Хоразмдаги мактабда синфга кирган директор ва ўқувчи қизлар ўртасида жанжал юзага келгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалганди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси директор жазоланганини маълум қилди.

Бошқарма хабарида қайд этилишича, видеодаги ҳолат 2025 йил 7 апрель куни Қўшкўпир туманидаги 14-сон мактаб содир бўлган. Шу куни мактаб директори дарс вақтида 11-синф хонасига кириб, бир неча қизларни сочини йиғмагани сабабли уларнинг сочидан тортиб, танбеҳ берган ва бунинг ортидан уларнинг бири билан жанжаллашиб кетган.
Ҳолат юзасидан мактаб директори ваколатли ташкилотлар томонидан маъмурий жавобгарликка тортилган. Шунингдек, педагогга хос бўлмаган ҳаракатлари учун ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилган.
Мактабдаги жанжаллар
21 апрель куни Тошкентдаги мактабда икки ўқувчи жанжаллашиб, улардан бири тан жароҳати олганди. Жабрланган бола шифохонага ётқизилган. 9 апрель куни Тошкентдаги мактабда директор ва ўқувчининг ота-онаси ўртасида жанжал юзага келганди. Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги мактабда 29 февраль куни директор ва ўқитувчи аёл соч юлишиб жанжаллашганди.
2024 йилнинг сентябрида Тошкентдаги мактабда 6-синф ўқувчисини урган аёлга жазо тайинланиб, мактаб директори ишдан олинганди. Ўша йилнинг майида Фарғона вилоятининг Бувайда туманидаги мактабда директорга гўёки гап қайтариб, рўмолини ечмаслигини айтгани учун директор қизни уриб, жароҳат етказганди.
Изоҳ (0)