• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Таниқли санъаткорларнинг фарзанди, актёрнинг рафиқаси, профессионал психолог ва муваффақиятли блогер Муқаддас Саъдуллаева 34 ёшда (фото, видео)

    Болаликдан санъат оламига кириб келган актриса Муқаддас Саъдуллаева бу йил 34 ёшни қаршилади. Аммо бир неча йилдан буён унинг ижодида деярли ҳеч қандай янгилик йўқ. Актриса бунинг сабабини фарзандлари тарбияси билан бандлиги билан боғлайди.

     “Дадам мен учун йиғлаган”

    Актриса Муқаддас Саъдуллаева ҳам илк ролини болалик чоғида ўйнаган. У актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов томонидан суратга олинган “Беш қисмат” фильмида онаси Гулчеҳра Саъдуллаеванинг кенжа қизи ролини ижро этган. Аммо томошабинлар ретро фильмни кўриб, бу болакай Муқаддас Саъдуллаева эканига ишонмаса керак.

    Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

    — Санъатга болаликдан қизиққанман. Киноларга таклифлар бўларди, аммо рад жавобини берардим. Балки бу феъл-атворимдаги тортинчоқлик билан боғлиқдир. Психологияга ҳам қизиқишим юқори бўлган. Одамларни кузатишни, ўрганишни яхши кўрардим. Оилада уч фарзандмиз: опам, акам ва мен. Мен ота-онамнинг ёшлари улғайган пайтда дунёга келганим учун энг эркатойи эдим. Айниқса дадам раҳматли ер-у кўкка ишонмасди. Бир куни Instagram орқали бир аёл “Болалигингизда қаттиқ касал бўлгансиз. Дадангиз қўлида кўтариб олиб келган. Мен синглим билан бирга касалхонада даволанаётгандим. Шифокорлар сизни олиб кириб кетишганидан кейин дадангиз йўлакда йиғлаётганини кўрганман”, деб ёзиб қолди. Ҳақиқатан ҳам дадам раҳматли ниҳоятда меҳрибон ота эди. Болалигим билан боғлиқ ширин хотираларим кўп, ҳеч кимдан кам бўлмай улғайганмиз, дейди Муқаддас Саъдуллаева.

     

    “Илк гонораримни қозоғистонликлар беришган”

    Актриса илк гонорари билан боғлиқ саволга қуйидагича жавоб берган.

    Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

    — Илк гонораримни 15-16 ёшимда қозоғистонлик ижодкорларнинг клипида суратга тушиб олгандим. Ўшанда берган пулларининг бир тийинига ҳам хиёнат қилмай, онамга олиб борганман. Онам роса хурсанд бўлганди. Ундан кейин Ғайрат Усмоновнинг “Ёр-ёр” клипида суратга тушдим. Клип танилишимга катта ҳисса қўшди. 2012 йил “Салом севги, хайр севги” фильмига таклиф этишди. Кўпчилик санъатга бўлган қизиқишим сўнишини кутганди. Чунки психология йўналишини ҳам жондан ортиқ яхши кўрардим. Аммо ролларга киришиб, фильмларим муваффақиятли чиққанидан кейин асосий эътибор санъатга қаратилди. Энг муҳими, бундан ота-онам ҳам хурсанд бўлди.

    Санъаткор бўлишни хоҳлардим-у, лекин ота-онам рухсат беришмаганди. “Мен ҳам кинода рол ўйнасам қанийди”, дея орзу қилардим. Суратга олиш майдончасига келганимда актёр-актрисаларни кузатиб, роса ҳавас қилганман, дейди актриса Муқаддас Саъдуллаева.

     “Оиламни сақлаб қолишга ҳаракат қилганман”

     Актриса 2014 йил 5 ноябрида актёр Санжар Ғаниевга турмушга чиққанди. Тўй маросими катта шов-шувлар билан ўтган. Аммо орадан кўп вақт ўтмай актриса ота уйига қайтиб келган.

    Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

    — Бу ҳақда гапиришни истамайман-у, аммо ўша вақтда менга жуда қийин бўлган. Ҳомиладор ҳолимга қарамай оиламни сақлаб қолишга ҳаракат қилганман. Афсуски, мендан кейин иккита қизни ҳам худди шундай тақдир қаршилади, дейди актриса.

    “Болам учун курашиб адашибман”

    Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

    Актриса 2015 йилнинг сентябрь ойида фарзандли бўлди. Аммо қизалоқнинг туғилиши ҳам оилани сақлаб қололмади. Ҳатто эр-хотин бир-бирига бўлган кескин муносабатини омма олдида ҳам ошкор қилди. Масалан, Санжар Ғаниев ижтимоий тармоққа Саъдия билан бирга тушган суратини жойлаган. Кўпчилик оилага бахт тилаган, айримлар эса улар нега бирга яшамаётганига қизиққан. Шунда Санжар Ғаниев ҳам суҳбатга қўшилиб “Қизини кўрди дегани — оиласига қайтди дегани эмас. Оила йўқ”, дея изоҳ қолдирган. Бу гапдан Муқаддас Саъдуллаева қаттиқ ранжиган. “Яшамасликка етарли сабаб ҳам йўқ. Эркак кишида масъулият бўлиши керак. Одам фарзандининг тақдирига бир ўзи курашгани бир тийин. Болам учун шунча курашиб адашибман. Сиз Саъдияга нолойиқсиз”, деб гап-сўзларга нуқта қўйган.

     “Қарғишга қолишдан қўрқдим”

    Кейинчалик актриса интервьюларининг бирида ота-онасидек бахт насиб этишини орзу қилгани, аммо у фарзандини ёлғиз тарбиялашга мажбур бўлгани ҳақида айтиб ўтган.

    Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

    — Бу ёғига ёлғиз ўцам керак, деб ўйлагандим. Қизимга қарашга энага ёллаб, ишлашга мажбур бўлдим. Ҳар доим кимнингдир оиласини бузишдан қўрққанман. Қариндошларимиз ёки ҳамкасбларимиз ҳол-аҳвол сўраса ҳам қўрқиб турардим. Чунки тушунмовчилик сабаб одамлар орасида нотўғри гап-сўз тарқалишини ва бир оиланинг тинчини бузишни истамасдим. Ўша вақтда уйланмаган йигитлар ҳам оила қуришни таклиф қилган. Аммо у уларнинг ота-онасининг қарғишига қолишни истамаганман. Шу боис энди оила қурмасам керак, деб ўйлардим, дейди актриса Муқаддас Саъдуллаева.

    Йигитали Мамажонов билан қандай танишган?

    Актриса Муқаддас Саъдуллаева турмуш ўртоғи актёр Йигитали Мамажонов билан 2018 йилда танишган. Уларнинг учрашувига “Ўзимизнинг йигитлар” номли шоу дастури сабаб бўлган. Актриса ўғли Абубакрга ҳомиладор бўлгунига қадар актёр билан оила қурганини яширганди.

    Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

    — Аёлим билан кўрсатув сёмкасида танишганмиз. У пайтда менга ҳам, унга ҳам қийин вазият эди. Оилавий ажримдан кейинги руҳий муаммоларни енгиш учун вақт ва руҳий мадад керак. Биз аввалига бир-биримизга руҳий кўмак бериш учун гаплашганмиз. Кейинчалик муносабатларимиз жиддийлашган. Унинг сабрли эканини ва айтган гапимни қонундек қабул қилишини сезганман. Аввалига оила қурганимизни одамлардан яширганмиз, аммо ўғлим туғилиш арафасида ҳаммаси ошкор бўлган, дейди Йигитали Мамажонов.

    “Турмуш қурганимизни сир тутганмиз”

    Ижодкорлар оила қуришганини бир йилга яқин оммадан яшириб юрган. Ҳатто бу ҳақда яқин дўстлари ҳам билмаган.

    Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

    — Турмуш ўртоғим ҳам менгача икки марта оила қурганди. “Мен аввалги оилаларимни оммадан яширмагандим. Менимча кўз тегди. Шу боис сиз билан бўлган никоҳимизни ҳозирча ҳеч кимга айтмаймиз”, деган. Унинг гапини қонун деб билганим учун оила қурганимизни энг яқин дугонам Шаҳзода Муҳаммедовага ҳам айтмаганман. Ҳомиладор бўлмасимдан аввал бирга ресторанларга борардик. Аммо ҳомиладорлигим сезила бошлагач, ҳатто бирга кўчага ҳам чиқмаганмиз. Баъзан бу ҳолат қачонгача давом этаркан, деб кўп ўйлардим. Туғуруқ куним келганида биргаликда туғуруқхонага борганмиз. Иккимизни бирга кўриб, кўпчилик ҳайрон қолган. Ўғлим Абубакр дунёга келганидан кейин менга ажойиб сюрприз тайёрлаганлар. Яъни оила қуриб, фарзандли бўлганимизни оммага ошкор этган. Йиғлаб юборганман, дейди актриса Муқаддас Саъдуллаева.

     “Райҳон мендан ранжиганди”

    Актрисани кўпчилик оила бузғунчилигида айблаган, ҳатто уни хонанда Райҳон билан уриштириш учун иғволар ҳам қилишган.

    Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

    — Райҳоннинг ижодига аввалдан бефарқ эмасман. Аммо уларнинг ажрашганини мен ҳам ОАВ орқали билганман. Ундан кейин турмуш ўртоғим бошқа қиз билан оила қурган. Мен бир мухлис сифатида оиланинг сақланиб қолишини истардим, аммо пешона экан. Ҳеч ким ажрашиш ниятида уйланмайди. Аёлларда ҳам бундай ният бўлмайди. Турмуш ўртоғим оила қуришимиздан аввал шарт қўйди. “Бошқа актёрлар билан партнёр сифатида суратга тушмайсиз. Ёки мен билан ёки ёлғиз ўзингиз рол ижро этасиз”, деди. Бу инсон оилани қадрлайди, эркаклик бурчини ҳам бажаради.

    Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

    Бир йили жуда хунук ҳолат бўлган. Монтажда менинг номимдан Райҳоннинг шаънини ерга урадиган сўзлар ёзишган. Энг ёмони монтажда расм тепасига Instagram профилимни жойлаб қўйишган. Уни Райҳонга жўнатишган, мендан ранжиб, у ҳам Instagramъга жойлади. Аммо бу иш иғводан бошқа нарса эмасди. Хайриятки кўп ўтмай уни мен ёзмаганим ошкор бўлди. Хонандага нисбатан ҳеч қандай ёмонлигим йўқ, уни ҳамиша ҳурмат қиламан, дейди актриса Муқаддас Саъдуллаева.

    Айсанем Юсупова ва Йигитали Мамажоновни нима боғлаган?

    Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

    Ижодкорлар оиласи кетма-кет ўғил ва қиз фарзандли бўлишди. Актриса бир неча йилдан буён деярли ижод қилмайди. Фақатгина турмуш ўртоғи билан партнёр сифатида суратга тушади, холос. 2022 йили эса Муқаддас ва Йигиталининг муносабатларига дарз кетгани ва улар алоҳида яшаётгани маълум бўлди. Актриса турмуш ўртоғининг хонадонидан кетгани ва фарзандларини ёлғиз тарбиялаётгани ҳақида бир неча видеолар жойлади. Йигитали Мамажонов кейинчалик бунинг сабабларини ва Айсанемхон Юсупова билан муносабатлари ҳақида гапирди.

    — Ҳар бир актёрнинг ўзига яраша методикаси бор. У ўзи учун муайян ҳолатга кириш учун йўналиш танлаб олади. Айсанемхон билан клиплар, сериаллар орқали танишмиз, лекин яқинмасмиз. У қиз билан севишиб, муҳаббатни бошдан кечирмадик. Менинг фильмдаги образим Рустам Айсанемхоннинг образини севади. Мен фильмда Рустамга айландим. Сёмка тугаганидан кейин ҳолатдан чиқдим. Ҳар бир эркакнинг ўз дидидаги аёли бўлади. Айсанемхон менинг дидимдаги қиз эмас. Аёлим жуда қаттиқ рашк қилади. Тўғри, севгани учун рашк қилади, лекин бу менинг ишим, эркак кишимиз биз, тирикчилик сабаби кино. Ишимни яхши кўраман, шунинг учун аёллардан илтимос, эркак кишининг шахсий ҳудудини бузманг.

    Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

    Оиламиз кучли рашк сабаб ажрим ёқасига келди. Телбаларча бир инсонни севиш — психологик яхши нарса эмас. Бунинг оқибатида фожиалар юз бериши мумкин. Энг енгили оила бузилишига, кейинроқ эса ўлимгача олиб келади. Аёл киши ўзи билиб-билмай, кўнглингизни оғритадиган, нафсониятингизга тегадиган нарсалар гапириб қўядики, шунақа пайтда “Шунча умримни, вақтим, энергиямни шу аёлга сарфлаб келаётганим қанчалик тўғри экан? Бундан кейин ҳаётимни бахшида қилиб, бу инсон билан яшаш тўғримикан, арзимайди-ку бу инсон?” деб ўйлаб қоласиз. Бу фикр секин-аста кучаяверади, кучайганидан кейин яна гапириб қўяди. Айнан мана шундай вазият 7 ой аввал бизнинг оиламизда ҳам бўлган. Рашк, қаттиқ яхши кўриш шахсан менга керак эмас. Жинниларча яхши кўрадиган инсонга сиз бўйин эгиб яшашингиз керак, мен бундай севгига тайёр эмасман. Бу нарса мени безиллатади. Бу дунёда ҳеч бир жонзот ҳақиқий, тубсиз, беғараз севгига арзимайди. Бундай севгига фақат Аллоҳ муносиб. Мени бундай севишлари керак эмас. Аёл киши эрини ҳурмат қилиши керак, дейди Йигитали Мамажонов.

    Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

    Муқаддас Саъдуллаева Instagramъда жуда фаол. Уни ижтимоий тармоқда 3,8 миллион киши кузатади. У саҳифасига асосан оилавий мавзудаги контентларни жойлайди.

    10.12.2024, 11:30   Изоҳ (0)   77796
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Муқаддас Саъдуллаева#Йигитали Мамажонов#актриса#клип

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юлдуз Усмонова Дубайда клип суратга олдирмоқда, Баҳора Арслонова илк марта она бўлди. Instagram янгиликлари

    22.01.2021, 22:57

    Instagram: Сериалдаги партнёрига турмушга чиқаётган актриса, кийим дўконини очган Даврон Кабулов, бармоғи «узилиб кетган» Дурдона Қурбонова

    01.04.2021, 22:33

    Instagram: Жасур Умиров Америкага кетмоқчи, Муниса бир ўлимдан қолди, Зарина Низомиддинова янги машина харид қилди

    11.08.2021, 22:10

    Instagram: Битта пиардан 30 минг доллар топадиган Аҳад Қаюм, «Ўзбекистон гўзали»га гап отган Йигитали Мамажонов, Дилдора Ниёзовага турмуш ўртоғининг сюрпризи

    14.09.2021, 22:25

    Биринчи турмуши омадсизликка учрагач, иккинчи ёки учинчисидан бахт топган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    18.11.2021, 14:44

    Клиплардаги образлари билан эл назарига тушган ўзбек актёр ва актрисалари (видео)

    25.11.2021, 17:21

    Instagram: Ўз тўйида қўшиқ куйлаган актёр, электромобиль сотиб олган Ҳалима Ибрагимова, Малика Равшановага аталган сюрприз

    06.12.2021, 22:29

    Instagram: Ота-онасига пойтахтдан уй совға қилган Феруза Норматова, Тошкентда яшай олмайдиган Марям Тиллаева, Раъно Шодиева оиласидаги жудолик

    27.01.2022, 22:25

    Instagram: Янги машинали бўлган Жамбул Муҳаммедов, туғилган кунида онасига совға берган Жаҳонгир Хўжаев, қоидабузар Дурдона Қурбонова

    22.08.2022, 22:22

    Instagram: Рухшонага Malibu совға қилишди, Муниса Ризаевадан янги клип, Умрага йўл олган Муқаддас ва Йигитали

    04.11.2022, 22:30

    Instagram: 50 минг долларлик машина харид қилган хонанда, Tesla’сини уриб олган Холиқжон вайнер, саёҳатдаги машҳурлар

    18.11.2022, 22:53

    Ҳосила Раҳимова билан тўйда юз берган нохуш ҳолат, касал ётган Бобомурод Ҳамдамов. Instagram янгиликлари

    29.11.2022, 22:52

    Instagram: Шаҳрам Ғиёсовнинг Тошкентдаги дабдабали тўйи, туғилган кунини нишонлаётган Мирзабек Холмедов, Ҳиндистон саёҳатидаги Дурдона Қурбонова

    13.12.2022, 22:48

    Суратга олиш майдончасида танишиб, бир-бирига кўнгил қўйган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (видео)

    06.01.2023, 11:52

    Instagram: Муниса Ризаеванинг АҚШдаги 15 минг долларлик тушлиги, тўртинчи бор она бўладиган Мадина Мумтоз, Муқаддас Саъдуллаева Райҳон билан қандай муносабатда? 

    14.02.2023, 22:35

    Instagram: Машинани тез ҳайдайдиган Дилноза Кубаева, ота-онасига Умра йўлланмасини совға қилган Мафтуна Шокирова, Тоживой Шукуров хонадонида байрам

    08.04.2023, 22:28

    Биринчи турмуши муваффақиятсизликка учрашига қарамай, кейингиларидан чин бахтини топган машҳурлар

    19.07.2023, 17:25

    “Бу дунёда ғаразсиз севишга Аллоҳдан бошқаси арзимайди”. Йигитали Мамажонов Муқаддас Саъдуллаева билан оиласининг ажрим ёқасига келишига нима сабаб бўлгани ҳақида

    24.07.2023, 12:30

    Ота-онаси актриса бўлишини истамаган, бировнинг оиласини бузганликда айбланган ва дипломли психолог — Муқаддас Саъдуллаева 33 ёшда (фото, видео)

    11.12.2023, 16:30

    Онасига ҳовли совға қилган блогер, отасига машина олиб берган актёр ва рўмол ўраган Марям Тиллаева. Instagram янгиликлари

    03.01.2024, 22:15

    Бештадан ўн бештагача: ўзбек санъатининг энг серфарзанд оталари (фото)

    05.04.2024, 17:01

    Таниқли актриса Гулчеҳра Саъдуллаева инсультни бошдан кечирди

    29.04.2024, 11:20

    Instagram: Дилшодбек Мусабеков ўғлини уйлантирди, Райҳон Уласенова қимматбаҳо машина харид қилди, Маҳфуза Боботиллаева набирали бўлди

    30.04.2024, 08:01

    Instagram: Неварали бўлган Ҳосила Раҳимова, тўйларини Самарқандда ўтказган Мадина Каримова ва Сардор Тўраев, фарзандини хорижда дунёга келтирадиган Муниса Ризаева

    31.05.2024, 22:33

    Instagram: Юлдуз Усмонова бир кунда нечта “бирров”га боради? Сардор Тўраев ва Мадина Каримованинг тўйи Сурхондарёда давом этди 

    04.06.2024, 11:25

    Instagram: Ёрқинхўжа Умаров фарзандли бўлди, Гуласал Абдуллаева пойтахтдан ҳашаматли ҳовли харид қилди, Даврон Кабулов туғилган кунини нишонламоқда

    16.06.2024, 19:35

    Instagram: Нилуфар Усмонова олтинчи марта “боғчани битирди”, baby Mohi туғилган кунини нишонлади, Хуснора Шодиева оиласида жудолик

    23.06.2024, 15:00

    Instagram: Сабина Мустаева турмушга чиқди, Марям Тиллаева Россия сериалида бош ролни ўйнайди, Тошкентдаги тўйда Авраам Руссо қўшиқ куйлади

    12.07.2024, 10:50

    Instagram: Турмушга чиқаётган Афруза, ўғли ўзига ўхшашини истамайдиган Жасур Умиров, Тошкентга келган Никол Шерзингер

    11.09.2024, 11:45

    Instagram: Турмушга чиқаётган Дилноз Ҳакимова, синглисига қимматбаҳо автомобиль совға қилган Чеченка, орзуси ушалган фудблогер 

    12.09.2024, 09:45

    Instagram: Ситора Фармонова турмушга чиқмоқда, икки актриса онасига автомобиль совға қилди, baby Mohi туғуруқхонадан чиқди  

    24.10.2024, 21:46

    Instagram: таътилдаги машҳурлар, Йигитали Мамажоновнинг Муқаддас Саъдуллаевага қимматбаҳо совғаси, Феруза Норматова қандай йигитга турмушга чиқади? 

    26.10.2024, 23:21

    Instagram: Рухшонанинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди, Шаҳло Зоирова оиласида жудолик, Имон Каримова вертолёт бошқариб кўрди

    28.10.2024, 22:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин

     

    Тавсия этамиз

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда уч ёшли бола комбайн ичига тушиб кетди

    Ўзбекистон | 19 июн, 00:20

    Юридик университет қошидаги академик лицейларнинг битирувчилари суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади

    Ўзбекистон | 19 июн, 00:10

    Сийдик ранги организмда кечаётган ўзгариш ва касалликлардан хабар беради

    Саломатлик | 19 июн, 00:00

    Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:50

    Андижон ва Хоразмдаги ноқонуний ҳужраларда таҳсил олаётган болаларга жароҳат етказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:30

    “Технология олиб келиб, жаҳон бозорига сархил ва қуритилган меваларни экспорт қилиш салоҳиятимиз бор” — президент

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:28

    Трамп АҚШни Яқин Шарқдаги янги можарога тортишни истамаслигини таъкидлади

    Дунё | 18 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Видад”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 июн, 23:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.