Ўзбекистон илғор технологияларга тайёрлик даражаси бўйича мамлакатлар рейтингида юқори ўринга кўтарилиб, 87-ўринни эгаллади. Бу ҳақда БМТнинг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (UNCTAD) экспертлари дунёда сунъий интеллектнинг ривожланиши ҳақидаги ҳисоботида маълум қилинган.

Ҳисоботда таъкидланишича, 2033 йилга келиб, дунёда сунъий интеллект қўлланилган маҳсулотлар бозори 25 баробарга ўсиб, 4,8 триллион АҚШ долларига етиши кутилмоқда. Умуман олганда, сайёрадаги илғор технологиялар бозори 10 йил ичида 6 баробардан кўпроқ ўсади ва унинг прогноз ҳажми 16,4 триллион АҚШ долларини ташкил этади. 2033 йилга бориб айнан сунъий интеллект технологиялари бу бозорда етакчи ўринни эгаллаб, ўз улушини 7 фоиздан 29 фоизгача оширади.
Халқаро экспертларнинг огоҳлантиришича, сунъий интеллектнинг жадал ривожланиши катта имкониятлар яратиши билан бирга, тўсиқларни ҳам келтириб чиқаради. Сунъий интеллект технологиялари бир нечта мамлакатларда жамланган бўлиб, улар ҳам фаол ривожланмоқда. Шу билан бирга, ҳали сунъий интеллектга эътибор қаратмаган камроқ ривожланган мамлакатлар орқада қолиб, тенг ривожланиш имкониятларини йўқотади.
UNCTAD маълумотларига кўра, АҚШ, Швеция ва Буюк Британия кетма-кет уч йил давомида илғор технологияларни жорий этишга тайёрлик бўйича мамлакатларнинг жаҳон рейтингида пешқадамлик қилмоқда. 2024 йил учун тақдим этилган ҳисоботда 170 та давлатнинг тайёрлик индекслари кўрсатилган. Етакчиларнинг индекси юқори қийматлар оралиғида — 0,94 дан 1 гача ўзгариб туради.
-L6pfVWdp.avif)
Маълумотларга кўра, бутунжаҳон бўйича фақат 42 мамлакатдагина илғор технологияларни жорий этишга тайёрлик даражасини юқори деб баҳолаш мумкин. Жумладан, Европа ва айрим Осиё мамлакатлари, жумладан, Хитой, Япония, Сингапур ва БАА каби мамлакатларда. Ушбу гуруҳга 0,75 индекс билан 3-ўринни эгаллаган Россия ҳам киради.
Ўзбекистон ушбу рейтингда 0,48 индекс билан 87-ўринни эгаллади. 2022 йилги кўрсаткич билан солиштирганда мамлакат уч поғонага кўтарилган. Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон иккинчи ўринда туради. Боиси Қозоғистоннинг индекси юқорироқ (0,58), Қирғизистон (0,39) ва Тожикистонники (0,17) эса пастроқ. Туркманистон рейтингда тақдим этилмаган.
Эълон қилган бошқа рейтинглар
Ranking Ўзбекистон 2025 йил бошида озиқ-овқат нархлари индексида 139 мамлакат орасида 18-ўринни эгаллаганини маълум қилганди. Ўзбекистон ресторанларидаги нархлар МДҲда энг арзони деб топилганди. 2025 йилга мўлжалланган ресторан нархлари индекси бўйича мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 139 та давлат орасида 17-ўринни олганди. Сутли қаҳва ичимлиги — капучино арзонлиги бўйича Ўзбекистон дунёда 126 та давлат орасида 15-ўринни эгаллаганди.
Ўзбекистон жинсиларнинг арзонлиги бўйича дунё бўйича 98 та мамлакат ичида 21-ўринни, эркаклар чарм пойабзали бўйича — 72, кроссовкалар бўйича — 84, ёзги кўйлаклар бўйича — 75-ўринни эгаллаганини ҳам маълум қилганди.
Ўзбекистон халқаро “Паспорт индекс” рейтингида 80-ўринни эгаллагани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)