Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани, Шофайзи кўчаси 25 мартдан 1 майга қадар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бунга Daryoboʻyi Business City лойиҳаси доирасида Жанггоҳ, Чуқуркўприк ва Заҳариқ очиқ коллекторларининг ёпилиши, шунингдек, автомобиль йўли, яшил ҳудудлар, пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилиши сабаб бўлади.
Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармасининг хабар беришича, кўча ёпилиши боис 34-сонли Чилонзор метроси—Шифокорлар шаҳарчаси автобус йўналишига вақтинчалик ўзгартириш киритилади.

Тошкент шаҳрида рамазон ойи кечаларидаги таровиҳ намози муносабати билан 28 февралдан бошлаб ҳар куни соат 18:00 дан 24:00 гача масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун чекланиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)