Шавкат Мирзиёев томонидан «сиёсатга хиёнат қилган» деб топилган Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқуловга нисбатан 2021 йилнинг январида жиноят иши қўзғатилди. Иш июнь ойида якунланиб, Тошкент вилоят судига юборилди. Ҳозирда Акром Раҳмонқулов Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми, 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 243-модда (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) бўйича айбланмоқда.
    Фото: Telegram

    «Фориш» тоғ полигонигадаги янгиланган инфратузилма, Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлиги билан танишаётган президент Шавкат Мирзиёев ҳамда ҳуқуқ-тартибот, куч тузилмалари раҳбарлари. 2021 йил 11 январь. 

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Сайгачий» мажмуа буюртмахонасида ўрнатилган фотоқопқонга тушиб қолган сайғоқлардан бири. 2021 йил 22 январь.

    «Сайгачий» мажмуа буюртмахонасида ўрнатилган фотоқопқонга тушиб қолган сайғоқлардан бири. 2021 йил 22 январь.
    Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

    Тошкент ҳайвонот боғида янги туғилган понига ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ёрдамида Буся исми қўйилди. 2021 йил 26 январь. 

    Тошкент ҳайвонот боғида янги туғилган понига ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ёрдамида Буся исми қўйилди. 2021 йил 26 январь. 
    Фото: Тошкент ҳайвонот боғи

    Нукус шаҳрининг «Жийдели-Байсун» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Каттагар канали ўртасидаги муз бўлагида 2 кун қолиб кетганидан сўнг қутқарилган ит. 2021 йил 1 февраль.

    Нукус шаҳрининг «Жийдели-Байсун» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Каттагар канали ўртасидаги муз бўлагида 2 кун қолиб кетганидан сўнг қутқарилган ит. 2021 йил 1 февраль.
    Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

    Халқ депутатлари сессиясидан сўнг кутилмаганда Фарғона шаҳридаги Шодиёна маҳалласига кириб борган президент Шавкат Мирзиёевни кўриб қолган маҳаллий аҳоли вакиллари. 2021 йил 5 февраль.

    Халқ депутатлари сессиясидан сўнг кутилмаганда Фарғона шаҳридаги Шодиёна маҳалласига кириб борган президент Шавкат Мирзиёевни кўриб қолган маҳаллий аҳоли вакиллари. 2021 йил 5 февраль.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан олиб келинган «Мовий гумбазлар» ресторани ёнидаги хиёбонда «Истиқлол» мажмуасида ўрнатиладиган стеланинг жойлашув ўрни <a href=макети. Бир қатор муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу стела кейинроқ Қибрайдаги янги боғ ҳудудида қурилиши маълум қилинди. 2021 йил 13 февраль." data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан олиб келинган «Мовий гумбазлар» ресторани ёнидаги хиёбонда «Истиқлол» мажмуасида ўрнатиладиган стеланинг жойлашув ўрни макети. Бир қатор муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу стела кейинроқ Қибрайдаги янги боғ ҳудудида қурилиши маълум қилинди. 2021 йил 13 февраль.
    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Тошкентда фойдаланишга топширилган куниёқ ЙТҲга учраган вакцина ташишга мўлжалланган махсус автомобиллар. 2021 йил 23 февраль.

    Тошкентда фойдаланишга топширилган куниёқ ЙТҲга учраган вакцина ташишга мўлжалланган махсус автомобиллар. 2021 йил 23 февраль.
    Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

    Ўзбекистонга ташриф буюрган Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли бошчилигидаги делегация Хива шаҳридаги Хивадаги Ичан Қалъа мажмуасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов ҳамроҳлигида чой ичмоқда. 2021 йил 8 март.

    Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

    Йил бошидан буён Тошкент метрополитени бир қанча <a href=«саргузаштлар»ни бошдан ўтказди. Масалан, март ойида Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўлидан Сергели йўлига ўтиш жойида поездлар тўқнашиб кетди, Тошкентда метро поезди йўловчилар ҳаётини хавфга қўйиб очиқ эшик билан ҳаракатланди. Метрополитен ҳолат бўйича хизмат текширувини бошлади, «Новза» метро бекати яқинида поезд тўхтаб қолди, йўловчилар рельслардан юришга мажбур бўлди, «Амир Темур хиёбони» бекатида барча йўловчилар тушириб юборилди, йўловчилар «Тошкент» бекатида тушириб қолдирилди. " data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Йил бошидан буён Тошкент метрополитени бир қанча «саргузаштлар»ни бошдан ўтказди. Масалан, март ойида Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўлидан Сергели йўлига ўтиш жойида поездлар тўқнашиб кетди, Тошкентда метро поезди йўловчилар ҳаётини хавфга қўйиб очиқ эшик билан ҳаракатланди. Метрополитен ҳолат бўйича хизмат текширувини бошлади, «Новза» метро бекати яқинида поезд тўхтаб қолди, йўловчилар рельслардан юришга мажбур бўлди, «Амир Темур хиёбони» бекатида барча йўловчилар тушириб юборилди, йўловчилар «Тошкент» бекатида тушириб қолдирилди. 
    Фото: Telegram

    «Амирсой» тоғ-чанғи курортига олиб борувчи йўл чўкди. 2021 йил 25 март.

    «Амирсой» тоғ-чанғи курортига олиб борувчи йўл чўкди. 2021 йил 25 март.
    Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

    Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида коронавирусдан даволаниб, соғайиб чиққан 99 ёшли онахон. 2021 йил 26 март 

    Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида коронавирусдан даволаниб, соғайиб чиққан 99 ёшли онахон. 2021 йил 26 март 
    Фото: ССВ

    2021 йил 6 апрель куни Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) мутахассислари Бўстонлиқ туманида — Тошкент вилоятининг Қозоғистон ва Қирғизистон билан чегарадош ҳудуддаги энг баланд нуқтасида вертолётда доимий аэровизуал кузатувлардан бирини ўтказди. Суратда Ойгаинг станциясияда ишлайдиган метеоролог-техник Равшан Ибрагимовнинг рафиқаси ва Сафар исмли ўғли.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Саида Мирзиёева Масс-медиа фонди ва Milliy TV телеканали Рамазон ойи муносабати билан «Рамазон дийдор» лойиҳасини йўлга қўйганини эълон қилди. Ушбу лойиҳа доирасида хайрия ифторлари ўтказилади. Суратда намоз ўқиётган Саида Мирзиёева (ўнгдан биринчи). 2021 йил 19 апрель.

    Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

    Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов (ўнгдан биринчи) «Azon.uz» лойиҳаси раҳбари Мубашшир Аҳмад билан бир сафда намоз ўқимоқда. 2021 йил 19 апрель.

    Фото: Telegram / Комил Алламжонов

    Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов ва икки мамлакат муфтийлари ҳамроҳлигида «Туркманбоши руҳи» масжидига ташриф буюрди. Шундан сўнг туркманистонлик ҳамкасби билан масжид яқинида ифторлик қилди. 2021 йил 29 апрель. 

    Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов ва икки мамлакат муфтийлари ҳамроҳлигида «Туркманбоши руҳи» масжидига ташриф буюрди. Шундан сўнг туркманистонлик ҳамкасби билан масжид яқинида ифторлик қилди. 2021 йил 29 апрель. 
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Видео Хитойда 5 млн мартадан ортиқ томоша қилинди, Буюк Британия, Россия ва <a href=Испанияда ҳам муҳокамаларга сабаб бўлди. 2021 йил 9 май." data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Видео Хитойда 5 млн мартадан ортиқ томоша қилинди, Буюк Британия, Россия ва Испанияда ҳам муҳокамаларга сабаб бўлди. 2021 йил 9 май.
    Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

    Бўстонлиқда «Қизил китоб»га киритилган, аммо Экология қўмитаси раҳбари рухсат билан Россия фуқароси Широков Е.П. томонидан отиб ўлдирилган айиқ. 2021 йил 12 май. 

    Бўстонлиқда «Қизил китоб»га киритилган, аммо Экология қўмитаси раҳбари рухсат билан Россия фуқароси Широков Е.П. томонидан отиб ўлдирилган айиқ. 2021 йил 12 май. 
    Фото: Telegram / @ekologuz

    Муборак Рамазон ойи якунланиб, 13 май эрта тонгида Ўзбекистондаги 2021 та жоме масжидларида Ҳайит намози (Ийдул фитр) ўқилди. Суратда Тошкентдаги Ҳасти Имом масжидида умрида сўнгги марта Рамазон Ҳайитида дуо ўқиётган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси – муфтий Усмонхон Алимов. Эслатиб ўтамиз, Усмонхон Алимов 2021 йил 15 август куни 71 ёшида вафот этди. 

    Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси

    2021 йил 17 май куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида жойлашган 6-умумтаълим мактабида содир бўлган <a href=ёнғиндан ҳам кўра уни узоқдан кузатиб, писта чақиб ўтирган эркак ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди." data-action="zoom" class="border lazyload" />

    2021 йил 17 май куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида жойлашган 6-умумтаълим мактабида содир бўлган ёнғиндан ҳам кўра уни узоқдан кузатиб, писта чақиб ўтирган эркак ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
    Фото: Telegram

    Тошкентда реклама конструкцияларининг ноқонуний бузилишини тўхтатишни сўраб тадбиркорлар томонидан Президент Шавкат Мирзиёевга йўлланган мурожаат. Пойтахтда ушбу вазиятни ҳал этишга чақирувчи бир нечта реклама баннерлари пайдо бўлди. 2021 йил 20 май. 

    Фото: Telegram / «Ша всё будет»

    Ангренда 24 май куни, таъбир жоиз бўлса, Ўзбекистонда 2021 йил давомида ҳозиргача юз берган йўл-транспорт ҳодисалари орасида энг йириги юз берди. Ўш—Тошкент А-373 йўлининг 184-километрида Наманган—Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган MAN русумли тиркамаси бор юк машинаси бошқарувни йўқотиши оқибатида камида 8 та автомобиль ўзаро тўқнашган, улардан бири ёниб кетган. Дастлабки хабарларда ҳодиса оқибатида етти киши ҳалок бўлгани, яна камида 14 киши жароҳатлангани айтилганди. ЙТҲ юзасидан Тошкент вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

    Фото: «Дарё»

    Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ташрифи давомида тоғ-кон саноати техникасини кўздан кечирди, «Белаз» самосвали рулида ўтириб, мазкур автомобиль ҳайдовчиси билан суҳбатлашди. 2021 йил 29 июль.

    Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ташрифи давомида тоғ-кон саноати техникасини кўздан кечирди, «Белаз» самосвали рулида ўтириб, мазкур автомобиль ҳайдовчиси билан суҳбатлашди. 2021 йил 29 июль.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тошкент шаҳрида 1 июнь куни очилган Magic City боғи одамлар билан тўлди. Боғ атрофидаги йўлларда юзага келган тирбандликлар сабаб айрим кўчаларда автомобиль ҳаракати чекланди. 2021 йил 1 июнь

    Афсонавий «Хонобод» авиабазасида ҳарбий қисм ташкил топганининг 72 йиллиги шарафига 72 сони шаклида саф тортиб турган учувчилар. 2021 йил 19 июнь.

    Афсонавий «Хонобод» авиабазасида ҳарбий қисм ташкил топганининг 72 йиллиги шарафига 72 сони шаклида саф тортиб турган учувчилар. 2021 йил 19 июнь.
    Фото: Telegram / Altman News

    Premier Hall кинотеатри биносини реставрация қилиш вақтида рассом Алфред Мазитовнинг ‘Кокилли қиз’ номли ажойиб панносига дуч келинди. Бино эгаси — Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдуҳолиқов панно сақлаб қолиниши ва реставрация қилинишини маълум қилган. 2021 йил 20 июнь.

    Фото: Telegram / @SaidaMirziyoyeva

    Сурхондарёда 1 млн сўм пора олмаган ЙПХ инспектори телевизор билан мукофотланди. 2021 йил 20 июнь.

    Сурхондарёда 1 млн сўм пора олмаган ЙПХ инспектори телевизор билан мукофотланди. 2021 йил 20 июнь.
    Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

    Тошкент–Ўш халқаро автомобиль йўли Қамчиқ довонининг 260-километрида 1 июль куни соат 14:25 да Фарғона водийси томон ҳаракатланаётган ёқилғи ташувчи юк машинасида (бензовоз) ёнғин келиб чиқди. 2021 йил 1 июль.

    Фото: ФВВ

    Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида учта туяқушнинг автомобиль йўлида югуриб юргани акс этган видео тарқалди. 2021 йил 1 июль.

    Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида учта туяқушнинг автомобиль йўлида югуриб юргани акс этган видео тарқалди. 2021 йил 1 июль.
    Фото: Telegram

    Бир қатор мансабдор ва жамоат фаоллари Халқаро пресс-клубнинг жонли эфирида коронавирусга қарши вакцина олди. 2021 йил 3 июль.

    Бир қатор мансабдор ва жамоат фаоллари Халқаро пресс-клубнинг жонли эфирида коронавирусга қарши вакцина олди. 2021 йил 3 июль.
    Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

    Бухорода институт ректори коронавирусга қарши эмланаётганда кўзбўямачиликка йўл қўйгани ҳақида хабар берилди. Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ректор ва тиббиёт ходимлари эса буни <a href=рад этди. Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 26 июнь куни «Мен вакцина олдим» акцияси бошланганини эълон қилди. Акция доирасида вазирлик матбуот хизмати деярли ҳар куни вакцина олган юқори мартабали ўзбекистонликлар ҳақида ахборот бериб борди. Улар орасида катта тиббиёт муассасалари раҳбарларидан тортиб, вилоят ҳокими-ю вазирларгача учратиш мумкин эди. 2021 йил 6 июль." data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Бухорода институт ректори коронавирусга қарши эмланаётганда кўзбўямачиликка йўл қўйгани ҳақида хабар берилди. Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ректор ва тиббиёт ходимлари эса буни рад этди. Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 26 июнь куни «Мен вакцина олдим» акцияси бошланганини эълон қилди. Акция доирасида вазирлик матбуот хизмати деярли ҳар куни вакцина олган юқори мартабали ўзбекистонликлар ҳақида ахборот бериб борди. Улар орасида катта тиббиёт муассасалари раҳбарларидан тортиб, вилоят ҳокими-ю вазирларгача учратиш мумкин эди. 2021 йил 6 июль.
    Фото: Troll.uz

    Тошкент ҳайвонот боғидаги жониворлар жазирамада қийналиб қолмаслиги учун шарт-шароитлар яратилди. 2021 йил 6 июль.

    Тошкент ҳайвонот боғидаги жониворлар жазирамада қийналиб қолмаслиги учун шарт-шароитлар яратилди. 2021 йил 6 июль.
    Фото: Тошкент ҳайвонот боғи

    Тошкентда аҳолини эмлаш учун мобил автобуслар йўлга қўйилди. 2021 йил 8 июль.

    Тошкентда аҳолини эмлаш учун мобил автобуслар йўлга қўйилди. 2021 йил 8 июль.
    Фото: Олмазор тумани ҳокимлиги

    =AZUhD5bgxjEdz_OEFtQ9V2ZHkyg8Z5fzsRXz54uTiwevRSJKnG796oeNOTOEiOQn2jKgnGtmO0xFoJM3XthexQW4VKui_goWWF8VB2rOkr8WdlyqdyqjO05lRb9t4Ko00Dg&__tn__=%2CO%2CP-R" target="_blank" rel="noopener noreferrer">ётган ишчи. 2021 йил 9 июль.
    Фото: Facebook / Марат Нажибаев

    Наманган вилояти Косонсой туманида 13 июль, сешанба куни кучли дўл ёғди. Воқеа гувоҳларининг айтишича, катталиги тошдек келадиган дўл кучли ёмғир аралаш ёғган. Туманда аввал бундай дўл ёғиши кузатилмаган. 2021 йил 13 июль.

    Фото: Telegram / Косонсой

    Наманган вилоятининг Косонсой туманида ФВВ, Миллий гвардия, ички ишлар ходимлари ва кўнгиллилар 13 июль куни сел оқизиб кетган 7 яшар Муҳаммадюсуф Рустамовни қидирмоқда. Косонсой туманига сел ёпирилиши оқибатида жами 8 киши <a href=ҳалок бўлган. Уларнинг 7 нафари аёллар, бир нафари ўғил бола бўлиб, энг каттаси 48, энг кичиги эса 6 ёшда бўлган. 2021 йил 14 июль." data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Наманган вилоятининг Косонсой туманида ФВВ, Миллий гвардия, ички ишлар ходимлари ва кўнгиллилар 13 июль куни сел оқизиб кетган 7 яшар Муҳаммадюсуф Рустамовни қидирмоқда. Косонсой туманига сел ёпирилиши оқибатида жами 8 киши ҳалок бўлган. Уларнинг 7 нафари аёллар, бир нафари ўғил бола бўлиб, энг каттаси 48, энг кичиги эса 6 ёшда бўлган. 2021 йил 14 июль.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековга қовунни отиб узатаётган Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли. 2021 йил 14 июль. 

    Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековга қовунни отиб узатаётган Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли. 2021 йил 14 июль. 
    Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

    24 июль куни Ўзбекистон Президентининг катта қизи, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади. 

    24 июль куни Ўзбекистон Президентининг катта қизи, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади. 
    Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

    Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида 5 метр бўлган қудуққа тушиб кетган сигир қутқариб олинди. 2021 йил 24 июль.

    Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида 5 метр бўлган қудуққа тушиб кетган сигир қутқариб олинди. 2021 йил 24 июль.
    Фото: Соҳиб Ваитов

    Жиззахдаги Зомин тоғларида 1 август куни ёнғин чиқди. Ёнғинни ўчириш учун ФВВ, ИИВ, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Чегара қўшинлари, Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси, 14 та ёнғин ўчириш экипажи ва 1 та ёнғин қутқарув отряди, 4 та вертолёт жалб этилди.

    Фото: ФВВ матбуот хизмати

    Бухорода XVI асрда қурилган «Абдуллахон» мадрасаси деворининг бир қисми ўпирилиб тушди. Бухоро прокуратураси деворининг бир қисми ўпирилиб тушган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатди. 2021 йил 3 август.

    Бухорода XVI асрда қурилган «Абдуллахон» мадрасаси деворининг бир қисми ўпирилиб тушди. Бухоро прокуратураси деворининг бир қисми ўпирилиб тушган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатди. 2021 йил 3 август.
    Фото: Telegram / Bukhara Инфо

    Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Туркманистондаги «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида норасмий учрашув ўтказди. 2021 йил 6 август.

    Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Туркманистондаги «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида норасмий учрашув ўтказди. 2021 йил 6 август.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мозори-Шариф қулаганидан сўнг Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳрини Ўзбекистоннинг Термиз шаҳри билан боғловчи «Дўстлик» кўпригидаги вазият. 80 дан ортиқ афғонистонлик ҳарбий хизматчилар Ўзбекистон давлат чегарасини кесиб ўтди ва чегарачилар томонидан қўлга олинди. Бундан ташқари, 14 август кун давомида Термиз—Мозори-Шариф темир йўл участкасида хизмат кўрсатувчи Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш ташкил этилди. 2021 йил 14 август.

    Фото: Telegram / @tashkent_land

    Афғонистонлик ҳарбий хизматчилар (ҳукумат кучлари вакиллари) бўлган иккита ҳарбий вертолёт Ўзбекистон ҳудудидаги дала майдонига қўнгани акс этган видеоёзувлар тарқалди. Вертолётларнинг бирида 9 нафар, иккинчисида эса 12 нафар одам бўлган; видеодаги суҳбатлардан уларнинг аксарияти ҳарбий учувчилар эканини англаш мумкин эди. «Нега бу ерга қўндинглар?», деган саволга афғон ҳарбий хизматчиларидан бири шундай жавоб берган: «Толиблар Кобулни олгач, биз қочдик, чора йўқ эди, шунинг учун бу ерга келишга мажбур бўлдик» (эслатиб ўтамиз, «Толибон» 15 август куни Кобулни эгаллади). 2021 йил 16 август.

    Фото: Telegram / Топнеwсуз

    Германия Қуролли Кучлари (Бундесвер)нинг иккита А400М самолёти Кобулдан Тошкентга 400 дан ортиқ одамни эвакуация қилди. Белгиланган фуқароларнинг эвакуация қилинишини таъминлаш учун Ўзбекистон томони алоҳида терминал ажратди. 2021 йил 18 август.

    Фото: Германия Мудофаа вазирлиги

    Германия Қуролли Кучлари (Бундесвер)нинг иккита А400М самолёти Кобулдан Тошкентга 400 дан ортиқ одамни эвакуация қилди. 2021 йил 18 август.

    Германия Қуролли Кучлари (Бундесвер)нинг иккита А400М самолёти Кобулдан Тошкентга 400 дан ортиқ одамни эвакуация қилди. 2021 йил 18 август.
    Фото: Германия Мудофаа вазирлиги

    Муфтий Усмонхон Алимов билан видолашув онлари. 2021 йил 16 август.

    Муфтий Усмонхон Алимов билан видолашув онлари. 2021 йил 16 август.
    Фото: «Дарё» / Муҳаммадамин Тошкандий

    Фарғона туманида яшовчи Валиевлар оиласи 6 нафар етим болани <a href=асраб олди. Кейинроқ, йил охирига келиб Миллий гвардия Ўзбекистонда 1200 га яқин боланинг асраб олинишига ёрдамлашди. Бухорода 17 йил илгари очилган меҳрибонлик уйи тарбияланувчилар қолмагани сабаб фаолияти тугатилгани, Фарғонадаги меҳрибонлик уйларида ҳам тарбияланувчи қолмагани ва муассасалар фаолияти тўхтатилгани тўғрисида ҳам хабарлар берилди. Шу тарзда Ўзбекистонда аксарият меҳрибонлик уйлари ўз фаолиятини тугатди. " data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Фарғона туманида яшовчи Валиевлар оиласи 6 нафар етим болани асраб олди. Кейинроқ, йил охирига келиб Миллий гвардия Ўзбекистонда 1200 га яқин боланинг асраб олинишига ёрдамлашди. Бухорода 17 йил илгари очилган меҳрибонлик уйи тарбияланувчилар қолмагани сабаб фаолияти тугатилгани, Фарғонадаги меҳрибонлик уйларида ҳам тарбияланувчи қолмагани ва муассасалар фаолияти тўхтатилгани тўғрисида ҳам хабарлар берилди. Шу тарзда Ўзбекистонда аксарият меҳрибонлик уйлари ўз фаолиятини тугатди. 
    Фото: Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бошқармаси

    Франкфурт аэропортида Тошкент орқали афғонистонлик қочқинларни олиб келган охирги самолётдан тушган аёл немис полициячиси ортидан кетмоқда. 2021 йил 20 август. 

    Франкфурт аэропортида Тошкент орқали афғонистонлик қочқинларни олиб келган охирги самолётдан тушган аёл немис полициячиси ортидан кетмоқда. 2021 йил 20 август. 
    Фото: Reuters

    Янги Ўзбекистон» боғида мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтди. 2021 йил 1 сентябрь.

    Янги Ўзбекистон» боғида мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтди. 2021 йил 1 сентябрь.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    2 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 07:30 да Ниагара шаршараси Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига мамлакат байроғи рангларида ёритилди. 2021 йил 2 сентябрь.

    2 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 07:30 да Ниагара шаршараси Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига мамлакат байроғи рангларида ёритилди. 2021 йил 2 сентябрь.
    Фото: Telegram / «Нигоҳ»

    Фарғоналик эркак Ҳаж зиёрати учун йиғган пулига маҳаллада янги светофор ўрнатиб берадиган бўлди. 2021 йил 4 сентябрь.

    Фарғоналик эркак Ҳаж зиёрати учун йиғган пулига маҳаллада янги светофор ўрнатиб берадиган бўлди. 2021 йил 4 сентябрь.
    Фото: Бағдод тумани ҳокимлиги

    Тошкентнинг Чилонзор туманида @inkuzart тахаллуси билан ижод қилаётган кўча рассоми Абдураҳмон 4 сентябрь куни UzAuto Motors компаниясининг монополиясига атаб стрит-арт чизган эди. Ижодкор ўзининг Telegram канали орқали ушбу стрит-артнинг катта қисми ўчириб ташланганини маълум қилди. 5 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда мазкур стрит-артни ўчириш бўйича ишлар олиб борилаётгани тасвирланган видео тарқалди. Кейинроқ «Дарё» мухбири воқеа жойига бориб, стрит-артни ўчириш ҳаракати муваффақиятсиз тугаганини маълум қилганди. Кейинроқ @inkuzart Telegram’даги каналида стрит-артнинг катта қисми оқ бўёқ ёрдамида ўчириб ташлангани тасвирланган фотосуратни эълон қилди.

    Фото: Telegram / @inkuzart

    Ўзбекистон Президентининг катта қизи, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева 12 сентябрь, якшанба куни Шавкат Мирзиёевнинг набираси билан тушган суратини эълон қилди. 2021 йил 12 сентябрь.

    Ўзбекистон Президентининг катта қизи, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева 12 сентябрь, якшанба куни Шавкат Мирзиёевнинг набираси билан тушган суратини эълон қилди. 2021 йил 12 сентябрь.
    Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

    Ўзбекистон Президенти ва бўлғуси сайловда мазкур лавозимга номзод Шавкат Мирзиёев 27 сентябрь куни Наманганда сайловчилар билан учрашувда бюджет маблағлари адолат билан тақсимланиши ҳақида фикр билдирди, халқнинг пули самарасиз сарфланаётгани, ҳали ўғриликлар ва коррупция кўплигини таъкидлади. Давлат раҳбари пойтахт маҳаллаларини асфальтлаштиришни мисол қилиб келтирди. «Йўлларга катта қилиб ярим метрли бордюр қиляпти. Барака топгур, машиналар пойга ўйнайдими, бунча катта қилиб, бордюр қилиб нима қиласан?» — деди Президент. Тошкентликлар бир неча ойлардан буён шу каби бордюрлардан шикоят қилиб келаётган эди. 2021 йил 27 сентябрь.

    8 октябрь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги уйларнинг бирида ҳаво-газ аралашмаси портлаши содир бўлган. Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини билдирган. «Ҳудудгаз Самарқанд» газ таъминоти матбуот хизматининг маълум қилишича, портлаш хусусий тадбиркорлик тармоғига тегишли бўлган газ қувуридан газ сизиб чиқиш оқибатида содир бўлган.

    Фото: Zarnews

    «Россия 24» телеканали 9 октябрь куни «Ўзбекистон. Энг янги тарих» номли ҳужжатли фильмни тақдим этди. Унда асосан Ўзбекистонда сўнгги беш йилда юз берган ижобий ўзгаришлар ҳақида сўз боради. Фильмда Президент Шавкат Мирзиёевнинг турли тадбирларидаги чиқишлари, вилоятларга сафарлари, корхона ва ташкилотлардаги учрашувлари, жойлардаги фаоллар билан мулоқотларидан лавҳалар ҳам берилган. Лавҳаларнинг бирида, жумладан, давлат раҳбари Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги «Ангор Сурхон ғурури» кластерига ташрифи давомида мулозимлардан бирига телефон орқали топшириқ бераётгани акс этган. Президент бу кластерда 2021 йилнинг 1 июнь куни бўлган эди. 2021 йил 9 октябрь.

    Кадр: «Россия 24»

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви Отабек Умаров 24 октябрь куни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида рафиқаси Шаҳноза Мирзиёева билан бирга тушган суратини эълон қилди. 2021 йилнинг май ойида Шаҳноза Мирзиёева Instagram’даги саҳифасида турмуш ўртоғи Отабек Умаровнинг 2021 йил февраль ойида юз берган йўл-транспорт ҳодисасидан кейинги илк суратини эълон қилганди.

    Фото: Telegram / @otabek_muhammadalievich

    Ўзбекистон Президенти, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз бериш жараёнида иштирок этди. 2021 йил 24 октябрь.

    Ўзбекистон Президенти, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз бериш жараёнида иштирок этди. 2021 йил 24 октябрь.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Humo Arena» мажмуасида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси тадбир ўтказди. Мониторларда Марказий сайлов комиссиясининг сайловнинг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжумани онлайн тарзда намойиш этилди. Шавкат Мирзиёев сайловда қатнашганлар умумий сонининг 80,1 фоиз овози билан ғалаба қозонгани эълон қилинди. Тадбирда Шавкат Мирзиёев сўзга чиқиб, ўзига билдирилган юксак ишонч учун халқимизга миннатдорлик билдирди. 2021 йил 25 октябрь.

    Октябрь ўрталарида Фарғона вилоятининг Сўх туманида аэродром қурилиши якунлангани, яқин кунларда синов учишлари амалга оширилиши тўғрисида хабар берилганди. 1 ноябрь куни синов парвози Humo Air авиакомпаниясига қарашли Ан-2П йўловчи ташиш самолётида амалга оширилган. 2021 йил 11 ноябрь.

    Фото: «Дарё» / Анвар Жўраев

    Самарқандда «снос»га тушган ҳудудда Қуръон оятлари туширилган қадимий қабртошлар топилди. 2021 йил 3 ноябрь.

    Самарқандда «снос»га тушган ҳудудда Қуръон оятлари туширилган қадимий қабртошлар топилди. 2021 йил 3 ноябрь.
    Фото: Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати

    Сирдарёда 4 ноябрь куни бошланган чанг бўрони кечга бориб Тошкентга ҳам етиб келди. Чанг туфайли атрофни кўриш даражаси чекланди. Автомобильлар ҳаракати секинлашди. Кейинроқ «Ўзгидромет»нинг бунинг оқибатида ҳаводаги чанг миқдори белгиланган меъёрдан 5 баробарга ошганини билдирди. Нафас олишда муаммолар юзага келган пойтахт аҳолиси тиббиёт муассасаларига мурожаат қилишни бошлади, 5 ноябрь куни эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларга чанг бўронида нималар қилиш бўйича тавсиялар берди.

    Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Telegram’даги «Давлетовуз» канали 17 ноябрь куни Тошкентда ёғган қор ва бундан бир йил олдин ёғган қорнинг ўзаро таққослангани тасвирланган суратлар билан бўлишди.

    Telegram’даги «Давлетовуз» канали 17 ноябрь куни Тошкентда ёғган қор ва бундан бир йил олдин ёғган қорнинг ўзаро таққослангани тасвирланган суратлар билан бўлишди.
    Фото: Telegram / «Давлетовуз»

    Тошкент шаҳрида 1 июнь куни очилган Magic City боғи чанг-ғубор оғушида. 2021 йил 5 ноябрь.

    Тошкент шаҳрида 1 июнь куни очилган Magic City боғи чанг-ғубор оғушида. 2021 йил 5 ноябрь.
    Фото: «Gazeta.uz»

    Тошкентда бензин нархи ошишига бағишланган стрит-арт ўчириб ташланди. 2021 йил 19 ноябрь.

    Тошкентда бензин нархи ошишига бағишланган стрит-арт ўчириб ташланди. 2021 йил 19 ноябрь.
    Фото: Telegram / Inkuzart

    Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида, дарёга ёндош ҳудуддаги тўқайзорда келиб чиққан ёнғин 3 кун давомида ўчирилди. 2021 йил 30 ноябрь.

    Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида, дарёга ёндош ҳудуддаги тўқайзорда келиб чиққан ёнғин 3 кун давомида ўчирилди. 2021 йил 30 ноябрь.
    Фото: Kun.uz

    Сурхондарёнинг Денов шаҳри марказидаги «Indenim» савдо мажмуасида 7 декабрь тонгида <a href=кучли портлаш юз берди. Расмий маълумотларга кўра, портлаш оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган, тўққиз киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Савдо мажмуасида газ асбоб-ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши оқибатида тўпланган газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши портлашнинг асосий сабаби ҳисобланади." data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Сурхондарёнинг Денов шаҳри марказидаги «Indenim» савдо мажмуасида 7 декабрь тонгида кучли портлаш юз берди. Расмий маълумотларга кўра, портлаш оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган, тўққиз киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Савдо мажмуасида газ асбоб-ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши оқибатида тўпланган газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши портлашнинг асосий сабаби ҳисобланади.
    Фото: «Дарё»

    UzAutoMotors 5-17 декабрда ишлаб чиқарилган машиналарни <a href=чақириб олди. Жами 6 мингга яқин машиналарнинг орқа ойналари иситиш тизими ёнганида парчаланиб кетиш ҳолатлари аниқлангани ижтимоий тармоқларда ёзилди. Ундан олдин февралгача Nexia, Spark, Cobalt, Lacetti сотиш бўйича янги аризалар қабул қилиш тўхтатилди, барча турдаги автомобиллар етказиб бериш 2 ойга кечиктирилиши маълум қилинди." data-action="zoom" class="border lazyload" />

    UzAutoMotors 5-17 декабрда ишлаб чиқарилган машиналарни чақириб олди. Жами 6 мингга яқин машиналарнинг орқа ойналари иситиш тизими ёнганида парчаланиб кетиш ҳолатлари аниқлангани ижтимоий тармоқларда ёзилди. Ундан олдин февралгача Nexia, Spark, Cobalt, Lacetti сотиш бўйича янги аризалар қабул қилиш тўхтатилди, барча турдаги автомобиллар етказиб бериш 2 ойга кечиктирилиши маълум қилинди.
    Фото: Telegram

    Учрашув чоғида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти 3-курс талабаси Самандар Мирзаев вазирнинг дўппида кириб келишини кутганини билдирди. Шундан сўнг маданият вазири чўнтагидан дўппини олиб, бошига кийди ва ва модератор Жамшид Умурзоқов талабага «Энди саволингизни ҳам дўппида берасиз», дея ҳазил қилди. 2021 йил 20 декабрь.

    Учрашув чоғида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти 3-курс талабаси Самандар Мирзаев вазирнинг дўппида кириб келишини кутганини билдирди. Шундан сўнг маданият вазири чўнтагидан дўппини олиб, бошига кийди ва ва модератор Жамшид Умурзоқов талабага «Энди саволингизни ҳам дўппида берасиз», дея ҳазил қилди. 2021 йил 20 декабрь.
    Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

    Nasafnews нашри Қарши шаҳри «Шодлик» маҳалласида жойлашган 2-сонли ётоқхона хароб аҳволда экани, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги ҳолатга эътибор қаратмаётгани ҳақида хабар берди. 2021 йил 9 декабрь.

    Nasafnews нашри Қарши шаҳри «Шодлик» маҳалласида жойлашган 2-сонли ётоқхона хароб аҳволда экани, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги ҳолатга эътибор қаратмаётгани ҳақида хабар берди. 2021 йил 9 декабрь.
    Фото: Nasafnews

    Тошкент вилоятида «Дипломатлар боғи» ташкил этилди. Абдулазиз Комилов ва элчилар дарахт экди. 2021 йил 10 декабрь.

    Тошкент вилоятида «Дипломатлар боғи» ташкил этилди. Абдулазиз Комилов ва элчилар дарахт экди. 2021 йил 10 декабрь.
    Фото: ТИВ матбуот хизмати

    Самарқанддаги ошхонада газ баллони портлаб, оқибатда 10 киши жароҳатлангани, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди. «Дарё» мухбири воқеа жойида бўлиб, ошхонанинг айни пайтдаги ҳолати ҳақида фоторепортаж тайёрлади. 2021 йил 12 декабрь.

    Ўзбекистонда янги 50 минг ва 100 минг сўмлик купюралар муомалага чиқарилиши кутилаётгани тўғрисида хабар берилганди. 16 декабрь куни Марказий банк янги кўринишдаги номинал қиймати 50 минг сўм ва 100 минг сўм бўлган банкноталар дизайнини <a href=эълон қилган. Бироқ янги кўринишдаги 50 минг сўмлик купюра дизайнида хатолик кетгани маълум бўлди. Яъни банкнот намунасининг олд томонида «Ал-Ҳаким ат-Термизий» мақбараси тасвири туширилган, аммо мақбара номи «Абу Исо ат-Термизий» деб ёзилган. Марказий банк эса ҳолатга муносабат билдириб, ҳақиқатан ҳам намунадаги тасвир ва унинг номланишида техник хатолик мавжудлигини тан олди. 27 декабрь куни эса хатоси тўғриланган янги кўринишдаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкноталар муомалага чиқарилди." data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Ўзбекистонда янги 50 минг ва 100 минг сўмлик купюралар муомалага чиқарилиши кутилаётгани тўғрисида хабар берилганди. 16 декабрь куни Марказий банк янги кўринишдаги номинал қиймати 50 минг сўм ва 100 минг сўм бўлган банкноталар дизайнини эълон қилган. Бироқ янги кўринишдаги 50 минг сўмлик купюра дизайнида хатолик кетгани маълум бўлди. Яъни банкнот намунасининг олд томонида «Ал-Ҳаким ат-Термизий» мақбараси тасвири туширилган, аммо мақбара номи «Абу Исо ат-Термизий» деб ёзилган. Марказий банк эса ҳолатга муносабат билдириб, ҳақиқатан ҳам намунадаги тасвир ва унинг номланишида техник хатолик мавжудлигини тан олди. 27 декабрь куни эса хатоси тўғриланган янги кўринишдаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкноталар муомалага чиқарилди.
    Фото: Марказий банк

    Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев 26 декабрь куни қорбобо образида аҳоли билан учрашди.

    Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев 26 декабрь куни қорбобо образида аҳоли билан учрашди.
    Фото: Telegram / @Sirdaryo

    Польша пойтахти Варшавада шахматнинг рапид ва блиц йўналиши бўйича Жаҳон чемпионатида 28 декабрь, сешанба куни рапид йўналишида ғолиблар аниқланди. Ўзбекистонлик 17 ёшли гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов шахмат тарихида рапид йўналишида жаҳон чемпиони бўлган энг ёш шахматчи сифатида тарихга кирди. Саида Мирзиёева Магнус Карлсенни ютган ўзбекистонлик ёш шахматчи билан фахрланишини айтди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургдаги саммитдан Тошкентга қайтаётган самолётда тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионатини катта қизиқиш билан онлайн кузатиб борган. Президент Нодирбек Абдусатторовга ўзининг энг самимий табрикларини йўллаган ҳамда унинг ота-онаси ва мураббийларига миннатдорлик билдирган. Кейинроқ Нодирбек Абдусатторов «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди ҳамда Президент кўрсатмаси билан унга Тошкент шаҳрида 2 хонали хонадон совға қилинадиган бўлди. 2021 йил 28 декабрь.
    31.12.2021, 10:11   Изоҳ (0)   40352
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Йилига 150 миллион сўмгача даромад қиладиган Сирдарёдаги қовунчи деҳқонлар маҳалласига фотосаёҳат

    31.12.2021, 09:31

    Ўзбекистонда 2021 йил давомида қайси вилоятларнинг ҳокимлари ўзгарди?

    31.12.2021, 09:10

    Ўзбекистонда юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи камайтирилди

    31.12.2021, 08:51

    Самарқандда бошқарув йўқотилиши оқибатида Nexia каналга тушиб кетди

    31.12.2021, 08:09

    Аргентинада кузатилаётган жазирама, озиқ-овқат танқислигига дуч келган афғонлар, Янги йил ярмаркаси. 30 декабрь суратлари

    30.12.2021, 23:55

    Наманганда Nexia билан тўқнашган Spark ағдарилиб кетди

    30.12.2021, 23:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими

    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)

    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди

    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда

    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда

    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар

    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 

    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди

    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз

    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 

    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди

    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда

    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС

    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади

    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путиннинг Курск вилоятига ташрифида дронлар ҳужум қилган — ОАВ 

    Дунё | 25 май, 17:11

    Хави Осиё қитъасига қайтиши мумкин

    Спорт | 25 май, 16:40

    Ўзбекистонда экологик назоратда сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланилади

    Ўзбекистон | 25 май, 15:50

    Расман. Хаби Алонсо — “Реал Мадрид” бош мураббийи

    Спорт | 25 май, 15:24

    Ҳиндистон чегарачилари давлатга ноқонуний киришга уринган покистонликни отиб ўлдирди

    Дунё | 25 май, 15:09

    Кевин де Брюйненинг кейинги манзили қайси чемпионат бўлиши маълум бўлди — манба

    Спорт | 25 май, 14:16

    Хитой аэропортида аёл юзни аниқлаш сканеридан ўтолмагани учун макияжини ўчиришга мажбур бўлди (видео)

    Лайфстайл | 25 май, 14:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.