Корейс сериаллари ва фильмлари бутун дунёни забт этишда давом этмоқда, корейс актёрлари ва актрисалари ҳам тобора машҳурликка эришмоқда. Бироқ томошабинларнинг аксарияти юлдузлар ҳаётининг тафсилотларига чуқур кирмайди. Аслида кўплаб корейс санъаткорларининг ҳаёти қизиқарли воқеаларга бой.
Футболчи, тансоқчи ва шаҳзода
Кореялик актёр Шин Сеун Ҳо “Руҳлар муҳаббати” драмасида валиаҳд шаҳзода Го Вон ва “Кучсиз қаҳрамон”да ўсмирлар тўдасининг аъзоси Жунг Сок Де каби ёрқин роллари билан томошабинлар эътиборини энг кўп жалб этди. Бироқ болалигида у актёрлик карьерасини орзу қилмаган, балки 10 ёшидан футбол билан шуғулланган. У 11 йил давомида машғулотларни давом эттирган, аммо 2016 йилда тиззасидан жароҳат олгани туфайли Шин Сеунг Ҳо футболдаги фаолиятини якунлашга қарор қилади.
Бўлажак актёр баланд бўйи ва ёрқин ташқи кўриниши туфайли моделлик қила бошлайди ва бир нечта йирик мода намойишларида иштирок этади. Бундан ташқари, у К-поп юлдузлари иштирокидаги тадбирларда тансоқчи бўлиб ишлайди. 2018 йилда Сеунг Ҳо актёр сифатида дебют қилиб, 2021 йилда Ред Велвет гуруҳи аъзоларидан бири Айрин бош ролни ижро этган “Икки қаватли бургер” фильмида бош қаҳрамон ролини ўйнайди.
Осмондан ерга тушган
33 ёшли кореялик актриса Пхё Ен Жин 2012 йилда дебют қилган ва кўплаб лойиҳаларда суратга тушган. У асосан иккинчи даражали ролларни ижро этган, аммо 2021 йилда у жуда машҳур бўлган “Таксичи” драмасидаги роли билан машҳур бўлган. Шундан сўнг “Кундузги ой”, “Ёшлигимиз” ва “Золушка бўлишни орзу қиламан” драмаларида бош ролларни ижро этади.
Актрисалик фаолиятини бошлашдан бир оз олдин Пхё Е Жин стюардесса бўлиб ишлаган. Ўша пайтда у 19 ёшда бўлган ва Кореянинг энг йирик Korean Air авиакомпаниясида энг ёш стюардессага айланган. Пхё Е Жин икки йил стюардесса бўлиб ишлагач, актриса бўлишга қарор қилади ва “осмондан ерга тушади”.
Ҳақиқий китобхон
43 ёшли машҳур корейс актёри Ли Дон Ук 1999 йилда “2-мактаб” номли ўсмирлар драмасида илк бор рол ўйнаган. Ўшандан буён у корейс кинематографиясининг энг ёрқин юлдузларидан бирига айланди. У шунингдек, “Иблис” фильмида ажал фариштаси — тўққиз думли тулки, “Қотиллар дўкони”да дўкон эгаси, “Дўзахдан келган бегоналар”даги руҳий касал ва “Ажралиш суғуртаси”да асосчи ролларини ижро этган.
Машҳур актёр манхва мухлиси ҳисобланади. Манхва — Жанубий Корея комиксларидир. Унинг айтишича, болалигиданоқ ўқишни жуда яхши кўрган, бироқ оиласининг молиявий аҳволи бунга тўсқинлик қилган. Ҳозирги кунда Ли Дон Укнинг пулдан ҳеч қандай муаммоси йўқ, шу боис у истаганча манхва сотиб олади. Натижада унинг коллекцияси 200 нусхадан ошиб кетди. Актёр айнан комикслар туфайли киноиндустрияга қизиқиш уйғонганини айтади, чунки уларда режиссёр бўлиш орзуси пайдо бўлган.
Жанговар чўқинтириш ва директорлик курси
42 ёшли кореялик актёр Сон Сок Ку “Менинг озодлик кундалигим”, “Қотил парадокси”, “Казино” драмалари ва “Ҳеч нарса” фильми билан машҳурдир. Интервьюларнинг бирида актёр болалигида жуда уятчан бўлгани сабабли дўстлари бўлмаганини айтиб ўтади. Ўзига ишончни ошириш мақсадида Сон Сок Ку аввалига Чикаго санъат институти мактабида таълим олишга қарор қилади. 2005 йилда эса ҳарбий хизматни ўтаётган пайтда ўз ихтиёри билан “Зайтун” дивизиясига аъзо бўлади. Бу дивизия Корея Республикаси армиясининг уруш гирдобида қолган Ироқда тинчликпарварлик ва тиклаш ишларини амалга оширган қўшин контингенти эди.
Бундан ташқари, Сон Сок Ку йирик компанияни бошқаришда тажрибага эга эди. У отасининг механик деталлар ишлаб чиқарувчи корхонасини мерос қилиб олади ва унинг бош ижрочи директори бўлади. Бироқ кейинчалик актёрлик фаолиятига кўпроқ эътибор қаратишга қарор қилади.
Изоҳ (0)