Германияда ўзбекистонлик қассобларга 1,7 минг евро маошли иш ўринлари таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

Унда айтилишича, Миграция агентлиги ва Германиянинг The International Placyement People GmbH & Co. KG компанияси ҳамкорлигида Германияда қассоблик йўналишида 150 та бўш иш ўрни эълон қилинди. Иш ҳақи ойига 1750 евро.
Иш жадвали ҳафтасига 44 соатни ташкил этади. Номзодлардан 8 ёшдан 44 ёшгача бўлган жисмонан соғлом эркаклар орасидан, камида бир йиллик амалий тажрибага эга, гўштни ажратиш, санитария қоидаларига риоя қилиш, ўткир тиғли асбоблар билан ишлаш кўникмасига эга шахслар танлаб олинади.
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
- меҳнат фаолияти бўйича маълумотнома (https://my.gov.uz дан);
- халқаро А2 даражадаги немис тили сертификати;
- профессионал ёки олий таълим дипломи (Анабин базасида H+ мақомида рўйхатга олинган бўлиши лозим).
Иш берувчи томонидан Германияда аэропортидан яшаш жойигача бўлган транспорт харажатлари қоплаб берилади.
Номзод зиммасига тушадиган харажатлар:
- авиачипта, виза, яшаш ва овқатланиш;
- агентлик хизмати учун 4 баравар БҲМ миқдорида тўлов;
- 3 ойлик синов муддати.
Бонус сифатида Миграция агентлиги томонидан авиачипта, виза ва тил сертификати харажатлари компенсация қилинади.
Эслатма: рўйхатдан ўтишда тил сертификати, диплом ва хорижга чиқиш паспорти файл кўринишида юкланиши талаб этилади.
Хорижга ишга таклифлар:
Апрель ойида Германия ва Ўзбекистон ўртасида миграция соҳасида уч томонлама меморандум имзоланди. Ҳамширалар учун АҚШда иш ўринлари бор. 2030 йилгача АҚШда 1 миллиондан ортиқ ҳамшираларга талаб мавжуд бўлиб, олий малакали ҳамшираларга йилига 44 мингта қонуний ишчи виза ажратилади. Татаристон “Алабуга” корхонаси Ўзбекистондан 10 минг меҳнат мигрантини ишга жалб этмоқчи.
Изоҳ (0)