• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўз талабини ўзи бузган прокурор, Сирдарёда беллашган хитойликлар – ҳафта тендерларига назар

    “Дарё” Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида ўтказилган энг яхши танлов ва тендерлар ҳужжатларини мониторинг қилишда давом этади. Ўтган ҳафта давомида ҳам бир қатор шубҳали ҳолатлар аниқланди. Қуйида энг эътиборга молик савдолар ҳақида маълумот берамиз.

    Skinsҳот: etender.uzex.uz

    Бош прокурор ўринбосари ўзи тасдиқлаган талабни бузди

    27 февраль – 6 март кунлари Бош прокуратура бинолар ва спорт соғломлаштириш марказига хизмат кўрсатиш бўйича бошланғич қиймати 1.1 миллиард сўмлик энг яхши таклифни танлаш харидини ўтказди. Ғолиблик учун “PR Комфорт климат Сервис”, “Моrе” ҳамда “Аir and Expert” МЧЖ курашган. 

    Скриншот: registr.stat.uz

    Якунда ташкил этилганига бир ярим ой бўлмаган “PR Комфорт климат Сервис” масъулияти чекланган жамияти ғолиб деб топилиб, 938 миллион сўмлик шартномани тузиш имкониятига эга бўлди. 

    Ваҳоланки, комиссия раиси тасдиқлаган техник ҳужжатнинг 5.3 бандига кўра, корхона давлат реестрида рўйхатга олинганига уч йил бўлмагани сабабли танловга қўйилмаслиги лозим эди.

    Танловнинг техник ҳужжатидан
    Скриншот: etender.uzex.uz

    Афсуски, четлаштириш ўрнига унга барча мезонлар бўйича юқори баҳолар қўйилган. Чунки ғолиб бегона эмас. Унинг эгаси уч йилдан буён Бош прокуратурага инолар ва спорт соғломлаштириш марказига хизмат кўрсатиш бўйича аутсорсинг хизматини кўрсатиб келаётган “Climatе Comfort Service” МЧЖ раҳбари Гуламбай Авазов ҳисобланади.

    Демак, бу ерда манфаатлар тўқнашуви бўлиши мумкин.

    Скриншот: etender.uzex.uz

    Ишламаётган корхона 113 миллионлик тендерни ютиб олди

    Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас, деганларидек, Дўстлик туман ободонлаштириш бошқармаси давлат харидига оид қонунчилик талабларини бузишда давом этади.

    Аввалги ҳафтада ўтказилган тендерда ташкил қилинганига 4 кун ҳам бўлмаган корхона ғолиб бўлган бўлса, ўтган ҳафтада 2022 йилдан буён фаолият кўрсатмаётган МЧЖ шартнома тузишга муваффақ бўлган. Қандай дейсизми?

    Бошқарма 27 февраль 6 март кунлари профил ва алкофон сотиб олиш бўйича бошланғич қиймати 113 миллион сўмлик тендер ўтказган. Унда “Всёстрой”, “Асил-Шоҳжаҳон” МЧЖ ҳамда якка тартибдаги тадбиркор Улуғбек Сатторовлар қатнашган.

    Скриншот: registr.stat.uz

    Харид комиссияси хулосасига кўра, “Асил-Шоҳжаҳон” МЧЖ ғолиб деб топилган.

    Статистика агентлиги маълумотига кўра, корхона МЧЖ Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани, “Зиёкор” маҳалласи рақамсиз уйда жойлашган. Шунингдек, маълумотда ушбу корхона фаолият кўрсатмаётгани қайд этилган. 

    Скриншот: etender.uzex.uz

    Қўшничилик — минг йилчиликми?

    Китоб туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими 26 февраль 5 март кунлари боғчалар учун иситиш қозони ва унга зарур бўладиган маҳсулотларни сотиб олишга иккита танлов ўтказди. Уларнинг умумий бошланғич қиймати 271,7 миллион сўмни ташкил этган. Шартнома имзолаш учун “Boond” хусусий корхонаси ва “Парижская Камуна”, “Аvtо Service Office” МЧЖлар беллашган. Якунда “Боонд” хусусий корхонаси ғолиб деб топилган.

    Танлов маълумотларини кўздан кечириш давомида буюртмачи ва ғолиб ўртасида боғлиқлик борлиги аниқланди. Хўш, буларнинг қандай боғлиқлиги бор? 

    Скриншот: registr.stat.uz

    Гап шундаки, ғолиб фирма Китоб тумани, Китоб шаҳри, Буюк ипак йўли кўчаси, 60-уйда рўйхатдан ўтган. Буюртмачи ҳам худди шу кўчада, фақат беш-олти уй нарироқда, 48-уйда жойлашган. Яъни, пуллар бегона кетмаган.

    Товар-хом ашё биржасига жойлаштирилган битимларга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан 2022—2025 йилларда амалга оширилган 53 хариднинг 19 тасида “Boond” ғолиб бўлган.

    Маҳалладошлар нима дейди?

    Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази томонидан ўтказилган тендерларда эса икки маҳалладош рақобатлашган.

    Скриншот: registr.stat.uz

    Бошланғич қиймати 17,3 миллион сўм бўлган танловлар 24 февраль 3 март кунлари ўтказилган. Ғолиблик учун “Create nеw ideas” МЧЖ ҳамда “Донёр бобо 2020” хусусий корхонаси курашган. 7 март куни расмийлаштирилган баённомага кўра, биринчи иштирокчи 17,2 миллион сўмлик шартнома суммаси билан тендерларни ютиб олган. 

    Ғолиб фирма Навоий вилояти, Кармана тумани, “Варқ” маҳалласи, Сангбур кўчаси, 37-уйда жойлашган. 

    Тасодифлар тасодифан бўлмайди, деганлари рост, рақиб “Донёр бобо 2020” хусусий корхонаси ҳам айнан “Варқ” маҳалласида, фақат бошқа кўчада фаолият юритади.

    Скриншот: registr.stat.uz

    Яна қўшнилар рақобати

    Наманган педагогика коллежи 17-24 февраль кунлари компьютерларни таъмирлаш хизматини кўрсатиш бўйича 15 миллион сўмлик танлов ўтказди. Хизмат кўрсатиш учун “Ўн ҳаёт траде” ва “Релиабле-селлер” МЧЖлар даъвогарлик қилган. Ғалаба “Релиабле-селлер” МЧЖга насиб қилди.

    Эътиборлиси, иккала иштирокчи ҳам Наманган шаҳри, “Нурафшон” МФЙ, Истиқлол кўчаси, 8-уйда жойлашган. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ғолиб 6-7-сонли дўконда, захира ғолиби эса 3-дўконда ихтисослашмаган улгуржи савдо билан шуғулланади.

     

    Хитойликлар Сирдарёда беллашди

    23-28 февраль кунлари Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани Ободонлаштириш бошқармаси йўл қурилиш автогрейдери сотиб олиш учун энг яхши таклифни танлаш харидини ўтказган. Бошланғич қиймати 1,1 миллиардни ташкил этади.

    Танловда “Sevalo Supply Chain”, “Grand Truck Group”, “Sany Automobile Manufacturing Central Asia”, “Mechanical United Service” ҳамда “Эма Чина Техника Service” МЧЖлар беллашган. Якунда “Ema China Texnika Service” МЧЖ ғолиб деб топилган.

    Барча иштирокчилар Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган. Янада қизиғи эса МЧЖларнинг тўрттаси хитойлик инвесторларга тегишли.

    Бундан кўриниб турибдики, чин юртидан келган тадбиркорлар ўзаро беллашган.

    Масъуллардан ушбу шубҳали тендерлар натижаларига эътибор қаратиб, ноқонуний ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўришни сўраймиз.

    Харидларни кузатишда давом этамиз.

    13 март, 12:15   Изоҳ (0)   8571
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #тендер#харид
    Умиджон Мамарасулов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Деҳқонобод туман ҳокимлиги тендер ўтказди. Унда ҳокимликка тегишли бозор ғолиб чиқди 

    26.12.2024, 12:20

    Шубҳали тендер: Халқ банки 625 млн сўмлик тендерда ғирромлик қилган бўлиши мумкин

    30.12.2024, 18:18

    Халқ банки тендерларида ака-укалар беллашди. Бири — ғолиб, иккинчиси — захира ғолиби

    6 январ, 19:20

    “Деҳқонобод калий заводи” қонунчиликка зид равишда тендер ўтказди

    13 январ, 17:20

    “Деҳқонобод калий заводи” ўтказган 10 млрд сўмлик тендер бекор қилинди

    16 январ, 10:21

    Лавозимидан озод этилган Сирдарё вилояти ҳокими, Янгийўлда ижтимоий картадан фойдаланишни бошлаган фуқаролар, 3 йилдан 5 йилга узайтириладиган маҳалла раисларининг...

    16 январ, 22:50

    Ўзини ўзи енгган тадбиркорлар, фаолият кўрсатмаётган корхонанинг иштироки — шубҳали тендерларга назар

    20 январ, 10:51

    Навоийда 16 ёшли бола сабаб вафот этган ЙПХ ходими, “М-25” кони ҳудудида кузатилган ҳолат, кўчмас мулк сотиб олишда эҳтиёткор бўлишга чақирган пойтахт ҳокимлиги: 2...

    20 январ, 23:00

    Қарши магистрал канали ўтган йили 39 та тендер ўтказди. Унинг 21 тасида буюртмачининг “қўшниси” ғолиб чиққан

    22 январ, 10:57

    “Махам-Чирчиқ” тендерларида ғалаба қозонаётган “номаълум тадбиркор” ким?

    27 январ, 19:30

    Унутилган очиқлик ва ҳисобдорлик: ўзбекистонликлар Марказий Осиё халқлари орасида ҳаж зиёрати учун энг кўп пул сарфлайди

    28 январ, 20:19

    Бухородаги Мурувват уйи шубҳали тендер ўтказди. Харид комиссияси раиси эса ўзи имзолаган ҳужжатдан бехабар

    30 январ, 18:10

    Тошкентда 20 ёшли қизни ўғирламоқчи бўлган шахслар, боғчада илонлар билан томоша кўрсатгани учун жазоланган фуқаро, Бухорода машинани ЙПХ ходимига ҳайдаган ҳайдовч...

    30 январ, 23:00

    Тошкент—Андижон муқобил йўли лойиҳаси бўйича халқаро тендер эълон қилинди

    3 феврал, 21:54

    Рекорд даражада ошган олтин қуймалар, янги ставкалари тасдиқланган божхона йиғимлари, Riviera савдо марказидаги лифт шахтасида вафот этган фаррош аёл: 3 февралнинг...

    3 феврал, 23:00

    Тошкент—Андижон ва Тошкент—Самарқанд пулли йўлларининг қурилиши қачондан бошланиши айтилди

    4 феврал, 17:41

    Фарғонада ўтказилган тендерда 600 минг сўм таклиф қилган тадбиркор ғолиб чиқди. Шартнома эса 672 млн сўмга тузилган 

    5 феврал, 19:40

    Миллиардлар сарфланган сайт ва платформалар нега ишламаяпти? 

    17 феврал, 19:47

    Ўзбекистон мусулмонлари идорасида маблағлар ўзлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди

    19 феврал, 21:20

    Фаолият кўрсатмаётган ғолиб, яқин қариндошлар ва қўшнилар баҳси — ўтган ҳафтада ўтказилган тендерларга назар 

    24 феврал, 19:05

    Андижондаги спорт маркази овқатланиш хизмати бўйича ўтказаётган тендерларида мебелчи ва компьютерчи корхоналар ғолиб чиқмоқда 

    26 феврал, 17:22

    Қор сабаб йиқилган дарахтлар, мактабдаги томи қулаган стадион, Тошкентдаги “дом”лардан бирида содир бўлган газ чақнаши: 26 февралнинг энг муҳим хабарлари

    26 феврал, 23:24

    Ўзбекистонда бир қатор хўжалик юритувчи субъектларнинг эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

    3 март, 10:45

    Ўз-ўзини мағлуб этган тадбиркор, эски рақобатчилар ва собиқ ҳамкорлар баҳси — ўтган ҳафтада ўтказилган тендерларга назар 

    3 март, 22:10

    Президент болани мактаб ёки боғчага жойлаштириш, ОТМга киришдаги таниш-билишликлар ҳақида гапирди

    5 март, 11:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.