УЕФА Чемпионлар Лигаси ярим финал босқичи доирасидаги “Арсенал” — “ПСЖ” учрашуви ўз якунига етди. Қизиқарли ва Кескин курашлар остида ўтган баҳсда парижликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Лондонда кечган учрашув тақдирини 1 гол ҳал қилди. 4-дақиқада Хвича Кварацхелиа чап қанотда ажойиб ҳаракатлар амалга ошириб, тўпни жарима майдони ичкарисида турган Усмон Дембелега узатиб берди. Француз ҳужумчиси эса тўхтатмасдан зарба йўллади ва Давид Райя дарвозасини ишғол қилди — 0:1.
Мазкур ҳисоб учрашув охиригача ўзгаришсиз қолди ҳамда “ПСЖ” ярим финалнинг илк учрашувида ғалаба қозониб, жавоб баҳси олдидан ўз имкониятларини яхшилаб олди.
Жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 7 май куни Парижда бўлиб ўтади.
УЕФА Чемпионлар Лигаси
Ярим финал
29 апрель, сешанба
“Арсенал” — “ПСЖ” 0:1
Гол: 0:1 — Дембеле (4)
Изоҳ (0)