АҚШ катта эҳтимол билан июль ойида Шарқий Англиянинг асосий авиабазаси Лейкенхитга камида 20 та B61-12 ядро бомбасини жойлаштирган. Бу ҳақда Ядро қуролини йўқ қилиш бўйича халқаро кампания (ICAN) ОАВ бўлими раҳбари Алистер Бернетт маълум қилди.

Июль ойида УК Defence Жоурнал нашри АҚШ 17 йил ичида биринчи марта Буюк Британиядаги Лейкенхит авиабазасига ядро қуролини жойлаштиргани ҳақида хабар берган эди. ICAN бу маълумотни тасдиқлайди.
“НукеwatchUK ташкилоти АҚШнинг июль ойида Шарқий Англиядаги асосий Лейкенхит авиабазасига ядро қуролини қайтаргани ҳақида жуда ишончли далиллар тақдим этди. У ерда жойлаштирилган самолётларни ҳисобга олсак, булар шубҳасиз B61-12 ядро бомбаларидир. ICAN ва бошқа экспертлар АҚШ олимлар федерацияси авиабазанинг ушбу бомбаларни сақлаш учун модернизация қилинаётганини маълум қилганидан сўнг бир йилдан ортиқ вақт давомида бу қадамни башорат қилишган эди”, деди Бернетт.
Бернет июль ойида Лейкенхит авиабазасига қанча жанговар бошчалар жойлаштирилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, у камида йигирмата бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.
“Ядро қуроли билан боғлиқ ўта махфийликни ҳисобга олсак, улар қанча жанговар бошча ўрнатганини айтиш қийин. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирда АҚШнинг НАТОга аъзо бошқа бешта давлатда сақланаётган 100 га яқин бомбаси бор. Эҳтимол, Буюк Британияда уларнинг сони камида 20 тадир”, деди агентлик суҳбатдоши.
1954 йилда Совуқ уруш авжига чиққан пайтда Лейкенхит авиабазаси Америка ядро қуролларини жойлаштириш объектларидан бири сифатида танланган, у ерда 2008 йилгача 110 та ядро бомбаси сақланган, кейинчалик ядро уруши хавфи камайиши сабабли олиб кетилган.
Ядро қуролини йўқ қилиш бўйича халқаро кампания (nternational Campaign to Abolish Nuclear Weapons, ICAN) 2007 йилда ташкил этилган халқаро жамоат ташкилоти ҳисобланади. У Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартноманинг тасдиқланиши ва бажарилишига кўмаклашишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ташкилот 2017 йилда Тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган.
Изоҳ (0)