Тошкент шаҳри Яшнобод туманида кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маълумотларга кўра, 7 август соат 16:09 да Яшнобод тумани, Қўйлиқ мавзесида жойлашган, кўп қаватли уйнинг 7-қаватидаги хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 16:17 да етиб бориб, ёнғин 16:37 да ўчирилди.
Қутқарувчиларнинг тезкор саъй ҳаракати натижасида ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқлиги таъкидланди. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Аввалроқ ҳам Яшнабод туманида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлгани ҳамда хонадоннинг жиҳозлари ўт ичида қолгани тўғрисида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)