• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Утопия ёки ҳалокатли ҳақиқат: Европа Суперлигаси ҳақида нималар маълум?

    Сўнгги ҳафталарда хаёлий турнир – Европа Суперлигаси ҳақида тобора кўпроқ янгиликлар пайдо бўлмоқда. Кўпчиликнинг фикрига кўра, ушбу лойиҳа нафақат замонавий футболни ўзгартиради, балки уни бутунлай йўқ қилиб юборишга ҳам қодир. Ушбу мавзу ҳозир жуда долзарб бўлиб, сўнгги пайтларда УЕФА ўз обрўйи ва ишончини йўқотмоқда. Бунинг ёрқин мисоли – трансфер бозоридаги фирибгарлиги учун «Манчестер Сити»ни Чемпионлар Лигасидан четлатишга бўлган муваффақиятсиз уринишдир. Ҳозирда эса Суперлига ҳақида жуда кўп гапирилмоқда. Баъзилар ушбу мусобақа ҳақида орзу қилаётган бўлса, бошқалари унинг хатарли истиқболларидан қўрқувга тушмоқда. Демак, қуйида Суперлига ҳақида маълум бўлган барча жиҳатлар ҳақида ҳикоя қилинади.

    Европа Суперлигаси: лойиҳа, клублар ва пуллар

    Сўнгги йилларда Европа оммавий ахборот воситаларида Суперлига ҳақида кўплаб маълумотлар пайдо бўлмоқда. Аммо аксарият ҳолларда бу миш-миш ёки маълумотларнинг бир парчасигина бўлиб хизмат қилмоқда. Der Spiegel нашри бўлажак (ва эҳтимолий бўлган) турнирнинг асосий қоидаларини белгилаб берувчи ҳужжатларни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Ҳозир айнан ушбу маълумотлардан фойдаланади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Суперлига таркибига 16 та жамоа киритилиши тахмин қилинмоқда. Улардан 11 таси мусобақада 20 йил давомида мунтазам иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Қолган бешта жамоага эса Суперлигада мунтазам иштирок этиш кафолатланмаган. Ушбу ҳолатда яна бир мусобақа (иккинчи дивизион) бўлиб ўтиб, унинг иштирокчилари юқори дивизионга кўтарилиш учун курашадилар. Суперлигадаги бешта энг ёмон натижа кўрсатган клублар эса ўз навбатида иккинчи дивизионга тушиб кетади. Мусобақанинг дахлсиз 11 иштирокчиси мавсум якунидаги натижаларидан қатъи назар элитада қолаверади.

    Суперлиганинг асосий мақсади – энг йирик ва молиявий барқарор клубларни бирлаштиришдир, даромаднинг асосий қисми ҳам айнан улар орасида тақсимланади. Даромаднинг эса катта бўлиши кутилмоқда. Назарий жиҳатдан Суперлига ўйинлари миллионлаб томошабинларни жалб қила олади. Бунга ушбу турнирнинг ҳар бир беллашуви Чемпионлар Лигасининг ярим финал ёки финал ўйинига ўхшаши сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Шунингдек, трансляторлар ҳам мусобақани намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун исталган пулни тўлашга тайёр бўлади. Стадионларда ҳам аншлаг бўлиши кутилмоқда. Аммо ҳозирча буларнинг барчаси назариялигича қолмоқда.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Der Spiegel маълумотларига кўра 11 та дахлсиз клуб таркибига «Ювентус», «Реал», «Бавария», ПСЖ, «Арсенал», «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Ливерпуль», «Челси», «Милан» ва «Барселона» киради. Аввалига «Атлетико», «Боруссия Дортмунд», «Рома», «Интер» ва «Марсель»ни ҳам ушбу рўйхатга киритиш режалаштирилганди. Аммо кейинчалик бу жамоаларнинг ҳар бири Суперлигадаги биринчи муваффақиятсиз мавсумидан кейиноқ қуйи лигага тушиб кетиши мумкинлиги сабаб бундай қилинмаган.

    Суперлига тарафдорлари ва унга қаршилар

    Ҳамон ушбу турнирнинг яратилиши ортида ким тургани номаълумлигича қолмоқда. Миш-мишларга кўра, америкалик ишбилармонлар Суперлига ғояларини олдинга сурмоқда. Биринчидан, буни мусобақа формати ҳам тасдиқлаб турибди. Бу худди океан орти лигаларидаги каби бўлади – мунтазам мавсум, кейин эса плей-офф босқичлари. Яъни Суперлига тўлиқ мавсум кўринишида ўтади. Иккинчидан, Америка банкларидан бири лойиҳага 4 миллиард доллардан кўпроқ маблағ киритишга тайёр. Айнан Қўшма Штатларда ушбу мусобақа тижорат жиҳатдан муваффақиятли бўлишига ишонилмоқда.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Европада эса Суперлигани яратиш ғоясини «Реал» президенти Флорентино Перес энг фаол тарғиб қилмоқда. ОАВ бу масалада унинг асосий иттифоқчиси дея «Ювентус» президенти Андреа Анеллини кўрсатмоқда. Иккала функционер ҳам замонавий футболни, айниқса, карантиндан кейинги даврда ислоҳ қилиш зарурлигини очиқчасига ҳимоя қилмоқда. Қизиғи шундаки, ўтган ҳафтада Перес италиялик ҳамкасби билан учрашиш учун Туринга ташриф буюрди. Томонлар учрашувда айнан мазкур ислоҳот масалаларини муҳокама қилган бўлса ажаб эмас.

    «Манчестер Юнайтед» вице-президенти Эд Вудворд аввалроқ манкунианлар Суперлигани яратиш бўйича музокараларда қатнашаётганига ишора қилганди. «Юнайтед» эгаларининг америкалик ишбилармонлар эканлиги ҳисобга олинса, бунинг ажабланарли жойи йўқ. «Барселона»нинг собиқ раҳбари Хосеп Бартомеу лавозимдан кетишдан олдин каталонияликлар янги турнирда иштирок этишга рози эканликларини айтганди. «Кўк-анорранглиларнинг» янги президенти бўлиши эҳтимоли юқори бўлган Хоан Лапорта ҳам лойиҳа уни ҳам қизиқтириб қўйганини таъкидлаган. Аммо «Бавария» бошқарув раиси Карл-Хайнс Руменигге Мюнхен клубининг янги турнир яратиш бўйича музокараларда иштирок этганини қатъиян рад этди.

    Суперлига ташкилотчилари бор эътиборини Англияга қаратмоқда. Бу Премьер Лигада тижорат жиҳатидан яхшироқ имкониятларга эга бўлган жамоаларнинг кўплиги билан боғлиқдир. The Times хабарига кўра Суперлига ташкилотчилари турнирда иштирок этиш учун (Англиядан) «кучли олтилик» клубларининг ҳар бирига 310 миллион фунт стерлингдан таклиф қилган. Шунингдек, улар инглизларга йилига 200 миллион фунтдан даромад олишини ҳам ваъда қилган. Таклиф, албатта, жозибали кўринмоқда, аммо ҳозирча ушбу таклифга ҳамма ҳам рози бўлгани йўқ. Ва умуман олганда, Европа клублари орасида Суперлигага қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида кўплаб келишмовчиликлар мавжуд.

    Суперлиганинг эҳтимолий оқибатлари

    Шубҳасиз, Суперлигани яратиш ғояси Европа футболида содир бўлаётган барча нарсаларга УЕФА таъсирини олиб ташлашдан иборат. Ушбу мусобақа пайдо бўлиши билан Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси каби турнирлар мақсадсиз бўлиб қолади. Назарий жиҳатдан улар томошабинларга Суперлига сингари топ-даражадаги ўйинларни тақдим эта олмайди. Мавжуд турнирларни янгиси мусобақа билан параллел равишда ўтказишдан эса ҳеч қандай мантиқ йўқ. Бундан ташқари УЕФА Европа футболининг регулятори ҳисобланмай қўяди. Топ-клублар ўз билганича ҳаракат қилиши мумкин бўлади.

    Бунга йўл қўймаслик учун УЕФА, ФИФА ва бошқа бешта конфедерациялар президентлари Суперлига яратиш ғояси қораланган очиқ хатни эълон қилди. Ушбу лойиҳада қатнашишга рози бўлган клублар УЕФА ва ФИФА турнирларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Янги лойиҳа ўз навбатида ички лигаларга ҳам жиддий зарар етказиши мумкин. Биринчидан, ушбу клублар ички чемпионатлардан четлатилиши мумкин. Иккинчидан, уларнинг ўзлари миллий чемпионатда иштирок этишни истамаслиги мумкин, чунки асосий куч Суперлигага ташланади. Учинчидан, томошабинларнинг чемпионатларга бўлган қизиқиши сусаяди. «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль»нинг иккинчи таркиблари ўйнайдиган Премьер Лигани ким ҳам томоша қиларди?

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Суперлига пайдо бўлишидан спорт принциплари ҳам зарар кўриши аниқ. Топ клубларда миллий чемпионатларда шиддат билан ҳаракат қилишга сабаб бўлмайди, боиси улар шундоқ ҳам Суперлигада қатнашиш кафолатига эга. Ўртамиёна жамоаларни кузатиш эса унчалик ҳам қизиқ эмас. Бироқ янги мусобақа томошабоблигига қарамай, сенсациялардан холи бўлади. У ерда «Лион» «Манчестер Сити»ни ютиб қўймайди, «Наполи» «Ливерпуль» билан рақобатлаша олмайди. «Лейпциг» эса «Атлетико»ни мағлуб эта олмайди. Шунингдек, ўйинчиларнинг ҳам имкониятлари чекланади. Ахир Суперлига клубларида ҳамма учун етарли жой йўқ-ку.

    Суперлигани яратишдан асосий мақсад иқтисодий фойда олишдир. Бунда топ-клублар бойишда давом этади, ўртамиёналар эса жон сақлаш учун курашади. Улар грандларга футболчилар тайёрлайдиган академияларга ўхшашга марказга айланиб қолади. Аслида Суперлиганинг узоқ муддатда муваффақиятли бўлишига ҳам кафолат йўқ. Эртами, кечми одамлар барибир сенсацияларни, кашфиётларни хоҳлаб қолади, аммо буларнинг ҳеч бири амалга ошмайди. Гарчи, ҳалокатли ҳақиқат унча узоқда бўлмаса ҳам, ҳозирча Суперлигани яратиш ғояси утопик кўринишга эга бўлиб турибди. Футбол – консерватив ўйин ва, эҳтимол, шундайлигича қолгани яхшироқдир.

    Бошқа мақолалар:

    • «Сенинг статистиканг бир тийинга қиммат». Златан Ибрагимович ва Мино Райоланинг ҳамкорлик тарихи ҳақида
    • «Челси» — ўз тизимининг асири. Фрэнк Лэмпардга имконият берилмагани ҳақида
    • «Мен ҳар доим ‘канонир’ бўлиб қоламан». Месут Ўзилнинг «Арсенал»даги хайрлашув мактуби

    28.01.2021, 14:10   Изоҳ (0)   13186
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Диего Симеоне Ла Лигада Эрнесто Вальверденинг натижасини такрорлади

    28.01.2021, 12:01

    Лионель Месси «Барселона»да навбатдаги рекордни ўрнатди

    28.01.2021, 11:37

    «Челси» Томас Тухель бошқарувидаги илк ўйинда АПЛнинг 3 рекордини янгилади

    28.01.2021, 10:54

    Италия Кубоги. «Ювентус» йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва ярим финал йўлланмасига эга чиқди, «Аталанта» камчиликда ўйнаб «Лацио»дан устун келди

    28.01.2021, 06:25

    АПЛ. «Манчестер Юнайтед» ўз уйида сўнгги ўриндаги жамоага ютқазиб қўйди

    28.01.2021, 03:31

    «Барселона» Мадридда иродали ғалаба қайд этиб, Испания Кубоги чорак финалига чиқди

    28.01.2021, 02:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.