• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Маслаҳатлар

    Ҳаётни мураккаблаштирадиган ва энергияни тортиб оладиган 5 та одат

    Ҳаётимизда бор кучимизни секин-аста, аммо аёвсиз сўриб оладиган бир қатор одатлар мавжуд. Энг ёмони, улар кўпинча фойдали, ҳатто кераклидек кўринади. Аммо қалбимизда чуқур илдиз отган бу иллатлар жисмоний ҳолатимизга бевосита таъсир қилади.

    Foto: Freepik
    Фото: Freepik

    Социология фанлари номзоди ва коуч Александр Синютин бу борада шундай дейди:

    “Бизнинг баъзи одатларимиз ҳаётни соддалаштиради, кучни тежайди. Аммо айрим одатлар бизни ичкаридан емиради. Буни англаш қийин, лекин жуда зарурдир”.

    Қуйида сизга айнан шундай ички кучингизни ютиб юборадиган, аммо кўзга ташланмайдиган 5 та зарарли одат ҳақида сўзлаб берамиз.

    1. Ўзингиздан доим норози бўлиш одати
    Foto: Shutterstock
    Фото: Shutterstock

    Баъзилар ўзидан доим норозиликни ривожланиш учун йўл деб ўйлайди. Улар ҳар куни “бошқача инсон бўлишим керак эди” деган фикр билан уйғонади. Гўёки бу ўз устида ишлашдек кўринади. Аммо аслида бу ўзингизни инкор қилишдир. Биз ҳеч қачон куч билан ўзга кимса бўла олмаймиз.

    Мисол: Кеч уйғонишни ёқтирадиган одам бор. У тонгда уйғониш “муваффақият калити” деб ўйлаб, ўзини тонгги “қуш”га айлантиришга уринади. Натижада эса чарчаган, ўзидан норози, унумдорлиги паст одам бўлиб қолади. Охири бу иш чарчоқ, руҳий тушкунлик ва ўзидан кўнгли қолиш билан тугайди.

    Бошқа мисол: Агар ўша одам ўзининг кеч уйғонишини қабул қилса ва бунга мос ҳаёт тарзини танласа, масалан, кечки сменада ишласа, ҳамма нарсада ютади. Ўзини қабул қилиш кучни тежайди ва ижобий натижа беради.

    Яъни, ўзингизни қабул қилмаслик, ички кураш, зўрлик билан “яхшироқ инсон”га айланишга уриниш чарчоққа, тушкунликка ва кучсизланишга олиб боради. Яхшиси, ўзингизни қандай бўлсангиз, шундай қабул қилинг.

    1. Ҳаётга доим салбий нигоҳ билан қараш одати
    Foto: Immunocap
    Фото: Иммуноcап

    Салбий фикрлар онгни доимий тангликда ушлаб туради. Бундай одамга энг содда кун ҳам оғир туюлади, натижада у тез чарчайди ва доимий руҳий тушкунликка тушади. Бундай одам атрофдагилар билан муносабатларни тез бузади, чунки ҳеч ким доим салбий гапирадиган, шубҳали қарайдиган одам билан дўст бўлишни истамайди. Ташқи дунё бундай инсонни аста-секин четга чиқариб қўяди.

    Ҳаётда рўй бераётган қувончли воқеалар — туғилган бола, олинган мукофот, илиқ баҳор бундай одамга чинакам завқ бермайди.

    Тавсия:

    • Тонгни шукр билан бошланг. Ҳар куни камида битта яхшиликни сезиш — қалбдаги қоронғиликни ёритади;
    • Салбий одамлардан узоқроқ юринг. Доимий шикоят юқумли одат;
    • Ўтмишни қўйиб юборинг. Ҳар доим хавф кутиш эски оғриқларнинг акс-садосидир. Кечириш озодлик демак.
    • Ижобийлик бу сохта қувонч эмас, балки энг оғир кунларда ҳам ёруғликни кўра олиш маҳорати. Қоронғиликка кўзни ўргатган бўлсангиз ҳам, ёруғликни қайта кўришга ҳаққингиз бор.

    3. Доим баҳслашиш одати

    Foto: Alamy
    Фото: Alamy

    Баъзи одамлар ўз фикрини билдириш, “ҳақиқатни” айтиш уларнинг вазифаси деб ҳисоблайди. Улар ҳар жойда баҳслашади. Аммо кўпинча бу на ҳақиқатни очиб беради, на фойдали бўлади. Аксинча, ўзига ҳам, бошқаларга ҳам асабийлик, салбий туйғулар олиб келади. Бу турдаги одамлар доим қарама-қаршилик ҳолатида бўлишади, энергия йўқотадилар. Баҳслар жанжалга айланиб кетади, ички куч эса беҳуда сарфланади.

    1. Доим атрофдагиларни танқид қилиш одати
    Foto: Shutterstock
    Фото: Shutterstock

    Кимнингдир кийими, фикри, юриш-туриши ёқмаяптими? Демак, сиз яна бир энергия емирувчи одат томон кетяпсиз. Танқид бу инсонни “бошқача” кўришга мажбур қиладиган туйғудир. Аммо кўпинча бундай танқидни айтувчи одам ўзидан ҳам норози бўлади.

    Ҳаётда барчамиз бирор нарсани ўрганмоқдамиз. Ҳар кимнинг ҳаёт йўли, тажрибаси бошқача. Танқид ўрнига атрофдагиларни тушунишга уриниб кўринг. Шунда қалбингизда ғам эмас, қувват ортади.

    1. Ҳар доим ўз фикрида туриб олиш одати
    Foto: Championat.ru
    Фото: Championat.ru

    “Мен доим ҳақман!” фикри билан яшайдиганлар кўп. Албатта, ҳақиқат ва адолатни ҳимоя қилиш зарур. Аммо агар бу қатъийлик сизни муроса қилишдан, қулайликдан, енгилликдан маҳрум қилаётган бўлса, демак, сиз ўзингизга қарши ишлаяпсиз.

    Баъзида ён бериш орқали ғалаба қозониш мумкин. Доим ҳақ бўлиш эмас, бахтли бўлиш муҳимроқ. Фикрингизда туриш ўрнига, вазиятга қараб ҳаракат қилиш ҳаётингизни енгиллаштиради ва ортиқча стрессдан халос этади.

    Кучингизни нималарга сарфлаяпсиз?

    Кундалик чарчоқ, ички тушкунлик, “ҳеч нарсага кучим етмаяпти” деган ҳолат кўпинча юқоридаги одатлардан келиб чиқади. Ўзингизни кузатиб кўринг, агар ушбу одатларнинг ҳеч бўлмаганда биттасини ўзингизда топсангиз, бу сиз учун огоҳлантириш белгисидир. Улардан халос бўлинг, шунда ҳаётингиз енгиллашади, танангиз эса кучга тўлиб, тинчроқ яшай бошлайсиз.

    14 май, 17:35   Изоҳ (0)   822
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #психология#одат#чарчоқ#энергия#психосоматика

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Қизим чида, деманг!” — оилавий зўравонликка тоқат қилиш мумкинми?

    20.05.2024, 20:05

    Мустаҳкам хотира: барча нарсани эслаб қолишнинг 5 та самарали усули

    23.05.2024, 12:45

    Дана Уайт Конор Макгрегорни Муҳаммад Али билан таққослади

    07.06.2024, 15:34

    Ўзбекистонда психологлар фаолиятига оид қонун лойиҳаси қабул қилинди

    26.06.2024, 11:45

    Осиёдаги энг бадавлат одамнинг ёлғиз қизи — Иша Амбани қандай яшайди?

    29.06.2024, 14:25

    Ҳиндча дабдаба: Анант Амбанининг акаси ва опасининг тўйлари қанчага тушган?

    16.07.2024, 21:45

    Энг паст ва юқори нархлар: Ўзбекистондаги университетларда тўлов-контракт миқдорлари қанча?

    18.07.2024, 18:52

    Мария Монтессори — дунё болаларига ҳаётини бағишлаб, ўз фарзандини ташлаб кетган аёл тақдири

    27.07.2024, 20:52

    Голливудни забт этган корейс актёрлари (фото)

    11.08.2024, 12:50

    Алексадра Каюмова: миллий анъаналар ва замонавий психологик усуллар оилани сақлаб қолишга ёрдам берадими?

    14.08.2024, 16:30

    Кинода ярқ этиб кўринган ва кейин “йўқолиб қолган” актрисалар (фото)

    16.08.2024, 17:12

    “Бир умр модель бўлиб ишламоқчи эмасман”. “Осиё гўзали” деб топилган ўзбекистонлик Шаҳризода Мадаминова билан суҳбат (видео)

    19.08.2024, 10:58

    Иқтисодиёт ва педагогика университети Самарқанд ва Қарши шаҳрида қабулни давом эттирмоқда 

    20.08.2024, 12:01

    Иқтисодиёт ва педагогика университетида контракт 10 млн сўмдан бошланади

    30.08.2024, 10:30

    Шавкат Мирзиёев Жамоат хавфсизлиги университетида бўлди (фото)

    29.08.2024, 21:25

    Ўзбекистонда малака сертификати олмаганлар хусусий тартибда психологик ёрдам кўрсатиши тақиқланади

    20.09.2024, 19:35

    Кинотерапия: Психологлар кўришга тавсия этадиган даволаш самарасига эга фильмлар

    07.10.2024, 17:46

    Комедиядан детективгача: беш хил жанрдаги энг сара турк сериаллари

    16.10.2024, 13:50

    Ўзбекистонда аҳолига психологик ёрдам кўрсатишни тартибга соладиган қонун қабул қилинди

    06.11.2024, 11:10

    “Агар имкон бўлганида антиквар буюмлар музейини очардим” — Янгиобод бозорида сотувчилик қиладиган собиқ фотосуратчи (фото)

    22.11.2024, 11:50

    Таниқли санъаткорларнинг фарзанди, актёрнинг рафиқаси, профессионал психолог ва муваффақиятли блогер Муқаддас Саъдуллаева 34 ёшда (фото, видео)

    10.12.2024, 11:30

    “Муҳаббат синовлари”даги Рухшона, “Паноҳ”даги Гулноза. Ёрқин образлари билан танилган актрисалар ҳозир қаерда? (фото)

    30.12.2024, 14:06

    “Қўрғон сирлари”дан зерикканлар учун: Netflix’нинг 5 та юқори рейтингга эга турк сериаллари (трейлер)

    15 январ, 17:06

    Психиатрлар Словакия бош вазирини хулқ-атворини ўзгартиришга ёки сиёсатни тарк этишга чақирди

    20 январ, 22:25

    “Ҳамма зўр, фақат мен омадсизман”. Ижтимоий тармоқларда ўзини бошқалар билан солиштириш қандай оқибатларга олиб келади?

    28 январ, 11:36

    “Толибон” аёлларнинг ягона радиостанциясини ёпиб қўйди

    6 феврал, 14:30

    “Морена Клара” эфирга узатилганига 30 йил тўлди. Сериал қаҳрамонлари ҳозир қандай кўринишда? (фото)  

    6 феврал, 12:57

    Хонлар сабаб карьерасидан айрилган “Қасос ўти” юлдузи Сону Валия ҳақида нималар маълум? 

    13 феврал, 11:35

    Олий маълумотли маркетолог, ҳаваскор ҳайкалтарош, аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси — актёр Керем Бурсин ҳақида 9 та қизиқарли факт

    29 март, 19:29

    Наманган давлат университетига ректор тайинланди

    7 май, 19:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    “Бу – Россия таъсиридан чиқишга ҳаракат”. Қозоғистоннинг “рус қўли тегмаган” янги қуроллари ҳақида нималар маълум?

    14 май, 19:35

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Instagram: Жаҳонгир Отажоновга “кўз тегди”, Дилноза Ҳабибуллаева фарзанд кутмоқда, Муниса Ризаева синглисининг туғилган кунини нишонлади

    Шоу-бизнес | 14 май, 21:53

    Ўзбекистон Кубоги. “Д” ва “Э” гуруҳи етакчилари плей-оффга олди

    Спорт | 14 май, 21:52

    Газли ичимликдан озиш мумкинми: пуфакчали сувнинг ножўя таъсирлари

    Лайфстайл | 14 май, 21:20

    Жиззахда фуқарони 30 минг доллар эвазига АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 14 май, 21:10

    Ангрендаги кўприкнинг бир қисми қулаб тушиши оқибатида йўл вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 14 май, 20:47

    Сўнгги беш йил ичида энг юқори рейтингга эга бўлган 10 та турк сериали

    Кино | 14 май, 20:30

    Қотилликда айбланиб, 38 йил қамоқда ўтирган британиялик айбсиз деб топилди

    Дунё | 14 май, 20:15

    Президент Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 14 май, 20:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.