• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес Мода

    “Бир умр модель бўлиб ишламоқчи эмасман”. “Осиё гўзали” деб топилган ўзбекистонлик Шаҳризода Мадаминова билан суҳбат (видео)

    Актриса, модел Шаҳризода Мадаминова 2004 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Санъат мактабида таҳсил олиб, моделлик фаолиятини 2020 йилдан бошлаган. Шу кунгача Ливан, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистонда ўтказилган кўплаб халқаро гўзаллик танловларида муваффақиятли иштирок этган. У Madam’s моделлик агентлигининг асосчиси ва раҳбари.

    — Моделсиз, лекин актрисалик соҳасида таҳсил олишингизга сабаб нима?

    — Ёшлигимдан актриса-модел бўлишни орзу қилардим, лекин бу соҳа бизда унчалик ривожланмагани сабабли барибир орзумга етишолмайман деб ўйлардим. Шу сабабли бор эътиборимни актрисаликка қаратиб, мусиқа мактаби, санъат коллежида ўқидим, ҳозирда санъат соҳасида университетда таҳсил оламан. Олийгоҳга кирганимдан сўнг аста-секин моделлик соҳасида ўзимни синаб кўра бошладим. Ҳозирда актриса сифатида клип ва фильмларда кам иштирок этяпман.

    Фото: “Дарё”

    — Моделлик соҳаси Ўзбекистонда у қадар ривожланмаган. Рости, кўп моделларни оддий халқ танимайди. Бунинг сабаби нимада?

    — Чунки кўп профессионал моделлар ижтимоий тармоқларда фаол эмас, менимча, ўзида хоҳиш йўқ деб ўйлайман. Ўзбекистонда ҳар томонлама ўз ишининг устаси бўлган моделлар кўп, мени ҳам жуда кўпчилик танийди деб ҳисобламайман (кулиб). Нигина Фахриддинова, Шаҳзода Салимжонова каби моделлар бор, уларни ўзимга устоз деб биламан. Карантин вақтида Instagram орқали уларни кузатиб, ҳавас қилардим. Ҳозир алоқаларимиз бор, ижтимоий тармоқларда гаплашиб турамиз.

    Instagram

    Шаҳризода яқин кунларда Ҳиндистонда ўтказилган Мисс Ocean World — 2024 танловида ҳакамлар қаторида бўлиб, Ўзбекистон номидан иштирок этган шогирдини танловда қўллаб-қувватлади.

    — Ҳиндистонда бўлиб ўтган гўзаллик танловида фарғоналик шогирдим иштирок этди ва “Мисс бест смиле” номинациясини қўлга киритди. Агар чет тилларини билиб, фаолроқ иштирок этганда, биринчиликни қўлга киритган бўларди, албатта. Чунки жуда яхши тайёргарлик кўрганди, бир ҳафта давомида доим кулиб юргани учун шу унвонни олди. Энг қизиғи, мени ҳам биринчи халқаро танловимда шу номинацияга муносиб кўришганди. Модель бўлмоқчи бўлган қизларга маслаҳатим — тил ўрганиш керак ва танловлар доирасидаги суҳбатларда фаолроқ бўлишлари лозим.

    Instagram

    — Сир бўлмаса, битта халқаро гўзаллик танловидаги муваффақиятли иштирокингиз учун қанча даромад оласиз?

    — Қатнашган танловларим орасида ҳали пул мукофоти берилгани бўлмади. Қимматбаҳо совғалар ва номинациялар тақдим этилади. Дунё бўйича топ-4 та гўзаллик танлови бор, ҳозир шуларга қатнашиш ҳаракатидаман, уларда ўрин олсам, пул мукофоти бўлиши мумкин.

    17-18 ёшимдан бери ота-онамдан пул олмайман. Ўзимнинг шахсий бизнесларим бор, улардан ва моделликдан топаётган даромадим ўзимнинг ҳаражатларимни қоплаш учун бемалол етади. Онам уй бекаси, дадам машиналар савдоси билан шуғулланади, оилада иккита фарзандмиз — укам бор.

    Фото: “Дарё”

    — Энг умри қисқа фаолият тури бу — моделлик. Шу фикрга муносабатингиз қандай?

    — Албатта, ўзим ҳам бир умр модел бўлиб ишламоқчимасман. Шу сабабли бизнес соҳасига кириб боряпман. Фарғонада очиқ осмон остида кинотеатр очдим, моделлик агентлигига асос солдим, агентлигимнинг Тошкентда ҳам филиали бор.

    Instagram

    — Моделлик мактабини нега айнан Фарғонада очгансиз? Тошкентда рақобатчилар кўпми?

    — Шундай, Тошкентда агентликлар кўп. Ҳам водийлик қизлар модел бўлишни хоҳласа, қийналмасликлари учун. Сабаби ўзим вилоятда яшайдиган вақтим ўзимга устоз тополмай қийналганман. Қизларни ўқитамиз, улар моделлик мактабимизда ўқиб турган вақтда биз орқали модел бўлиб ишласа, 50 фоиз агентликка, 50 фоиз моделнинг ўзига қолади.

    Фото: “Дарё”

    — Модель бўлиш истагидаги қизлар талайгина. Кўпчилиги ишни нимадан бошлашни, қаерга мурожаат қилишни билмайди. Моделликка қизиққанлар учун йўл-йўриқлар билан бўлишинг.

    — Аввало, моделлик агентлигига мурожаат қилишлари керак. Лекин баъзиларнинг ўқиш учун моддий тарафлама шароити бўлмаса, ижтимоий тармоқлар орқали ҳам ўрганса бўлади. Ўзим ҳам ижтимоий тармоқлар орқали ўрганиб, Тошкентга келиб 2 ой малака ошириб олганман.

    Фарғонадаги моделлик мактабимизда 5 ёшдан бошлаб қизларни қабул қиламиз. Кичкина қизларни ҳам ота-онаси либослар кўргазмаларига олиб бориб, моделликка берса, ундан ҳам даромад топиш мумкин.

    Фото: “Дарё”

    Тошкентдаги филиалимизда 14 ёшдан қизларни ўқитамиз. Қабул қилишда маълум бир стандартлар борми, деб сўрашади. Ундай эмас, қизларни бўйи, вазни, юз тузилиши ва шу кабиларга қараб олмаймиз. Мактабимизда пардоз, либослар бўйича, психология ва рақс, актёрлик маҳоратидан дарс берадиган устозлар бор.

    Ойлик тўловлар иккита мактабда ҳам бир хил — 700 минг сўмдан. Фарғонада 3 ой, Тошкентда 4 ой ўқитилади. Битиргандан сўнг сертификат берилади.

    Қизлар доим ҳам профессионал модел бўлиш учун ўқимайди, аёллик нафосатини ошириш учун келадиганлари ҳам кўп.

    Instagram

    — Ўзбекистонда моделликдан қанча даромад топиш мумкин?

    — Havasкор моделлар ҳафтасига 2-3 марта суратга тушиб берса, 100 доллардан топиши мумкин ҳар бир сёмкаси учун. Шунда бир ҳафтада 200-300 доллар дегани. Профессионал моделларга 500 доллардан бошлаб ҳақ тўланиши мумкин.

    — Биламизки, моделларнинг танловда киядиган либослари жуда қиммат бўлади. Сизнинг энг қиммат либосингиз ва тожингиз нархи қанча?

    — Гўзаллик танловларида оқшом либослари ҳамкор ателье ва дўконлар томонидан тақдим этилади. Кийганларим орасида энг қиммати 1000 доллар атрофида бўлган. Тожга келсам, улар ҳам совға, нархини аниқ билмайман, 100 доллар бўлса керак.

    Фото: “Дарё”

    — Жуда эҳтиёткор инсонга ўхшайсиз. Шу вақтгача қандайдир таҳдидлар бўлганми?

    — Таҳдид эмас-ку, бир одам моделлик бўйича иш, деб алдаб чақириб, Hilton меҳмонхонасида қўлимни сўраган. Чет элга ҳам иш масаласида келишимни сўрашган, билсам, мени ёқтириб қолган одам экан. Шундай вазиятлар ҳам бўлиб туради.

    — Келажакдаги режаларингиз қандай?

    — Гул дўкони очмоқчиман, хонандаликда ҳам ўзимни синаб кўриш ниятим бор. Қўшиқчи Шаҳзодага ҳавас қиламан, клипга рол таклифи бўлса, рози бўлардим. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олишим керак, таксида юриб ҳам чарчадим, гап отишади (кулиб).

    Интервьюни тўлиқ ҳолда YouTube орқали Дарё Lifestyle каналида томоша қилишингиз мумкин.

    19.08.2024, 10:58   Изоҳ (0)   203466
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Гўзалликда Голливуд юлдузлари билан бемалол беллаша оладиган ҳинд актрисалари ва моделлари

    03.02.2023, 12:40

    Кино тарихидаги энг гўзал Жульетта — актриса Оливия Хасси ҳозирда қандай кўринишга эга? (фото) 

    05.09.2023, 14:29

    Турк актрисаси Ҳанде Эрчел 2024 йилнинг энг чиройли мусулмон аёли деб топилди (фото)

    15.07.2024, 13:39

    Жаҳон киноси тарихидаги энг гўзал актрисалар рейтинги (фото)

    25.07.2024, 13:40

    “Дунё садолари” — Jah Khalib, Jony, Инна ва ўзбек эстрадасининг таниқли хонандалари бир саҳнада куйламоқда (фото, видео)

    30.07.2024, 22:25

    “Алишер ва Адизга сизлар актёр эмассизлар, деганимда мендан ранжишган”. Отабек Мусаев ўзбек киносидаги бугунги вазият ва ижодий танаффуси сабаби ҳақида (видео)

    08.08.2024, 12:39

    Кино тарихидаги энг гўзал Жулетта — актриса Оливия Хасси ҳозир қандай кўринишда? (фото) 

    13.08.2024, 17:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистон россияликларга фуқаролик беришни тўхтатди

    Дунё | 6 июл, 17:10

    Илон Маск ўзининг “Америка” партиясини тузди

    Дунё | 6 июл, 16:35

    “Манчестер Юнайтед” “Челси” футболчисини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда

    Спорт | 6 июл, 16:16

    Техасда даҳшатли сув тошқини: 51 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 6 июл, 16:00

    Фарғона вилояти ЙҲХБ бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 6 июл, 15:38

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    Дунё | 6 июл, 15:23

    Эрдўғон Трампдан Ғазо гуманитар ёрдам марказларида аҳолига ўт очиш ҳолатларини тўхтатиш учун ёрдам сўради

    Дунё | 6 июл, 14:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.