Англия Премьер Лигасининг 35-турида “Арсенал” ўз майдонида “Борнмут”га қарши баҳс олиб борди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Лондонликлар ҳисобда олдинда бораётган бўлсалар-да, якунда очколарсиз қолди.

Opta Sport хабарига кўра, ушбу натижа ортидан “канонирлар” АПЛ тарихидаги ўз антирекордини такрорлади. Гап шундаки, 2024/2025 йилги мавсумда Микель Артета шогирдлари ҳисобда олдинда бориб, якунда мағлубиятга учраган ва умумий ҳисобда 21 очкони бой берган. Бу кўрсаткич клуб тарихидаги энг ёмон натижадир.
Қизиғи, “Арсенал” бундан аввал ҳам шундай натижа қайд этган — 2019/2020 йилги мавсумда ҳам жамоа айнан 21 очкони қўлдан чиқарган. Ўша йили жамоа бошқарувида уч мураббий бўлган: Унаи Эмери мавсумни бошлаган, ундан кейин қисқа вақт давомида Фредрик Юнгберг вақтинча ишлаган, йил охирида бош мураббий сифатида Микель Артета тайинланган эди.
Ҳозирда “Арсенал” 35 ўйиндан сўнг 67 очко жамғарган ва Премьер Лига жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)