“Барселона” спорт директори Деко каталонияликлар футболчиси Рафинья Диаснинг вакили билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Испаниянинг Marca нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, учрашув 28 ёшли бразилиялик футболчининг шартномасини узайтириш масаласига оид дастлабки музокаралар сифатида ташкил этилган. Ҳозирча томонлар ҳали аниқ қарорга келмаган ва музокаралар дастлабки босқичда эканлиги хабар қилинган.
Аввалроқ футболчи фаолиятини Саудия Про Лигаси жамоасида давом эттириши ҳақида хабарлар тарқалганди. Маълумотларга кўра, “кўк-анорранглилар” раҳбарияти бразилиялик вингерни бошқа клубга қўйиб юборишни истамаяпти. Шу боис у билан узоқ муддатли янги битим имзолашни мақсад қилган.
Рафинья 2022 йил ёзида “Лидс” клубидан “Барселона”га 55 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Жорий мавсумда Рафинья 51 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 30 та гол ва 22 та голли узатма ёздириб қўйган
Изоҳ (0)