• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +44°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Бутун дунё томошабинларида корейс киносига қизиқиш уйғотган — “Қалбим чечаги” сериали актёрлари ҳаёти қандай кечган? (фото, видео) 

    Жанубий Корея ижодкорлари томонидан тақдим этилган илк “Қалбим чечаги” сериали нафақат Ўзбекистонда, балки дунё мамлакатлари бўйлаб машҳурликка эришди. Қизиқарли сюжет, маҳоратли актёрлар ансамбли ҳамда ёқимли қўшиқлари туфайли сериал дунё томошабинларида корейс сериалларига нисбатан қизиқиш уйғота олди.

    Фильм сюжети ҳақида

    МБC томонидан суратга олинган “Қалбим чечаги” сериали 1997 йил томошабинларга тақдим этилди. Ушбу сериал соддадил ва меҳрибон етим қиз Ли Юн Хи, хонанда бўлишни орзу қиладиган бадавлат тадбиркорнинг ўғли Канг Мин Хи ва мамлакатнинг етакчи мода уйларидан бирининг дизайнери Ли Жун Хи ўртасидаги севги учбурчаги ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Yandex

    Афсуски, болалар уйидан отасининг дўсти томонидан олиб кетилган Ли Юн Хини бир қанча муаммолар кутиб турар эди. Янги оила билан яшаш қанчалар қийин бўлмасин, қиз барчасига сабр қилади ва бир куни зиёфатда Ли Жун Хи билан танишиб қолади. Ли Юн Хининг ташқи кўриниши йигитнинг собиқ севгилисига жуда ҳам ўхшар эди.

    Фото: Yandex

    Бир оздан сўнг Ли Юн Хи дугонаси ишлайдиган тунги клубда Канг Мин Хи билан учрашиб қолади. Канг Мин Хи бир қарашдаёқ соддагина Ли Юн Хини севиб қолади. Таниқли қўшиқчи йигит ва қизнинг муносабатлари яқинлашиб борган сари йигитнинг отаси уларнинг муҳаббатига тўсиқ бўлаверади.

    Бу орада Канг Мин Хининг муҳаббатдаги рақибига айланиб улгурган ишбилармон тадбиркор Ли Жун Хи дизайнерлик борасида ўзини синаб кўраётган Юн Хига нисбатан илиқ ҳис-туйғуларга берилади. Сабаби у қачон муаммоларга дуч келса, йўқ жойдан пайдо бўлиб, унга ёрдам берарди.



    Рақибини йўлдан олишни истаган қўшиқчи йигит яқинлашиб келаётган концерт дастурига севгилиси ҳамда Ли Жун Хини таклиф этади ва у ерда қўшиқ куйлаб, севгилиси Ли Юн Хига севги изҳор қилади. Шу орқали у рақибига ҳаммасини тушунтириб қўяди.

    Фото: YouTube

     

    Сериал ҳали эфирга узатилмай туриб, оммавий ахборот воситаларининг эътиборига сазовор бўлди. Сабаби сериалда аллақачон машҳурликка эришган актёр ва актрисалар иштирок этиши маълум бўлган эди.

    Фото: YouTube

    Сериал кутилганидан ҳам кўпроқ шон-шуҳратга эришди, Корея томошабинларининг энг севимли картинаси сифатида белгиланди. Дастлаб сериал намойишининг бошида томошабинлар шунчаки икки ёшнинг муҳаббати акс этган деб ўйлаган, аммо кейинчалик сериал минглаб, миллионлаб мухлисларга эга бўлди. Қуйида сериалнинг бош қаҳрамонларининг тақдири қандай кечгани ҳақида ҳикоя қилинади. 

    Ан Же Ук — Канг Мин Хи образида 

    Фото: YouTube

    Актёр, хонанда ва композитор Ан Же Ук 1971 йил 12 августда Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида туғилган. 1994 йил университетни тамомлаган актёр илк бора “Кўр қушлар қўшиғи” драмасида рол ижро этади. Нафақат муваффақиятли актёр, балки таниқли қўшиқчи 5 та мусиқий альбом чиқарган. 1997 йилда у ўзининг “Абадий” номли альбомини тақдим этди ва ушбу мусиқий тўплам 700 минг нусхада сотилган. Актёр айнан шу альбомдан ўрин олган қўшиқларни “Қалбим чечаги” сериалида ҳам ижро этган. Сериал актёрнинг шахсини ҳамда қўшиқларини ҳам оммалаштириб юборди.

    Фото: YouTube

     

    Ундан сўнг бирин-кетин фильмларда суратга тушиб, томошабинлар кўнглини забт этган актёр 2013 йил февраль ойида АҚШда мия билан боғлиқ жарроҳлик амалиётини ўтказди. Бир йиллик ўзини қайта тиклашдан сўнг актёр 2014 йил апрель ойида мусиқий ижодини бошлади. Актёрга оид қизиқарли маълумотларга кўра, у ухлашни жуда яхши кўради, ҳатто рекорд кўрсаткичи 36 соатни ташкил қилган.

    Фото: YouTube
    Фото: YouTube

    Кўк рангни яхши кўрадиган актёр санъат йўлини танламаганида, албатта, тадбиркор бўлар эди. У концертда жонли ижрода куйлаётган қўшиғининг сўзларини унутиб қўйганини ҳаётидаги энг кулгили ва эсда қоларли воқеа деб билади. Актёр хушбўй шамлар, парфюмерия, мусиқа, голф, компакт-дисклар тўплами ва овқат тайёрлашни яхши кўради.
    Актёр 2015 йилда актриса Чхве Хён Жу билан турмуш қурган. Уларнинг бир ўғил ва бир қиз фарзандлари бор.

    Чхве Жин Сил Ли Юн Хи образида

    Фото: Yandex

     

    Чхве Жин Сил 1968 йил 24 декабрда Сеулда туғилган. Актриса Жанубий Кореянинг энг таниқли ижодкорларидан бири “Миллат актрисаси” мақомига эга. У оилада тўнғич фарзанд бўлиб, ота-онаси болалигида ажрашиб кетган. Оиласи жуда қашшоқлигидан унинг онаси кўча чодирида турли хил овқатлар сотган. Қизалоқ болалигидаёқ камбағал бўлиб яшашдан қутулиш учун машҳур инсон бўлишни орзу қилган. Кейинчалик у юқори маош оладиган модел ва машҳур актрисага айланган бўлса-да, унинг тежамкорлиги сақланиб қолган.

    Фото: YouTube

     

    У бирин-кетин реклама ва фильмдаги ижролари ортидан машҳурликка эришди. 1994 йил унинг собиқ менежери Бе Бен Су ўлдирилади ва актриса жиноятга гувоҳ сифатида чақирилади. Ушбу машъум воқеа катта шов-шувларга сабаб бўлди. Актрисанинг жиноятга алоқадорлиги ва туҳмат қилинганлиги ҳақидаги миш-мишлар кўпайиб борди. Унинг ҳаёти бир неча маротаба хавф остида қолгани, 1995 йил автоҳалокат, таъқиблар ва икки маротаба номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилганлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган.

    Фото: YouTube

    2000 йилга келиб актрисанинг шахсий ҳаётида янгилик юз берди, Чжо Сун Мин билан турмуш қурди. Лекин орадан кўп ўтмай жуфтлик орадаги низо ва турмуш ўртоғининг ҳомиладор актрисага қўл кўтаргани учун ажрашишга қарор қилган.

    Фото: YouTube

     

    2008 йил 2-октябрь куни 39 ёшли актриса Чхве Жин Сил ўз уйида осилган ҳолатда топилди. Унинг ўлими Жанубий Кореяда ўз жонига қасд қилишнинг қисқа вақт ичида ўсишига олиб келди, ўша ойда одатдагидан кўпроқ 700 та ҳолат қайд этилди.

    Фото: Yandex

     

    Орадан бир ярим йил ўтиб, актрисанинг укаси ҳам ўз жонига қасд қилади — опасининг ёнига дафн этилади. 2008 йил сентябрда комик актриса Жон Сун Хенинг турмуш ўртоғи машинасида ўлик ҳолда топилади ва бу жиноят айнан актриса Чхве Жин Силдан гумон қилиниши уни қаттиқ тушкунлик гирдобида қолдирганди. Айнан ушбу воқеа актрисанинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин. Бу воқеа интернет оламида ҳам мисли кўрилмаган даражада шов-шув бўлди.

    Фото: YouTube

     

    Актрисанинг бевақт ўлимига жавобан Жанубий Корея ҳукумати интернет фойдаланувчиларининг тармоққа жойлаётган маълумотларини назорат қилишга ҳаракат қилган. Ҳозирда актрисанинг икки фарзандига унинг онаси ғамхўрлик қилади.

    Ча Ин Пё — Жун Хи Ли образида

    Фото: YouTube

     

    Ча Ин Пё 1967 йилнинг 14-октябрида Сеул шаҳрида туғилган. Унинг отаси йирик тадбиркор бўлиб, Wоосунг Shipпинг порт компаниясини бошқарарди. У ўғлининг ўз ишини давом эттиришини хоҳларди. Бироқ Ча Ин Пё актёрликка қизиқарди. У мактабни битириб отасининг хоҳиши билан иқтисод факультетига ўқишга кирган.  

    “Қалбим чечаги” эфирга узатилганидан сўнг Ча Ин Пёнинг юлдузлик онлари бошланди. Ушбу сериали корейс телевидениесининг хорижга трансляция қилиниб, жаҳон миқёсида эътироф этилган муваффақиятли лойиҳасига айланди. 

    Фото: YouTube

    2009 йилда Ча Ин Пё ўзини ёзувчи сифатида синаб кўрди ҳамда аёллар муаммоларига бағишланган “Алвидо, Хилл” деб номланган китобини нашр эттирди. Ушбу китоб ўқувчилар томонидан илиқ қарши олинган.

    Ча Ин Пё 1993 йилда актриса Син Э Ра билан танишиб, 1995 йилда у билан турмуш қурган. Юлдузли жуфтликнинг уч нафар фарзанди бор.

    Фото: YouTube
    13.09.2023, 12:56   Изоҳ (0)   86378
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Севги ҳақида ҳикоя қилувчи энг яхши корейс сериаллари

    17.08.2020, 10:19

    «Ёшлигимда нуқул ўзбекка эрга тегмайман дердим». Актриса Дилдора Ҳошимова корейс турмуш ўртоғи ислом динини қабул қилгани ҳамда исмини ҳам ўзгартиргани ҳақида (вид...

    14.09.2022, 16:10

    Болливуд қироли Шоҳрух Хон бош ролни ижро этган “Аскар” фильми жаҳон прокатида етакчи ўринни эгаллади

    13.09.2023, 09:52

    “Баъзи севги ҳикоялари ҳеч қачон якунланмайди”. Ҳинд кинематографиясининг энг муваффақиятли фильмларидан бири — “Ўғирланмаган келин” ҳақида 

    12.09.2023, 14:45

    “Буратинонинг саргузаштлари” фильмидаги бош рол ижрочиси — Дмитрий Иосифов ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    12.09.2023, 09:15

    Жеки Чан ижодга қайтди: севимли актёр иштирокидаги 2 та янги фильм таҳлили

    11.09.2023, 12:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир

     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда Миллий гвардия ходимлари чўкаётган фуқарони қутқариб қолди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 13:55

    Маош минг еврогача: ўзбекистонлик аёллар Словакияга ишга таклиф қилинмоқда 

    Ўзбекистон | 5 июл, 12:45

    Тошкент вилоятида 7 ёшли бола онаси ва ўгай отаси томонидан калтакланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 12:22

    Андижонда хотинини кўчада ўлдириб, қочиб кетган эркак ушланди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 11:30

    Зеленский Трамп Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа масаласида ёрдам бермоқчи эканлигини айтди

    Дунё | 5 июл, 10:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Флуминенсе” “Ал-Ҳилол”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

    Спорт | 5 июл, 10:12

    Москва вилоятидаги Озарбайжон диаспораси раҳбари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди

    Дунё | 5 июл, 09:52

    Самарқандга узатилган андижонлик қиз келинлик хонадонидан ўлик ҳолда олиб келинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 09:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.