• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Мария Монтессори — дунё болаларига ҳаётини бағишлаб, ўз фарзандини ташлаб кетган аёл тақдири

    Мария Монтессори инсонпарварлик, шахсга бўлган ҳурмат ва тарбия эркинлиги ғояларига асосланган ўзига хос педагогик тизимни яратди. Италиялик шифокор, педагог, олима бўлган ушбу аёл ЮНЕСКО қарори билан ХХ асрда педагогик фикрлаш услубини аниқлашга ҳисса қўшган инсонлар рўйхатига киритилган.

    Мария Монтессори
    Фото: Wikipedia

    Мария Монтессори 1870 йил 31 август куни Италиядаги Chiaraвалле номли кичик шаҳарчада дунёга келади — у Алессандро ва Рейнилде Монтессорилар оиласининг ягона фарзанди эди. Отаси юқори мартабали давлат амалдори бўлса, онаси аждодларидан кўплаб олимлар етишиб чиққан Стопанилардан эди. Мариянинг болалиги қандай кечгани ҳақида маълумотлар кам. Бир нарса аниқки, унинг ота-онаси қаттиқ тартиб-қоидали католиклар Италиясида аёлларга бўлган муносабат ўзгача эканини билса-да, қизи ўзининг бор имкониятларини намоён этиши учун қўлдан келган барча ишни амалга оширади.

    Бошланғич мактабдаёқ Мария Монтессори ўқишда ҳеч қандай қийинчиликка учрамайди, математика унинг севимли фани эди. Унинг синфдошлари эслашича, Мария ҳатто театрга ҳам дарсликларни ўзи билан олиб бориб, у ерда турли масалаларни янгича ностандарт усулларда ечган. 12 ёшида қиз гимназияда ўқишга қизиқиб қолади, аммо аёлларнинг у ерда таълим олиши тақиқланган эди, шундай бўлса-да, Мария ўжарлик билан барча тўсиқларни енгиб ўтади ва у ўсмирлар учун мўлжалланган техника мактабига ўқишга қабул қилинади. Айнан шу ерда у ўқувчиларнинг шахсиятини синдиришга бўлган уринишларга қарши туриш ҳақида ўйлай бошлайди. Табиий фанлар бўйича ўқиб келган қиз ва ниҳоят ўз йўналишини танлайди — у болалар шифокори бўлишга қарор қилади. Бироқ ўша вақтдаги Италияда бу имконсиз эди, тиббиёт фақат эркаклар учун мўлжалланганди.

    Шундай бўлса-да, у университетга бир шарт билан ўқишга киради — унга отаси ҳамроҳлигисиз маърузаларга кириш тақиқланар ва барча эркаклар ўз ўрнини эгаллаб олмагунча аудиторияга кириши мумкин эмасди. Қиз боланинг ўзлари билан ўқиётганидан ғазабланган курсдошлари Мария билан гаплашмас, унинг ўтиришига жой қолдирмас, баъзида “бехосдан” стулини туртиб юборишар эди. Университетда ўқиш қиз учун осон кечмайди. Аёлларнинг кириши тақиқланган анатомик театр дарси охирги томчи бўлади. Қиз дарс якунлангандан кейин кечаси, ёлғиз ўзи моргда мустақил шуғулланишга мажбур бўлади. Аслида Мария бу дарсни умуман яхши кўрмасди, у ҳатто тиббиётни тарк этиш ҳақида ҳам ўйлай бошлайди. Аммо олдига қўйган мақсадидан оғишмаган Мария ўқишни барибир тугатади. Унинг дипломига ҳатто ўзгартириш ҳам киритилади, чунки ҳеч ким аёл киши бу йўналишда ўқишини тахмин ҳам қилмаган эди.

    “Мария Монтессори: болалар учун умр” фильмидан
    Фото: “Кинопоиск”

    “Қанчалик баланд ҳуштак чалсангиз, шунчалик юқорига кўтариламан”

    Мария Монтессорининг меҳнатлари ўз мевасини беради — у Италиядаги биринчи аёл-шикофорга айланади. 1896 йилда Мария университет клиникасида иш бошлайди. Бу ерда у имконияти чекланган болалар билан биринчи учрашувини ўтказади. Ҳеч ким ушбу болаларнинг ривожланиши устида ишламас, улар ўз ҳолига ташлаб қўйилган эди — овқатланганидан кейин бемор болалар полда судралар, урвоқларни териб ер, шарларни ёпиштириб ўтирарди. Клиникада ишлайдиган шифокорлар бундай ҳаракатларни ақлий носоғломлик белгиси деб ҳисобларди, фақат Мария Монтессоригина уларнинг ривожланиши учун материаллар кераклигини кўради. Болаларни кузатган Мария ўзининг педагогик тизимининг асосий тамойилини аниқлаб олади — хоҳ бемор, хоҳ соғлом бўлсин, барча болалар учун ривожланадиган муҳит зарур.

    Имконияти чекланган болаларни даволаш ва ўқитиш муаммосига шўнғиб кетган Монтессори Эдуард Сеган ва Гаспар Итар каби француз психиатрларининг меҳнатларини ўрганиб чиқади. Аёл уларнинг китобларини 600 варақли дафтарга қўлда кўчириб, таржима қилади. “Мен муаллифлар руҳиятига кириб бориш учун секин ва эътибор билан ўқирдим”, дея эслайди кейинчалик Мария.

    Мария айнан Сегандан алоҳида услубда машғулотлар ўтилса, “юз нафар телбанинг йигирма беш нафари нормал инсонга айланади”, қарашини олади. Монтессори ақли заифлик бу — тиббий эмас, балки кўпроқ педагогик муаммо деган хулосага келади. Уни шифохона ва клиникаларда эмас, балки болалар боғчаси ва мактабларда ҳал этиш керак. Монтессори тарбиялаган болалар Римда муниципал бошланғич мактаб ўқувчилари билан бирга имтиҳон топшириб, нормал болалардан кўра яхшироқ натижани кўрсатганидан кейин ҳукумат ақли заиф болалар учун ўқитувчиларни тайёрлашга ихтисослашган Ортофеник институтни яратади. 1898 йилда Монтессори унинг директорига айланиб, 1900 йилга қадар бошқарувни ўз зиммасига олади.

    Монтессори педагогика ва психологияни ўрганишни бошлайди. Бироқ уни кўпроқ антропология, боланинг ақлий ривожланишига таъсир кўрсатадиган эволюцион масалалар, табиий омиллар қизиқтирарди. 1904 йилда у Рим университетидаги антропология кафедраси раҳбарига айланади ва педагогика соҳасида турли антопологик тадқиқотлар ўтказишга киришади. Шу билан бирга, Мария ақли заиф болалар учун мўлжалланган тиббий-педагогик институтда ҳам педагогикани ўрганишни давом эттиради. Аёл Сеганнинг дидактик материаллари устида кўплаб ишлар қилади, уни такомиллаштиради ва болаларни ўқиш ҳамда ёзишга ўргатадиган ўз услубини яратади.

    “Мария Монтессори: болалар учун умр” фильмидан
    Фото: “Кинопоиск”

    Унинг мактабгача ёшдаги болалар учун ўқишдан кўра ёзишга устуворлик бериш ҳақидаги баёноти ҳақиқий инқилобга айланди. Монтессори болалар саломатлиги йўналишида ишлашга киришиб, яна таълимни давом эттиради. Энди у соғлом боланинг педагогик ривожланишини ўрганишни бошлайди.

    Севгилиси Жузеппе Монтессано билан у Римдаги психиатрия клиникасида бирга ишлайди. Мария Жузеппе билан оила қура олмасди, акс ҳолда карьерасини якунлашга тўғри келарди. Чунки ёш жуфтлик расмий никоҳсиз бир-бирига садоқатли бўлиш учун қасам ичганди. 1898 йилда Мария Марио исмли ўғлини дунёга келтиради, турли гап-сўзлардан нари бўлиши учун фарзандини бошқа оилага бериб юборади. Аммо Мария ўғлини ташлаб қўймайди — дам олиш кунлари ундан хабар олиб туради, 10 йилдан кейин эса фарзандини уйига олиб кетади.

    1901 йилда Мария Монтессори Рим университетининг фалсафа факультетига ўқишга киради. Бундан ташқари, у экспериментал психология ва педагогик антропология билан шуғулланишни давом эттиради. Антропология кафедраси мудирига айланади, “Психологик антропология” номли китоб ёзади, “Ҳақиқий таълим — ёрдам бериш, қоралаш эмас. Ҳақиқий таълим болани чарчатмайди, балки унга энергия беради” мавзусида маърузалар ўқийди.

    1907 йил 6 январь куни италиялик миллионер Эдуардо Таламо қўллаб-қувватлови остида Монтессори Сан-Лоренсода биринчи болалар уйини очади. Умрининг кейинги 45 йилини аёл шу ерда соғлом болалар тарбияси ва таълим муаммоларига қаратилган изланишларини олиб боради.

    “Болалар уйи” Монтессори ишлаб чиққан услубга асосан иш олиб боради. Аввалига бино турли ёшдаги болалар учун қулай тарзда жиҳозланади. Сенсорли, математик ва тил материалларининг илк жамланмалари тайёрланади. Монтессори болалар катта қизиқиш ва эътиборини чалғитмасдан ўқишини кузатиб борарди.

    Монтессорининг ўқитиш услуби
    Фото: Wikimedia Commons

    “Танловга табиат ҳар кимга унинг ақлий ўсиши учун қўлланма сифатида берадиган инстинкт сабаб бўлади; инстинкт томонидан бошқариладиган фаолият кўпроқ энергия ва максимал иштиёқ билан ривожланади, натижада болалар бирор ўқитувчининг тушига ҳам кирмаган қизиқиш билан дарсга берилиб кетади”, деган эди Монтессори.

    Боланинг табиий ривожланиши қонунларини тушунгани, уларни ҳурмат қилгани, материалларни тақдим этиш усули, гуруҳларда турли ёшдаги болаларнинг тўпланиши — буларнинг барчаси ўз мевасини беради. Болалар уйига бутун дунёдан меҳмонлар ташриф буюра бошлайди, Монтессори издошлари ва ўқувчилари пайдо бўлади.

    1909 йилда Мария биринчи халқаро ўқув семинарини ўтказади ва унда Италия, Франция, Испания, Англиядан 100 нафарга яқин ўқитувчи иштирок этади. Монтессори “Болалар уйида ёш болаларни тарбиялашда қўлланадиган илмий педагогика усули” номли китоб чоп этади. Ушбу китоб бутун дунёга машҳурликка эришиб, кўплаб тилларга таржима қилинади. 1913 йили АҚШдаги маърузаси муваффақиятга эришгач, телефон ихтирочиси Александр Белл ҳамда унинг рафиқаси Вашингтонда Монтессори таълим ассоциациясига асос солади — президент Вудро Вилсоннинг қизи унинг ишончли вакилига айланади.  

    Европада ҳам Мариянинг обрўси ошиб боради. Монтессорини Испанияга, кейин эса Англияга таклиф қилишади. Айнан шу ерда у 1932 йилда курсга келган Ганди билан танишади. Монтессорининг издошлари орасида кўплаб машҳур психологлар ҳам бор эди. Эрик Эриксон унинг шогирди бўлса, Жан Пиаже билан у дўст эди. Дунёга машҳур Зигмунд Фрейд эса “Монтессори бор жойда менинг керагим йўқ”, дерди.

    Мариянинг ғояларидан илҳомланган диктатор Муссолини бутун Италия бўйлаб Монтессори боғчаларини очишни буюради. Бироқ нормаллашган болалар кўр-кўрона қаттиқ интизомга асосланган ҳарбий таълимга бўйсунмайди. Бундан норози бўлган Муссолини барча боғчаларни ёпиш бўйича топшириқ беради, Мариянинг ўзи эса Италиядан маълум муддатга чиқиб кетишга мажбур бўлади. Америкадаги дўстлари уни ўз юртига таклиф қилади, аммо аёл бирор мамлакатга боғланиб қолишни истамас эди — у ўзини дунё одами дея ҳисобларди. Монтессори аввалига Испанияда, кейин Нидерландияда яшайди, Иккинчи жаҳон уруши бошланганида душман давлат фуқароси бўлган Мария Англияда эди. Натижада у ўғли билан Ҳиндистонга кўчиб ўтиб, у ерда 7 йил яшайди, Мадрас, Карачи ва бошқа шаҳарларда маърузалар ўқийди.

    Фото: Wikipedia

    Урушдан кейин аёл Европага қайтиб, Нидерландияда қўним топади. “Бола тафаккури” номли китоби педагогикада янги йўналишни яратиб беради. Монтессори тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатилади. Мария Монтессори 1952 йилда оламдан ўтади. У Нордвиг шаҳридаги католиклар қабристонига дафн этилади. Мариянинг қабртошига “Ҳамма нарсани уддалай оладиган азиз фарзандларимдан одамлар ўртасида ва бутун дунёда тинчликка эришиш учун мен билан бирга ишлашларини сўрайман”, ёзуви туширилган.

    27.07.2024, 20:52   Изоҳ (0)   42673
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шекспир — театр, ўлимдан кейинги машҳурлик ва мерос қолган каравот. Буюк драматург тақдири

    22.06.2024, 20:55

    Ғаройиб Клементина: Уинстон Черчиллнинг рафиқаси қандай қилиб Англияни, оиласи ва бош вазирни қутқарган эди?

    14.07.2024, 11:31

    Рассом, ихтирочи ёки иқтидорли уддабурон — машҳур алифбо муаллифи Сэмюэл Морзе аслида ким эди? 

    20.07.2024, 18:00

    Эронда ўта иссиқ об-ҳаво туфайли давлат ташкилотлари ва банклар ўз фаолиятини тўхтатди

    27.07.2024, 20:16

    Нетаньяху Буюк Британияга қадам қўйса, ҳибсга олинади — ОАВ

    27.07.2024, 19:33

    Олимпия ўйинлари очилиш маросимида Жанубий Корея делегацияси Шимолий Корея деб таништирилди

    27.07.2024, 18:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.