Мамлакатда жорий йил I ярмида никоҳдан ажралганлар сони 2024 йил мос давридагидан 871 тага кўпайди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси маълум қилди.

2025 йил январь июнь ойларида Ўзбекистонда 23 минг 338 оила никоҳдан ажралди. Олти ой давомида ажралишлар сони энг кўп ҳудуд Тошкент шаҳри бўлди — 2 962 та.
Шу билан бирга, Тошкент (2 330 та), Фарғона (2 551 та), Андижон (2 437 та), Самарқанд (2 242 та) вилоятларида никоҳ тугатилиши нисбатан кўп кузатилган. Энг кам ажралишлар Навоий вилоятида (682 та) қайд этилган. Қолган ҳудудлардаги кўрчаткичлар қуйидагича:
- Наманган вилояти — 2 116 та;
- Бухоро вилояти — 1 213 та;
- Қашқадарё вилояти — 1 689 та;
- Сурхондарё вилояти — 1 510 та;
- Хоразм вилояти — 969 та;
- Қорақалпоғистон — 933 та;
- Жиззах вилояти — 930 та;
- Сирдарё вилояти — 774 та.
Таққослаш учун, 2024 йил январь июнь ойларида Ўзбекистон бўйича 22 467 оила никоҳдан ажралган. Олти ой давомида Тошкент шаҳрида энг кўп ажралиш қайд этилган (2 935 та). Энг кам никоҳ бузилиши Навоий вилоятида бўлган (588 та).
Изоҳ (0)