• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ўзбекистонда намойиш этилган илк корейс сериали — “Қалбим чечаги” сериали актёрлари ҳаёти қандай кечган? (фото, видео)

    Жанубий Корея ижодкорлари томонидан тақдим этилган “Қалбим чечаги” сериали нафақат Ўзбекистонда, балки дунё мамлакатлари бўйлаб машҳурликка эришди. Қизиқарли сюжет, маҳоратли актёрлар ансамбли ҳамда ёқимли қўшиқлари туфайли сериал дунё томошабинларида корейс сериалларига нисбатан қизиқиш уйғота олди.

    Фильм сюжети ҳақида

    МБC томонидан суратга олинган “Қалбим чечаги” сериали 1997 йил томошабинларга тақдим этилди. Ушбу сериал соддадил ва меҳрибон етим қиз Ли Юн Хи, хонанда бўлишни орзу қиладиган бадавлат тадбиркорнинг ўғли Канг Мин Хи ва мамлакатнинг етакчи мода уйларидан бирининг дизайнери Ли Жун Хи ўртасидаги севги учбурчаги ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Yandex

    Афсуски, болалар уйидан отасининг дўсти томонидан олиб кетилган Ли Юн Хини бир қанча муаммолар кутиб турар эди. Янги оила билан яшаш қанчалар қийин бўлмасин, қиз барчасига сабр қилади ва бир куни зиёфатда Ли Жун Хи билан танишиб қолади. Ли Юн Хининг ташқи кўриниши йигитнинг собиқ севгилисига жуда ҳам ўхшарди.

    Фото: Yandex

    Бир оздан сўнг Ли Юн Хи дугонаси ишлайдиган тунги клубда Канг Мин Хи билан учрашиб қолади. Канг Мин Хи бир қарашдаёқ соддагина Ли Юн Хини севиб қолади. Таниқли қўшиқчи йигит ва қизнинг муносабатлари яқинлашиб борган сари йигитнинг отаси уларнинг муҳаббатига тўсиқ бўлаверади.

    Бу орада Канг Мин Хининг муҳаббатдаги рақибига айланиб улгурган ишбилармон тадбиркор Ли Жун Хи дизайнерлик борасида ўзини синаб кўраётган Юн Хига нисбатан илиқ ҳис-туйғуларга берилади. Сабаби у қачон муаммоларга дуч келса, йўқ жойдан пайдо бўлиб, унга ёрдам берарди.

    Рақибини йўлдан олишни истаган қўшиқчи йигит яқинлашиб келаётган концерт дастурига севгилиси ҳамда Ли Жун Хини таклиф этади ва у ерда қўшиқ куйлаб, севгилиси Ли Юн Хига севги изҳор қилади. Шу орқали у рақибига ҳаммасини тушунтириб қўяди.

    Фото: YouTube

    Сериал ҳали эфирга узатилмай туриб, оммавий ахборот воситаларининг эътиборига сазовор бўлди. Сабаби сериалда аллақачон машҳурликка эришган актёр ва актрисалар иштирок этиши маълум бўлган эди.

    Фото: YouTube

    Сериал кутилганидан ҳам кўпроқ шон-шуҳратга эришди, Корея томошабинларининг энг севимли картинаси сифатида белгиланди. Дастлаб сериал намойишининг бошида томошабинлар шунчаки икки ёшнинг муҳаббати акс этган деб ўйлаган, аммо кейинчалик сериал минглаб, миллионлаб мухлисларга эга бўлди. Қуйида сериалнинг бош қаҳрамонларининг тақдири қандай кечгани ҳақида ҳикоя қилинади. 



    Ан Же Ук — Канг Мин Хи образида 

    Фото: YouTube

    Актёр, хонанда ва композитор Ан Же Ук 1971 йил 12 августда Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида туғилган. 1994 йил университетни тамомлаган актёр илк бор “Кўр қушлар қўшиғи” драмасида рол ижро этади. Нафақат муваффақиятли актёр, балки таниқли қўшиқчи 5 та мусиқий альбом чиқарган. 1997 йилда у ўзининг “Абадий” номли альбомини тақдим этади ва ушбу мусиқий тўплам 700 минг нусхада сотилади. Актёр айнан шу альбомдан ўрин олган қўшиқларни “Қалбим чечаги” сериалида ҳам ижро этган. Сериал актёрнинг шахсини ҳамда қўшиқларини ҳам оммалаштириб юборди.

    Фото: YouTube

    Ундан сўнг бирин-кетин фильмларда суратга тушиб, томошабинлар кўнглини забт этган актёр 2013 йил февраль ойида АҚШда мия билан боғлиқ жарроҳлик амалиётини ўтказди. Бир йиллик қайта тиклашдан сўнг актёр 2014 йил апрель ойида мусиқий ижодини бошлади. Актёрга оид қизиқарли маълумотларга кўра, у ухлашни жуда яхши кўради, ҳатто рекорд кўрсаткичи 36 соатни ташкил қилган.

    Фото: YouTube
    Фото: YouTube

    Кўк рангни яхши кўрадиган актёр санъат йўлини танламаганида, албатта, тадбиркор бўларди. У концертда жонли ижрода куйлаётган қўшиқ сўзларини унутиб қўйганини ҳаётидаги энг кулгили ва эсда қоларли воқеа деб билади. Актёр хушбўй шамлар, парфюмерия, мусиқа, голф, компакт-дисклар тўплами ва овқат тайёрлашни яхши кўради. Актёр 2015 йилда актриса Чхве Хён Жу билан турмуш қурган. Уларнинг бир ўғил ва бир қиз фарзанди бор.

    Чхве Жин Сил Ли Юн Хи образида

    Фото: Yandex

    Чхве Жин Сил 1968 йил 24 декабрда Сеулда туғилган. Актриса Жанубий Кореянинг энг таниқли ижодкорларидан бири, “Миллат актрисаси” мақомига эга. У оилада тўнғич фарзанд бўлиб, ота-онаси болалигида ажрашиб кетган. Оиласи жуда қашшоқлигидан унинг онаси кўча чодирида турли хил овқатлар сотган. Қизалоқ болалигидаёқ камбағал бўлиб яшашдан қутулиш учун машҳур инсон бўлишни орзу қилган. Кейинчалик у юқори маош оладиган модел ва машҳур актрисага айланган бўлса-да, тежамкорлиги сақланиб қолган.

    Фото: YouTube

    У бирин-кетин реклама ва фильмдаги ижролари ортидан машҳурликка эришди. 1994 йил унинг собиқ менежери Бе Бен Су ўлдирилади ва актриса жиноятга гувоҳ сифатида чақирилади. Ушбу машъум воқеа катта шов-шувларга сабаб бўлди. Актрисанинг жиноятга алоқадорлиги ва туҳмат қилинганлиги ҳақидаги миш-мишлар кўпайиб борди. Унинг ҳаёти бир неча маротаба хавф остида қолгани, 1995 йил автоҳалокат, таъқиблар ва икки маротаба номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган.

    Фото: YouTube

    2000 йилга келиб актрисанинг шахсий ҳаётида янгилик юз берди, Чжо Сун Мин билан турмуш қурди. Лекин орадан кўп ўтмай, жуфтлик орадаги низо ва турмуш ўртоғининг ҳомиладор актрисага қўл кўтаргани учун ажрашишга қарор қилган.

    Фото: YouTube

    2008 йил 2 октябрь куни 39 ёшли актриса Чхве Жин Сил ўз уйида осилган ҳолда топилди. 2008 йил сентябрда комик актриса Жон Сун Хенинг турмуш ўртоғи ўзининг машинасида ўлик ҳолда топилади ва бу жиноят айнан Чхве Жин Силдан гумон қилиниши уни қаттиқ тушкунлик гирдобида қолдирганди. Айнан ушбу воқеа актрисанинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин. 

    Фото: Yandex

    Бу воқеа интернет оламида ҳам мисли кўрилмаган даражада шов-шув бўлди.Унинг ўлими Жанубий Кореяда ўз жонига қасд қилишнинг қисқа вақт ичида ўсишига олиб келди, ўша ойда одатдагидан кўпроқ 700 та ҳолат қайд этилган. Орадан бир ярим йил ўтиб, актрисанинг укаси ҳам ўз жонига қасд қилади — у опасининг ёнига дафн этилади. 

    Фото: YouTube

    Актрисанинг бевақт ўлимига жавобан Жанубий Корея ҳукумати интернет фойдаланувчиларининг тармоққа жойлаётган маълумотларини назорат қилишга ҳаракат қилган. Ҳозирда актрисанинг икки фарзандига унинг онаси ғамхўрлик қилади.

    Ча Ин Пё — Жун Хи Ли образида

    Фото: YouTube

    Ча Ин Пё 1967 йилнинг 14 октябрида Сеул шаҳрида туғилган. Унинг отаси йирик тадбиркор бўлиб,Wоосунгй Shipпинг порт компаниясини бошқарарди. У ўғлининг ўз ишини давом эттиришини хоҳларди. Бироқ Ча Ин Пё актёрликка қизиқади. Аммо мактабни битиргач, отасининг хоҳиши билан иқтисод факультетига ўқишга киради.  

    “Қалбим чечаги” эфирга узатилганидан сўнг Ча Ин Пёнинг юлдузлик онлари бошланди. Ушбу сериали корейс телевидениесининг хорижга трансляция қилиниб, жаҳон миқёсида эътироф этилган муваффақиятли лойиҳасига айланди. 

    Фото: YouTube

    2009 йилда Ча Ин Пё ўзини ёзувчи сифатида синаб кўрди ҳамда аёллар муаммоларига бағишланган “Алвидо, Хилл” деб номланган китобини нашр эттирди. Ушбу китоб ўқувчилар томонидан илиқ қарши олинган.

    Ча Ин Пё 1993 йилда актриса Син Э Ра билан танишиб, 1995 йилда у билан турмуш қурган. Юлдузли жуфтликнинг уч нафар фарзанди бор.

    Фото: YouTube
    2 январ, 10:30   Изоҳ (0)   65733
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #корейс сериаллари#«Қалбим чечаги»

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Беғубор муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи корейс сериали «Қиш сонатаси» актёрлари 18 йил ичида қанчалик ўзгарди? (фото)

    10.09.2020, 16:23

    «Ғаройиб шифокор» «Қарға» ва Туркияда севиб томоша қилинган бошқа янги сериаллар

    18.12.2022, 12:30

    Беғубор муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи Жанубий Корея тарихий сериаллари 

    26.04.2024, 18:20

    Яхши кунлар ҳали олдинда: ҳаёт нақадар гўзаллигига ишонч бахш этувчи корейс сериаллари (трейлер) 

    30.05.2024, 13:50

    Кинотавсия: Юрагингиз тубидаги энг нозик ҳисларни уйғотиб юборадиган корейс сериаллари

    12.06.2024, 09:37

    Бир ўтиришда томоша қиласиз: биринчи дақиқаларданоқ экран қаршисига михлаб қўядиган корейс сериаллари

    20.06.2024, 14:29

    Драмалар даврини бошлаб берган энг яхши корейс сериаллари 

    10.08.2024, 10:50

    Фақат “Калмар ўйини эмас”: қизиқарли сюжетга бой энг яхши корейс сериаллари

    23.08.2024, 13:13

    Экран қаршисига михлаб қўядиган корейс детектив сериаллари

    21.09.2024, 13:55

    Романтика мавсуми: фантастика жанридаги энг яхши корейс сериаллари

    24.09.2024, 16:03

    Фильм сўнгигача киприк қоқмай томоша қилинадиган корейс сериаллари (трейлер) 

    15.10.2024, 19:10

    Анча вақт таъсиридан чиқиб кета олмайсиз: Энг қўрқинчли корейс сериаллари

    22.10.2024, 17:05

    Netflix томонидан тақдим этилган энг яхши 5 та корейс сериали (трейлер) 

    28.10.2024, 18:40

    Қизиқарли сюжети билан ҳар қандай Голливуд фильмларини ортда қолдирадиган чет эл сериаллари

    07.11.2024, 17:50

    Ҳамма нарсадан чарчаганлар учун: ҳаётга ва ишга иштиёқ уйғотадиган корейс сериаллари

    21.11.2024, 09:55

    Корейс сериаллари юлдузлари битта қисм учун қанча гонорар олади?

    22.11.2024, 14:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    YouTube ёшни сунъий интеллект ёрдамида текшириш тизимини ишга туширди

    Дунё | 14 август, 21:25

    Сурхондарёда жорий йилда 606 млрд сўмлик солиқ қарздорлиги МИБ орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 14 август, 21:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    Ўзбекистон | 14 август, 21:02

    Буни эшитиш оғриқли: бахтсиз болалар айтадиган 7 ибора

    Маслаҳатлар | 14 август, 20:50

    Gentraни зинадан тушириб ҳайдаган йигитга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:40

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Бельгия қуролланиш ва маълумотларни қайта ишлаш марказлари қуришга 7,3 млрд евро сарфлайди 

    Дунё | 14 август, 20:30

    Ўзбекистонда маиший чиқиндиларнинг бор-йўғи 5 фоизи қайта ишланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:30

    Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонликлар АҚШ ва Туркиядан топилди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.