УЕФА террорчилик таҳдидлари бўлишига қарамасдан Чемпионлар Лигаси ўйинларини тўхтатмоқчи эмас.
Аввалроқ ИШИД Чемпионлар Лигаси чорак финал ўйинлари ўтадиган стадионларда терактлар уюштиришни режалаштираётгани хабар қилинганди.
“УЕФА ЕЧЛнинг шу ҳафтадаги ўйинлари билан боғлиқ террорчилик таҳдидларидан хабардор ва маҳаллий ҳокимият органлари билан яқин алоқада бўлиб турибди.
Барча ўйинлар белгиланган тартибда, тегишли хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда ўтказилиши режалаштирилган”, — дейилади баёнотда.
Чемпионлар Лигаси чорак финалида “Реал” “Манчестер Сити”га қарши, “ПСЖ” эса “Барселона”га қарши майдонга тушади. “Арсенал” ўзида “Бавария”ни қабул қилса, яна бир ўйинда “Атлетико” “Боруссия”га қарши баҳс олиб боради.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан “террорчилик ташкилоти” деб топилган.
Изоҳ (0)