УЕФА Чемпионлар Лигаси ярим финал доирасидаги навбатдаги баҳс бўлиб ўтди. Унда “Барселона” ўз майдонида “Интер”ни қабул қилиб, томонлар жанговор ҳисобдаги дурангга имзо чекишди.

Учрашув тезкор гол билан бошланди. Маркус Тюрам 1-дақиқада каталонияликлар дарвозасини ишғол қилишни уддалади. 21-дақиқада миланликлар иккинчи марта “Барса” киперини ожиз қолдирди. Гол муаллифи — Дензил Дюмфрис. Шундан кейин Ҳанси Флик жамоаси ўзига кела бошлади. Ламин Ямал ҳамда Феррам Торрес кетма-кет икки марта “Интер” дарвозасига йўл топди ва биринчи таймни 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланишини таъминлади.
Иккинчи бўлим ҳам кетма-кет ҳужумлар билан бошланди. Тайм ўрталарига келиб Италия клуби яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Дюмфрис 64-дақиқада иккинчи марта Войтцех Шеснини ожиз қолдирди. Лекин орадан бир дақиқа ўтиб, “Интер” посбони катта саҳнага чиқди ва унинг автоголи эвазига “кўк-анорранглилар” таблодаги натижани тенглаштирди.
Учрашувнинг қолган дақиқалари ҳам қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтди, бироқ дарвозалар бошқа ишғол қилинмади.
Шу тариқа ярим “Барселон” ярим финалнинг илки баҳсида “Интер” билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 6 май оқшомида Миланда бўлиб ўтади.
УЕФА Чемпионлар Лигаси
Ярим финал
30 апрель, чоршанба
“Барселона” — “Интер” 3:3
Голлар: 0:1 — Тюрам (1), 0:2 — Дюмфрис, 1:2 — Ямал (24), 2:2 — Торрес (34), 2:3 — Дюмфрис (64), 3:3 — Зоммер (автогол, 65)
Изоҳ (0)