• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиётига киритган инвестициялари 5 млрд евродан ошди 

    “Марказий Осиё—Европа иттифоқи” биринчи саммитининг ишбилармонлик дастури 3 апрель куни Шавкат Мирзиёев ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассонинг учрашуви билан бошланди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Хабарда айтилишича, учрашувда Ўзбекистоннинг ушбу нуфузли халқаро молиявий институт билан ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари атрофлича кўриб чиқилди. Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилгани қайд этилди. Устувор тармоқлардаги қўшма лойиҳалар портфели барқарор кенгайиб бормоқда.

    Банкнинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган жами инвестициялари 5 миллиард евродан ошди, жумладан, ўтган йил якунларига кўра қарийб 1 миллиард еврони ташкил этди. Молиявий кўмакнинг асосий ҳажми хусусий секторга тўғри келмоқда.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    ЕТТБ экспертлари кўмагида банк соҳасини трансформация қилиш ва бизнес учун имкониятларни кенгайтириш чоралари кўрилмоқда. Учрашувда лойиҳаларнинг ижроси сифатини яхшилаш ва самарадорлигини ошириш бўйича биргаликдаги ишлар ўз натижасини бераётгани қайд этилди. Жараёнларни мақбуллаштириш ва лойиҳаларни тайёрлашни тезлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

    Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини, шу жумладан таълим, сув таъминоти, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш каби муҳим йўналишларда кенгайтириш масалалари диққат марказида бўлди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Яшил” иқтисодиёт, углерод чиқиндиларини камайтириш, рақамлаштириш ва сунъий интеллект, ипотека бозори, транспорт коммуникацияларини ривожлантириш ва бошқа соҳалардаги дастур ва лойиҳалар ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланди.

    2025 йил июнь ойида Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё—Европа иттифоқи” биринчи саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига 2 апрель куни келганди. Президент шу куни Самарқандга ташриф буюрган Европа кенгаши президенти Антониу Кошта билан норасмий учрашув ўтказди. Унда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. 

    3 апрель куни саммитда иштирок этадиган яна бир қатор делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. 4 апрель куни Марказий Осиё давлатлари ва Европа иттифоқининг асосий институтлари раҳбарлари иштирокида кўп томонлама тадбирлар бўлиб ўтади.

    “Марказий Осиё—Европа иттифоқи” биринчи саммити ҳақида 

    Ушбу саммит Самарқанд шаҳрида 3—4 апрель кунлари бўлиб ўтади. Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган саммит ишида Европа кенгаши президенти Антониу Кошта, Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен, Қозоғистон республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов иштирок этади.

    Саммит нафақат минтақавий, балки глобал сиёсий ва иқтисодий жараёнлар учун муҳим воқеликдир. Мазкур саммит Европа иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб беради.

    3 апрел, 12:39   Изоҳ (0)   1982
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #«Марказий Осиё—Европа иттифоқи»

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистондаги қайси соҳаларга сармоялар киритишини маълум қилди

    24.03.2022, 13:43

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    29.09.2023, 23:59

    Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги инвестициялари 3,5 млрд евродан ошди

    01.12.2023, 19:02

    Ўзбекистон қаршисидаги стратегик дилемма: Евросиё иқтисодий иттифоқи амбициялари ва ЖСТга аъзолик 

    27.09.2024, 21:20

    Саида Мирзиёева Европа иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар билан учрашди

    21 январ, 21:58

    Шавкат Мирзиёев Халқаро маслаҳат кенгаши экспертлари билан учрашув ўтказди

    11 феврал, 17:23

    Евроиттифоқ комиссари Йозеф Сикела Ўзбекистонга келади

    11 март, 14:55

    “Ўзбекистоннинг нейтрал ва прагматик ташқи сиёсати уни Париж учун идеал ҳамкорга айлантирмоқда” — Франция нега Ўзбекистонга бунчалик қизиқиб қолди?

    13 март, 12:04

    Шавкат Мирзиёев Европа иттифоқининг халқаро ҳамкорлик бўйича комиссарини қабул қилди. Нималар муҳокама қилинди?

    18 март, 14:51

    Тошкентда Европа иттифоқи билан сунъий йўлдош интернети бўйича келишув имзоланди  

    19 март, 09:28

    Евроиттифоқ дипломатияси раҳбари Кая Каллас Ўзбекистонга келади

    27 март, 09:38

    Каллас: “Россияга қарши санкциялар Марказий Осиё иқтисодиётига зарар етказмоқда”

    27 март, 19:15

    Шавкат Мирзиёев ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили билан Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишини муҳокама қилди

    27 март, 20:43

    Каллас: “Ўрта йўлак минтақавий алоқани таъминлашда муҳим аҳамиятга эга”

    28 март, 19:20

    Самарқанд шаҳрига кириш вақтинча чекланади

    31 март, 10:38

    Самарқанддаги саммит сабаб баъзи талабаларга қисқа муддатли ўқув таътили берилади

    31 март, 12:45

    Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома имзоланди

    31 март, 14:09

    Ўзбекистон – Европа Иттифоқи ҳамкорлиги янги босқичда: Самарқанд саммити истиқболлар эшигини очмоқда 

    1 апрел, 14:50

    Еврокомиссия Самарқандда ўтказиладиган саммитни АҚШ тарифларига жавоблардан бири деб баҳолади 

    1 апрел, 17:50

    “Марказий Осиё—Европа иттифоқи” саммитида кимлар қатнашиши маълум қилинди 

    1 апрел, 18:44

    1 апрел, 18:41

    1 апрел, 19:41

    Европа кенгаши президенти ташриф билан Самарқандга келди

    2 апрел, 10:08

    Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё—Европа иттифоқи” биринчи саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқандга борди

    2 апрел, 17:25

    Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши президенти билан норасмий учрашув ўтказди 

    2 апрел, 21:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин қуршовида Украинадаги урушни тугатиш тарафдори пайдо бўлди — NYT

    Дунё | 11 август, 17:25

    Холмўмин Ёдгоров Судьялар олий кенгаши раиси лавозимига қайта сайланди

    Ўзбекистон | 11 август, 17:11

    “Расмингни қўйиб ҳам калтаклайверади, қаёққа қочасан?” — Зоир Мирзаев ОАВдан қочаётган ҳокимлар ҳақида

    Ўзбекистон | 11 август, 17:00

    Болада тил чиқиши кечикса: бу нормал ҳолатми ёки ривожланишдаги муаммо?

    Фарзанд | 11 август, 16:50

    “Футбол ТВ” ҳамда “Спорт ТВ” кучли бешлик чемпионатларини трансляция қилади

    Спорт | 11 август, 16:45

    “Одамлар муҳим қарорларни ChatGPTъга ишониб топшираётгани мени хавотирга солади” — Сем Алтман

    Дунё | 11 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси тушди

    Ўзбекистон | 11 август, 16:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.