Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клуби сўнгги 34 йил ичида француз клублари орасида муҳим натижани қайд этди. Opta нашри маълумотига кўра, “ПСЖ” 21-асрда Чемпионлар Лигаси ярим финал босқичи сафар баҳсида ғалаба қозонган илк француз клуби бўлди.

Охирги бор бундай натижани 1991 йилда “Марсель” клуби қайд этган эди. Ўшанда улар Москвада “Спартак”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган. Шундан кейин француз клублари бундай ютуққа эришгани йўқ эди.
Эслатиб ўтамиз, 29 апрель, сешанба куни UEFA Чемпионлар лигаси 2024/25 йилги мавсум ярим финал босқичининг биринчи учрашувида “ПСЖ” Лондонда “Арсенал” устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона голга Усмон Дембеле муаллифлик қилди. Мазкур жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 7 май куни бўлиб ўтади.
Маълумот учун, ярим финалнинг иккинчи учрашуви бугун, 30 апрель куни “Барселона” — “Интер” ўртасида бўлиб ўтади. Учрашув соат 00:00 да бошланади.
Изоҳ (0)