Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида L7 уриб юборган Cobalt ариққа тушиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Келтирилишича, ҳодиса 29 апрель куни соат 22:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мовароуннаҳр-Маҳамад Ганди кўчалари чорраҳасида содир бўлган. 1976 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги Cobalt ҳамда 2001 йилда туғилган Д.Т. бошқарувидаги Li Xiang русумли автомашиналари тўқнашган.
Йўл транспорт ҳодисаси натижасида Cobalt автомашинасининг 2 нафар йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Содир бўлган ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲлар статистикаси
Ўзбекистонда 2025 йилнинг дастлабки уч ойида ЙТҲ содир этиши оқибатида 891 нафар шахс судланди.
2024 йил давомида Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан 3 321 нафар шахс судланган. Уларнинг 917 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 2 404 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
2025 йилнинг I-чораги мобайнида ушбу модда билан 891 нафар шахс судланиб, уларнинг 173 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Шунингдек, 718 нафар фуқарога озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.
Март ойида содир бўлган ЙТҲлар:
Жиззахда 13 март куни рулда ухлаб қолган Matiz ҳайдовчиси юк машинасига урилиши оқибатида ҳалок бўлганди. 12 март куни Тошкентда дарахтга урилган Lacetti пачақланиб кетди. 7 март куни Навоийда Damas ва Cobalt тўқнашиши оқибатида бир киши жароҳатланди. 17 март куни соат 06:30 ларда Тошкент—Бекобод автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси (дастлабки маълумотга кўра ҳайдовчиси ухлаб қолиши натижасида) қарама қарши йўналишга чиқиб кетиб, Isuzu автомобили билан тўқнашган.
Шунингдек, Тошкентда Lexus ҳайдовчиси катта тезликда келиб, йўл четида турган машина ва қарияни уриб юборганди.
Апрель ойидаги ЙТҲлар
Изоҳ (0)