Англия Премьер Лигасида март ойининг энг яхшиси номига даъвогарлар рўйхати эълон қилинди.

Март ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун Микель Артета (“Арсенал”, 2 ғалаба, битта дуранг), Андони Ираола (“Борнмут”, 3 та ғалаба ва битта дуранг), Юрген Клопп (“Ливерпуль”, 2 та ғалаба ва битта дуранг) ва Энж Постекоглу (“Тоттенҳэм”, 3 та ғалаба, битта мағлубият) каби мураббийлар кураш олиб боради.

Шунингдек, лига ўтган ойнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар рўйхатини ҳам эълон қилди.
- Александр Исак (“Ньюкасл”) — 4 та гол ва битта ассист;
- Коул Палмер (“Челси”) — 3 та гол, 2 та ассист, 10 та яратилган имкониятлар;
- Алексис Мак Аллистер (“Ливерпуль”) — битта гол ва 2 та ассист, 11 та яратилган имкониятлар;
- Родриго Муниз (“Фулҳэм”) — 4 та гол ва битта ассист;
- Антуан Семейно (“Борнмут”) — 3 та гол ва 5 та яратилган имкониятларъ
- Сон Ҳён Мин (“Тоттенҳэм”) — 3 та гол ва 2 та ассист.;
- Бен Уайт (“Арсенал”) — битта гол ва 2 та ассист.
Ғолиб номи 8 апрель куни қилинади.
Изоҳ (0)