Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги 29-мактабда «ўқувчилар ўқитувчини калтаклашди» мазмунида видео тарқалди. Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби ҳолат юзасидан маълумот берди.
Наманган вилояти Халқ таълими бошқармасидан олинган дастлабки маълумотларга кўра, ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида юзага келган келишмовчилик сабаб ўқитувчи ўқувчини синфдан чиқариб юборган.
Ўқувчи эса синфга қайтиб кириб, ўқитувчига қўл кўтарган, қолган ўқувчилар эса ўқитувчи ва ўқувчини ажратган.
«Айни вақтда мазкур ҳолат Наманган вилояти Халқ таълими бошқармаси ҳамда ички ишлар ходимлари томонидан ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича аниқ маълумотлар тақдим этилади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (1)
Албатта яхши иш булмаган. Лекин бировни камчилигини топиш осон. У одамларни курсатиб шармада килди. Кунгли колди. Яхши мас хаммага курсатиш.
Туман ХТБ си тмонидан ишдан олиниб епилардики.
Бировни кунгилини огритиш гунох емасми.
Тугри мактабда ичиш хам гунохдир.
Биров курмасин деб лой билан тешикни бекорга епиб кетмаган билсангиз....