Президентнинг Хоразм вилоятига ташрифи, Тошкент технопаркидаги ёнғинда икки киши вафот этиши, фуқароларни ноқонуний йўл билан АҚШга юбормоқчи бўлганлар ушланиши – “Дарё” нашри 1 майда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Фуқароларни ноқонуний йўл билан АҚШга юбормоқчи бўлганлар ушланди (видео)
Навоий, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятларида ушланган кишилар 15 минг доллардан 38 минг долларгача пул талаб қилган.
Тошкент технопаркидаги ёнғинда икки киши вафот этди
Шунингдек, 5 нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага юборилган.
Ўзбекистонда 1 майдан қандай ўзгаришлар кучга кирди?
Хусусан, газ ва “свет” тарифлари ошди, божсиз олиб кириш янги меъёрлари амал қилади, айрим тадбиркорларга гаровсиз кредитлар, грантлар ажратилади.
Ўзбекистонда ерости сувлари ҳисоблагичсиз сув олинганда солиқ тўлови беш баравар оширилади
Сенат ер ва сув ресурсларини муҳофаза қилишга қаратилган қонунни маъқуллади.
Ўзбекистон—Афғонистон ҳамкорлиги намунаси сифатида “Дўстлик боғи” барпо этилади
Бу орқали Афғонистонда интенсив боғдорчилик ривожлантирилиб, мева етиштириш салоҳияти оширилади.
Урганч аэропорти Кореянинг Инчон аэропорти билан шерикликда бошқарилади
Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятида ушбу компания ва лойиҳа раҳбарлари билан суҳбатлашди.
Тошкент давлат тиббиёт университетига ректор тайинланди
Учта олийгоҳ негизида ташкил этилган янги университетга Шуҳрат Боймурадов ректор бўлди.
Шавкат Мирзиёев Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилишини кўздан кечирди (фото)
Шаҳарча 130 гектардан ортиқ ҳудудда бунёд этилмоқда, унинг марказида Ал-Хоразмий ҳайкали ўрнатилади.
Шавкат Мирзиёев мебелсозлик кичик саноат зонасини бориб кўрди (фото)
Давлат раҳбари шоурумда маҳсулот намуналарини кўздан кечирди, уларнинг сифатини ва дизайнини юқори баҳолади.
Президент Хоразмдаги оилавий фермер хўжалиги раҳбарини “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” унвони билан мукофотлади
Шавкат Мирзиёев Хонқа туманидаги “Собиржон Юсуф” оилавий фермер хўжалиги даласида бўлди.
Ўзбекистонда қанча ер чиқинди полигонларидан табиатга қайтарилгани маълум бўлди
130 та полигон атрофида терак, тут, қайрағоч, саксовул, тол ва бошқа турдаги дарахт кўчатлари экилди.
Хоразмга 8 млн доллар эвазига 80 та замонавий автобус олиб келинмоқда
Давлат раҳбари вилоятга ташрифи чоғида аҳолига яратилаётган қулайликлар билан танишди.
Президент янги поездда жамоатчилик билан бирга Урганчдан Хивага борди
Давлат раҳбари Урганч—Хива электрлаштирилган темир йўлини кўздан кечирди.
Тошкент кўчаларидан бирида автомашиналар ҳаракати вақтинча тўхтатилади
Бунга қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши сабаб бўлади.
Саида Мирзиёева Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” нуфузли мукофотининг халқаро ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилди
Президент ёрдамчиси Мусулмон донишмандлар кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдусалом билан учрашди.
Шавкат Мирзиёев Хивада барпо этилган янги “Арда Хива” туризм мажмуаси билан танишди (фото)
Давлат раҳбари мажмуа бўйлаб юриб, бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.
Изоҳ (0)