• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Марказий Осиё

    Марказий Осиё асосий эътиборни сунъий интеллектга қаратмоқда

    Марказий Осиё давлатлари сунъий интеллект соҳасида муваффақиятга эришиш учун кучларни бирлаштириб, бир-бирлари билан фаол тажриба алмашмоқда. Аксарият лойиҳалар GovTech ва FinTech, шунингдек, Smart City йўналишларида амалга оширилмоқда.

    Март ойи охирида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Олмаота шаҳрида бўлиб, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан норасмий учрашув ўтказди. Амалий ташрифнинг асосий мавзуларидан бири юқори технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик бўлди. Музокаралар якунида президентлар Тўқаев ва Мирзиёев сунъий интеллектга бағишланган AlmatyFair.ai кўргазмасига ташриф буюрди.

    Мазкур учрашув минтақа давлатларининг сунъий интеллект соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги ривожининг мантиқий давоми бўлди. Жорий йилнинг 9 март куни БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш масалалари юзасидан мунозара бўлиб ўтди. Тадбирни ташкил этиш ташаббуси Тожикистон Республикаси томонидан илгари сурилди. Муҳокама марказидан Марказий Осиёда сунъий интеллект минтақавий марказини ташкил этиш масаласи ўрин олди. Бундан ташқари, Тожикистон Марказий Осиёда сунъий интеллектни горизонтал тартибга солиш концепциясини таклиф этди. Таклиф минтақада сунъий интеллект стартаплари сони ўсишига туртки бўлиши қайд этилди.

    Мазкур масалада Тожикистоннинг ташаббускор роли тасодиф эмас. Айнан Тожикистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб, 2022 йилнинг сентябрида сунъий интеллект соҳасида миллий стратегияни қабул қилганди. Бошқа томондан, Тожикистонни минтақа доирасида бўлса-да, етакчи деб аташ мушкул. Келиб чиқиши Душанбедан бўлган кучли фин-тех (молиявий технологиялар) мутахассислари дунёга яхши таниш. Масалан, Тожикистон, Ўзбекистон ва Покистонда банк хизматларини таклиф этувчи Alif компанияси ёки дунё бўйлаб молиявий муассасаларга сунъий интеллект инструментларини таклиф этувчи zypl.ai. Шунга қарамай, сунъий интеллект технологиялари ҳали тожик иқтисодиётининг органик тармоғига айланганича йўқ.

    Қўшни Қирғизистонда яқин вақтгача сунъий интеллект технологияларининг ривожланиш даражаси юқори эмасди. Ягона ёрқин лойиҳа сифатида AkylAI, қирғиз тилидаги AI-ассистентни кўрсатиш мумкин. Бироқ 2025 йилда мамлакат ҳукумати мазкур соҳани ривожлантиришга фаол киришди. Жумладан, феврал ойида республикада сунъий интеллектни ривожлантириш масалалари юзасидан миллий кенгаш ташкил этилди. Тез орада Қирғизистонда сунъий интеллект бўйича Миллий стратегия тасдиқланиши кутилмоқда. Стратегия сунъий интеллект давлат иш жараёнларига тизимли равишда интеграциялашишини кўзда тутади.

    Сунъий интеллект соҳаси Ўзбекистонда нисбатан кўпроқ ривожланган. Соҳа давлат томонидан тизимли қўллаб-қувватланмоқда ва бу борада сезиларли муваффақиятларга эришилмоқда. Масалан, мамлакатда MyID ва Uz Face биометрик идентификация тизимлари ишлаб чиқилган. Улар молиявий технологиялар соҳасида – банклар, маркетплейслар ва бошқа тўлов тизимларида самарали қўллаб келинмоқда. Тошкент метросида Palm ID кафтни сканерлаш орқали тўловни амалга ошириш тизими амал қилмоқда. Буларнинг бари «Узинфоком» давлат тузилмаси лойиҳаларидир. Ўзбекистонда, шунингдек, сунъий технологиялар билан шуғулланувчи хусусий компаниялар: Billz (ритейл учун сунъий интеллект ечимлари), UzbekVoice (нутқни аниқлаш), Alif Uzbekistan (фин-тех; Тожикистонда асос солинган, аммо Ўзбекистонда самарали ишлаб келаётган компания) фаолият юритади.

    Айни дамда минтақада сунъий интеллект соҳасидаги энг кўп лойиҳалар Қозоғистонда амалга оширилган. Қозоғистон 2023 йилдаёқ сунъий интеллектни жорий этишга тайёрлик бўйича топ-50 мамлакатлар (Халқаро валюта фонди тадқиқоти) қаторига кирган. Стенфорд университети (AI Index Report 2024) ҳисоб-китобларига кўра, Қозоғистон миллий қонунчилигини сунъий интеллект ривожланишига мувофиқ оқилона мослаштираётган топ-15 мамлакат қаторига кирган.

    Сунъий интеллект лойиҳалари иқтисодиётнинг соф тижорий соҳалари, жумладан унинг турли тармоқларида амалга оширилади. Масалан, MED365 компанияси автоматлашган тиббий кўриклар учун дастурий-аппарат мажмуасини ишлаб чиққан бўлиб, ишчилар саломатлигини мунтазам назорат қилиб бориш зарур бўлган ишлаб чиқариш соҳаларида бундай лойиҳаларга талаб юқори. Рақамли ташқи реклама бўйича қозоқ бозорида етакчи бўлган Citix компанияси сунъий интеллект алгоритмларини реклама кампанияларини яратишга мослаган. Сунъий интеллектни нейрорадиология соҳасида қўлловчи CerebraAI компанияси АҚШдаги Кремний водийсида ўз бош офисини очган.

    Қозоғистонда сунъий интеллектни ривожлантирувчи энг йирик сектор бу молиявий технологиялар. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев AlmatyFair.ai кўргазмасига ташрифи чоғида айнан ушбу соҳа вакиллари билан кўпроқ мулоқот қилди. Хусусан, давлат раҳбари Kaspi.kz технологик компанияси раҳбари ва ҳаммуассиси Михаил Ломтадзе ва Freedom Holding раҳбари Тимур Турлов билан суҳбатлашди. Тадбиркорларнинг ҳар бири сунъий интеллектни молия соҳасида қўллаш бўйича ўз тажрибаси билан бўлишди.

    – Биз мамлакатимизда сунъий интеллект соҳасидаги қайси лойиҳаларни жорий эта олганимиз, сунъий интеллект қай тарзда Freedom банкнинг рақамли маҳсулотларини яратишга имкон бергани ҳақида сўзлаб бердик, – дейди Тимур Турлов. – Шунингдек, сунъий интеллектни автосуғурталаш соҳасида: фирибгарликка қарши курашиш, хавфларни баҳолаш, суғурта ҳолатларини баҳолашни осонлаштириш учун қандай қўллашимизни кўрсатдик. Бу борада биз «Сергек» компанияси билан фаол ҳамкорлик қиламиз, улар компьютерли кўриш ҳамда «ақлли шаҳар» қуриш соҳасида асосий экспертизани тақдим этади. Ушбу технологияларни «Сергек» ҳозирда қўшниларимизга, жумладан, Ўзбекистонга фаол экспорт қилмоқда.

    Тимур Турлов тилга олган Sergek компанияси шаҳар муҳитини бошқариш учун интеллектуал ечимларни ишлаб чиқувчилар орасида етакчилардан бири саналади. 2017 йилда Остонада асос солинган Sergek тизими йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоатчилик тартибини оширишга мўлжалланган лойиҳа сифатида иш бошлаган. Йиллар давомида платформа ўз имкониятларини кенгайтириб, шаҳарни комплекс бошқариш учун асосий рақамли инструмент бўлиб хизмат қилди.

    Бугунги кунда Sergek AI Smart City Platform – транспорт таҳлили, трафикни бошқариш, шаҳар хавфсизлигини мониторинг қилиш, экологик назорат ва шаҳар инфратузилмасини рақамлаштиришни қамраб олувчи интеграциялашган сунъий интеллект ечими саналади. Унинг маълумотларни ягона тизимга бирлаштириш хусусияти шаҳарларга хавфсизлик даражасини ошириш, транспорт тармоқларига босимни камайтириш ва шаҳар бошқаруви жараёнларини оптимизация қилишга ёрдам беради.

    Sergek тажрибаси Қозоғистон чегараларидан ташқарига чиққан. 2022 йилдан буён тизим Наманганда самарали фаолият юритиб, сунъий интеллектни Ўзбекистоннинг шаҳар инфратузилмасига жорий этишнинг илк намуналаридан бири бўлиб хизмат қилмоқда. Компания, шунингдек, Индонезия ва Филиппинда ҳам пилот лойиҳаларни амалга оширган ва Жануби-Шарқий Осиё ҳамда Африка минтақаларидаги қатор мамлакатлар билан музокаралар олиб бормоқда.

    Бу каби ечимларни ривожлантириш минтақадаги умумий тренд – маълумотлар ва технологияларни янада хавфсиз, самарали ва мустаҳкам шаҳарларни қуриш учун қўллашга бўлган интилишни акс эттиради. Намангандаги ижобий тажриба ва Ўзбекистондаги рақамлаштиришга бўлган фаол қизиқишни ҳисобга олган ҳолда, ушбу соҳадаги келажакдаги ҳамкорлик истиқболлари катта аҳамият касб этади.

    Мутахассларнинг фикрича, Марказий Осиё дастурчилари ва тадбиркорлари саъй-ҳаракатларининг бирлашуви давлат тузилмаларининг қўллаб қувватлови ёрдамида кучли синергетик натижа беради. Ҳамкорлик ва технологиялар экспорти борасидаги муваффақиятли тажрибани ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки, Alif, zypl.ai, Sergek ва бошқа компаниялар тажрибаси минтақадаги юқори технологик стартаплар жаҳон бозорида ўз таъсирини кенгайтириш учун барча имкониятларга эга эканлигини тасдиқламоқда.

    9 апрел, 10:30   Изоҳ (0)   2907
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда ёнғин чиққан уйдан икки йигит пичоқланган ҳолда топилди 

    9 апрел, 10:13

    Туркияда “прописка”ли ўзбекистонликлар сони очиқланди

    9 апрел, 09:37

    Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади

    9 апрел, 00:03

    Қўқонда автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчасида 666 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди

    8 апрел, 23:35

    “Чорсу”даги дўконда чиққан ёнғин, қирғиз-қозоқ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган аёл, уйни бузиб кириб кетган юк машинаси: 8 апрелнинг энг муҳим хабарлари

    8 апрел, 23:12

    Жиззах ва Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қурилади

    8 апрел, 21:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бемби: ўрмон даҳшати”. 2025 йил ёзида премераси бўлган триллерлар

    Кино | 16 август, 20:59

    “Япония келажак сари юриш учун ўтмиш билан юзлашиши шарт” — Жанубий Корея президенти

    Дунё | 16 август, 20:47

    “Мен президент эканман Хитой Тайванга ҳужум қилмайди” — Трамп

    Дунё | 16 август, 19:54

    “Ноттингем Форест” “Манчестер Сити” ҳимоячиси учун 25+5 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 16 август, 19:52

    “Африка кичик эмас!” — Африка иттифоқи харита проексиясини ўзгартиришни талаб қилмоқда

    Дунё | 16 август, 19:44

    “Трамп савдо муносабатларимиз ҳақида ёлғон гапирмоқда” — Бразилия президенти

    Дунё | 16 август, 18:16

    Қайси соҳадаги тадбиркорлар солиқ тўлашдан энг кўп қочаётгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 16 август, 17:51

    Саратон ҳужайраларида илк бор деменцияга ўхшаш жараёнлар аниқланди

    Илм-фан | 16 август, 17:28

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 300 нафардан ошди (видео)

    Дунё | 16 август, 17:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.