Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 36-туридан ўрин олган ўйинда “Арсенал” ва “Борнмут” 4 май, шанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг 45-дақиқасида “Арсенал” футболчисига нисбатан қўполлик ишлатилди. 11 метрлик нуқтадан Букайо Сака рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Учрашувнинг иккинчи бўлими, 70-дақиқасида Леандро Троссард ҳисобни йириклаштирди. 73-дақиқада меҳмонлар томонидан урилган гол, VAR томонидан кўриб чиқилиб, бекор қилинди. Деклан Райс қўшиб берилган дақиқада ҳисобни якуний кўринишга олиб келди — 3:0.
Шу тариқа Лондон клуби 36-турдан сўнг очколар ҳисобини 83 тага етказиб олди ва турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб турибди.
АПЛ
36-тур баҳси
4 май, шанба
“Арсенал” — “Борнмут” 3:0
Голлар: 1:0 — Букайо Сака (45, пенальти), 2:0 — Леандро Троссард (70), 3:0 — Деклан Райс.
“Арсенал”: Райя, Уайт, Габриэль, Салиба, Томиясу, Парти, Эдегор, Райс, Хаверц, Троссард (Мартинелли, 81), Сака (Габриэль Жезус, 86).
“Борнмут”: Треверс, Смит, Сенеси (Унал, 80), Забарний, Кристи, Кук, Скотт (Биллинг, 71), Уаттара, Клюйверт (Февр, 89), Соланке, Семенё.
Огоҳлантиришлар: Скотт (21), Парти (59), Хаверц (60), Смит (84).
Изоҳ (0)