• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Кинотавсия: Қизиқарли сюжет ва интригаларга бой 6 та корейс сериали

    Нега корейс дорамаларини яхши кўрамиз? Чиройли актёрлар, Чосон давридаги ҳашаматли либослар, қизиқарли сюжетлар ва ниҳоят, қаҳрамонларнинг ҳис-туйғуларига алоҳида эътибори учундир балки. Сериал воқеалари бир неча аср олдин содир бўлган тақдирда ҳам, бу биз ҳақимизда ҳикоя қилаётганга ўхшайди.

    “Тасодифан учрашдик”, реж. Су Ён Канг (2023)

     
    Фото: Фильмдан кадр

    Машҳур кечки янгиликлар бошловчиси Юн Хе Жун (Ким Донг Вук) сирли воқеаларга аралашиб қолади. Кутилмаганда вақт бўйлаб саёҳат қилиш имконига эга бўлиб, серияли қотилликлар ҳақидаги даҳшатли ҳақиқатни билиш учун 1987 йилга саёҳат қилади. Кўп ўтмай, бош қаҳрамон ўтмиш кўчаларида кезиб юрган ёлғиз ўзи эмаслигини тушунади. Бек Юн Ён (Жин Ки Джу) исмли қиз ёзувчи бўлишни орзу қилади, лекин нашриётдаги ишда кеча-ю кундуз ишлашга мажбур. Ҳозир у бир нарсани хоҳлайди холос — ўтмишда ота-онасининг оила қуришига йўл қўймаслик. Йигит ва қиз учрашишади ва бир-бирларига мақсадларига эришишда ёрдам беришга қарор қилишади.

    “Гуллаган ёшлигимиз”, реж. Ли Жонг-Же ва Ким Чен Вук (2023)

    Фото: Фильмдан кадр

    Сериал воқеалари Чосон даврида содир бўлади. Ёш зодагон қиз Мин Чже Йининг келажакдаги ҳаёти аниқ: у яхши рафиқа ва она бўлишга тайёргарлик кўрмоқда, лекин айни пайтда у акаси номидан терговчи бўлиб ишлайди. Бир зумда унинг бошига бахтсизликлар ёғилади: тўйдан бир неча кун аввал унинг оила аъзолари шафқатсизларча ўлдирилади ва унинг ўзи қонли жиноятда айбланади. Айбсизлигини исботлаш учун у валиаҳд шаҳзода Ли Хванга ёрдам сўраб мурожаат қилади. Шаҳзода айбдорларни топишга рози бўлади. Тергов давом этар экан, қаҳрамонлар ўртасида ҳис-туйғулар пайдо бўлади. Аммо Мин Чже Йи севгилиси тавқи лаънатга учраганини билмайди.

    “Қирмизи юрак”, реж. Ю Ён Ин (2022)

    Фото: Фильмдан кадр

    Сериал сюжети Ли Танинг (Ли Жун) тахтга чиқиши билан бошланади. Унинг отаси Сеонгжонг маслаҳатчиси Парк Ке-вон (Жанг Ҳюк) ёрдамида олдинги монархни ағдариб, янги сулолага асос солади. У мутлақ монарх бўлмоқчи, аммо бош вазир Пак Кё Воннинг қаршилигига дуч келади. Тахт учун курашнинг марказида жамиятнинг умумэътироф этган асосларига қарши чиққан зодагон Ю Жунг (Канг Хан-на) бўлади. Улар Ли Та билан ўтмишда яқин муносабатда бўлган, лекин уларнинг ҳис-туйғулари ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтади.

    “Қиролича соябони остида”, реж. Ким Хён Шик (2022)

    Фото: Фильмдан кадр

    Воқеалар марказида — қирол оиласи туради. Қудратли ва қайсар она қиролича Им Хва Рен (Ким Хе Сук) ўғилларини ҳимоя қилиш учун ҳамма нарсага тайёр. Аммо унинг меросхўрлари жуда беғам. Уларнинг кўнгилхушликлари баъзан қуюшқондан чиқиб, саройда норозиликларга сабаб бўлади. Валиаҳдларни маккор фитналардан ҳимоя қилиш учун бўлажак қиролнинг онаси қийинчиликларга чидаб, душманлари билан курашади.

    “Қизил манжет”, реж. Жунг Жи Ин ва Сонг Ёнг Хва (2021-2022)

    Фото: Фильмдан кадр

    XVIII аср. Чосон қироллик саройида ўқишни тугатгандан сўнг сарой хоними бўлишга умид қилаётган Док Им (Ли Сэ Ён) исмли етим хизматкор қиз яшайди. Боғда сайр қилаётганда кутилмаган воқеа содир бўлади: қочиб кетган йўлбарс ёш қизларнинг ҳаётига таҳдид солади, аммо зийрак Док Им уларни қандай қутқариш кераклигини тушунади. Унинг ўзини эса валиаҳд шаҳзода Ли Сан (Ли Жун Хо) қутқаради. Хизматкор қизнинг жасоратига қойил қолган ва гўзаллигига мафтун бўлган шаҳзода Деок Имни ўзининг шахсий хизматкорига айлантиради. Бу малика Хваваннинг (Сео Хе-Рим) жаҳлини чиқаради. Шундан сўнг қиз сарой фитнасининг марказида бўлади. Ли Сан эса севги ва бурчдан бирини танлаши керак.

    “Қирол марҳамати”, реж. Сон Хён Вук ва Ли Хён Сеок (2021)

     
    Фото: Фильмдан кадр

    Қирол канизаги эгизак фарзандларни дунёга келтирганда, сарой аъёнлари буни ёмонлик аломати деб билишади. Улар ўғил чақалоқни валиаҳд шаҳзода қилиб, қиз чақалоқни ўлдиришга қарор қилишади. Онанинг юраги бунга дош беролмайди — у қизини яширинча қутқаради. Йиллар ўтиб, улғайган қиз Ли Хви (Парк Эун Бин) саройда хизматкор бўлади. Саройда у тасодифан эгизак акаси билан тўқнаш келади. Қиёфаларидаги ўхшашликни пайқаган шаҳзода қизга бир муддат кийимларини алмаштириб кийишни таклиф қилади. Худди шу куни меросхўр шаҳзода ўлдирилади. Энди Ли Хви ўз ҳаётини сақлаб қолиш учун буни сир сақлаши ва валиаҳд шаҳзода ролини ўйнаши керак.

    11.12.2023, 10:58   Изоҳ (0)   30583
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Турли актёрлар томонидан гавдалантирилган бир хил фильм қаҳрамонлари (фото)

    07.12.2023, 11:06

    Бир цент устида тик туради: Дунё тарихидаги энг зиқна миллиардерлар (фото)

    08.12.2023, 15:30

    Голливуднинг бошқаларга ўхшамайдиган ноодатий кўринишга эга актрисалари (фото)

    09.12.2023, 11:30

    Катта маҳорат билан ижро этилганидан томошабинларнинг нафратига сазовор бўла олган салбий қаҳрамонлар (фото)

    08.12.2023, 13:30

    Мэрилин Монро, Майкл Жексон, Брюс Ли. Сирли ўлим топган жаҳон юлдузлари (фото)

    08.12.2023, 09:45

    “Қўрғон сирлари” — йилнинг энг яхши сериали. Турк киноси “Оскар”и— “Олтин капалак” мукофоти ўз эгаларига топширилди (фото)

    07.12.2023, 13:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.