Тошкент шаҳри, Олмазор туманидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Беруний кўчаси кесишмасидан Форобий кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиш қисми 10 соатга ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бунга қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши сабаб бўлади.
Шу боис 1 май соат 22:00 дан 2 май соат 08:00 гача йўл автомашиналар ҳаракати учун ёпилади.
Кўрсатилган давр мобайнида муқобил йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.
Пойтахтда автомашиналар ҳаракати чекланган кўчалар
Ўзбекистон овози кўчасининг Шастри кўчаси билан кесишмасидан Яҳё Ғуломов кўчасига қадар қисми 30 апрелгача автомашиналар ҳаракати учун ёпилиши ёпилган. Юнусобод туманининг Асомов кўчаси (КҲАЙ)даги йўлнинг бир йўлаги 10 апрелдан 6 майгача ёпилган.
CAEX кўргазма мажмуасидан Янги Ўзбекистон боғи киришигача бўлган йўл 13 апрелдан 1 сентябргача транспорт воситалари ҳаракати учун чекланган. Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги Қорасарой кўчасининг Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишган жойдан Нурафшон кўчаси билан кесишган жойгача қисми сентябргача ёпилган.
Шунингдек, Тошкентда гуллар фестивали сабаб айрим кўчалар 5 кунга ёпилади.
Изоҳ (0)