• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Жамоат хавфсизлиги университетида бўлди (фото)

    Ўзбекистон президенти, Қуролли Кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев 29 август куни Жамоат хавфсизлиги университетини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбарининг 2021 йил 15 апрелдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида қайта ташкил топган ушбу маскан малакали кадрларни мақсадли тайёрлайдиган олий ҳарбий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади. Ўқув юртининг асосий вазифаси чуқур ўқитиш, жанговар ва жисмоний тайёргарликни ошириш орқали жамоат хавфсизлигини самарали ташкил этишга қодир малакали мутахассисларни тайёрлашдан иборат.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Бунинг учун Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия учун тегишли равишда жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва паспорт тизими йўналишлари бўйича, Қуролли Кучлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун эса ҳарбий дипломатия, юриспруденсия, иқтисодиёт, муҳандислик-техник, тарбиявий-психологик ва қўмондонлик-тактик фаолият соҳаларида замонавий таълим берилади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Университетга 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб талабалар қабул қилина бошлаган. Бакалавриатда 15, магистратурада 8 йўналиш бор. Бугунги кунда бакалавриатда мингдан ортиқ курсант, махсус йўналиш, сиртқи таълим ва магистратурада яна шунча ёшлар таҳсил оляпти. Уларга жами 209 нафар ўқитувчи, профессор ва фан докторлари сабоқ бермоқда.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Хабарда айтилишича, ўқув тизимининг ўзига хос хусусиятларидан бири — бу ерда умумфуқаровий асосда ўқишга рухсат берилган бўлиб, бугунги кунда юриспруденсия, иқтисодиёт ва психология таълим йўналишлари бўйича талабалар таҳсил олмоқда. Университет битирувчилари Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларида самарали хизмат қилмоқда. Шунингдек, ўз қўриқлаш тузилмасига эга давлат ва хўжалик органлари учун шу бўйича мутахассислар тайёрланади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Сўнгги йилларда университетнинг ўқув бинолари капитал таъмирланиб, барча шароит яратилди. Спорт мажмуаси ва ўқув-услубий ситуацион маркази янгидан қурилди. Ҳар бири 300 ўринга мўлжалланган 6 та ётоқхона замонавий ҳолатга келтирилди. Давлат раҳбари ушбу шароитларни кўздан кечирди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Таъкидланишича, университетда илмий салоҳият ошиб бормоқда. Ташкил этилган йили бу бор-йўғи 10 фоизни ташкил этган бўлса, айни пайтда 75 фоизга кўтарилди. Университет жамоаси томонидан турли фанлар бўйича 200 дан ортиқ ўқув қўлланмаси, 120 та дарслик тайёрланиб, чоп этилди. Университет жамоаси халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Президент офицер ва талабалар билан мулоқотда дуал таълимни кенг жорий қилиш, ўқув дастурини бугунги хавф-хатарларга мослаштириб бориш бўйича кўрсатмалар берди.

    Университетнинг янги спорт мажмуаси ҳам кўздан кечирилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Икки қаватли мажмуада бассейн, тренажёр ва кросфит зали, бокс, кўпкураш майдонлари ташкил этилган. Катта спорт залида гимнастика, мини-футбол, гандбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси билан бирга баландлик тайёргарлиги ва эвакуация машғулотларини ўтказиш мумкин.

    Курсантлар спортда ҳам катта ютуқларга эришмоқда. Шу кунгача жаҳон чемпионатларида 4 олтин, 3 кумуш, 5 бронза медал, қитъа ва республика мусобақаларида ҳам кўплаб ютуқлар қўлга киритилди. Бир нечта талабалар давлат стипендияларига, ҳарбий хизматчилар “Мард ўғлон” давлат мукофотига сазовор бўлган.

    Маънавият ва маърифат марказида 500 ўринли тадбирлар зали, ҳарбий оркестр жамоасининг шуғулланиши учун алоҳида хона, ватанпарварлик музейи, психологик марказ жойлашган. Давлат раҳбари уларнинг ижодий чиқишларини кузатди.

    29.08.2024, 21:25   Изоҳ (0)   20185
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев ДХХнинг ҳарбий таълим муассасалари фаолияти билан танишди

    07.01.2022, 21:41

    Президент Ўзбекистон мудофаа қобилиятини юксалтириш бўйича қатор топшириқлар берди

    02.01.2024, 20:05

    Шавкат Мирзиёев дунёдаги энг йирик 100 та мудофаа компанияси рўйхатига кирган Туркиядаги компания фаолияти билан танишди 

    06.06.2024, 16:07

    Шавкат Мирзиёев ички ишлар вазирини мукофотлади

    25.08.2024, 20:19

    Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази янги мажмуада иш бошлайди (фото)

    29.08.2024, 19:01

    ЕТТБ Ўзбекистонда қайта тикланадиган водород ишлаб чиқариш учун 65 млн доллар кредит ажратади 

    29.08.2024, 20:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.