Футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 19-тури доирасида 26 декабрь, пайшанба куни бир нечта учрашувлар бўлиб ўтди.
Жозе Моуриньо қўл остидаги Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби ўз майдонида «Брайтон»ни синовдан ўтказди.
Беллашув давомида меҳмон жамоа ҳимоячиси Адам Уэбстер (37) томонидан урилган голга «шпорлар» Ҳарри Кейн (53) ҳамда Деле Алли (72)нинг голлари билан жавоб қайтарди.
Натижада ўйин 2:1 ҳисобида лондонликлар фойдасига якунланди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Тоттенҳэм» очколари сонини 29 тага етказиб олди ва жамоа мусобақа жадвалида 5-ўринга кўтарилди. «Брайтон» эса 20 очко билан 13-ўринда бормоқда.
Шу куни Фрэнк Лэмпард қўл остидаги Лондоннинг бошқа бир клуби «Челси» эса «Стемфорд Бриж»да «Саутҳэмптон»ни қабул қилди.
Ўйиннинг 31-дақиқасида «Саутҳэмптон» ҳужумчиси Майкл Обафеми ҳисобни очган бўлса, 73-дақиқага келиб Натан Редмонд меҳмонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа «аристократлар» ўз уйида кечган баҳсда «Саутҳэмптон»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва очко йўқотди.
Маълумот учун, «Челси» 32 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. «Саутҳэмптон» эса 21 очко йи‘ғиб 14-ўринни банд қилиб турибди.
Микель Артета бошқарувидаги ўтган «Арсенал» жамоаси эса «Борнмут» майдонига сафар қилди.
Учрашувнинг 35-дақиқасида мезбон жамоа ярим ҳимоячиси Дэн Гослинг ҳисобни очди (1:0). 63-дақиқада эса «тўпчилар» етакчиси Пьер-Эмерик Обамеянг ҳисобни тенглаштирди.
Беллашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.
Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» 24 очко билан мусобақа жадвалида 11-ўринда бормоқда. «Борнмут» эса 20 очко жамғариб 16-поғонадан жой олди.
АПЛ
19-тур баҳслари
26-тур баҳслари
«Тоттенҳэм»—«Брайтон» 2:1
Голлар: 0:1 — 37 Уэбстер, 1:1 — 53 Кейн, 2:1 — 72 Алли«Астон Вилла»—«Норвич» 1:0
Гол: 1:0 — 64 Хурихэйн«Борнмут»—«Арсенал» 1:1
Голлар: 1:0 — 35 Гослинг, 1:1 — 63 Обамеянг«Челси»—«Саутҳэмптон» 0:2
Голлар: 0:1 — 31 Обафеми, 0:2 — 73 Редмонд«Кристал Пэлас»—«Вест Ҳэм» 2:1
Голлар: 0:1 — 57 Снодграсс, 1:1 — 68 Куяте, 2:1 — 90 Айю«Эвертон»—«Бёрнли» 1:0
Гол: 1:0 — 80 Кэлверт-Льюин«Шеффилд Юнайтед»—«Уотфорд» 1:1
Голлар: 0:1 — 27 Делофеу, 1:1 — 36, пенальти НорвудЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)