• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Коронавирус ўчоғига айланган «Реал», «Навбаҳор»да иш бошлайдиган легионер мураббий ва қишнинг илк топ-трансферини амалга оширишга яқин турган «Барселона». Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 22 декабрнинг энг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Париж—2024 Олимпиадасида оғир атлетиканинг вазн тоифалари қисқартирилади

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида оғир атлетика спорт туридан тўртта вазн тоифаси олиб ташланди ва уларнинг сони 10 тагача қисқарди.

    Токио—2020 Олимпиадасида 14 вазн тоифасида (эркаклар ва аёллар 7 тадан) беллашувлар бўлиб ўтган бўлса, 2024 йилда эркаклар бешта, аёллар бешта вазн тоифасида куч синашади.

    Вазн тоифалари билан танишинг:

    • Эркаклар: -61 кг, -73 кг, -89 кг, -102 кг, +102 кг.
    • Аёллар: -49 кг, -59 кг, -71 кг, -81 кг, +81 кг.
    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) бокс, замонавий кўпкураш қаторида оғир атлетикани ҳам 2028 йилги ёзги ўйинлар рўйхатига қўшмаганди.

    Маълумот учун, ушбу спорт турида Рио—2016 Олимпиадасида Руслан Нуруддинов -105 кг, Токио—2020 Олимпия ўйинларида Акбар Жўраев -109 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган эди. Энди Париж—2024 да ушбу вазн тоифалари бўлмайди.

    «Навбаҳор»да сербиялик мураббий иш бошлайди

    2020 йилги мавсумда «Нефтчи» мураббийлар штабидан фаолият олиб борган Александр Стоймирович 2022 йилдан «Навбаҳор»да иш бошлайди. Бу ҳақда мутахассиснинг ўзи Instagram саҳифасида эълон қилди, дея хабар қилмоқда «Championat.asia».

    Стоймирович «Навбаҳор»да жисмоний тайёргарликка жавобгар бўлиши кутилмоқда.

    Скрин: Instagram

    Скрин: Instagram

    Жаҳон

    Бенжамин Мендига яна бир жинсий айблов қўйилди

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Манчестер Сити» ҳимоячиси Бенжамин Мендига нисбатан яна бир жинсий зўравонлик билан боғлиқ ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди, дея хабар қилмоқда BBC.

    Шу тариқа футболчи еттита жинсий зўравонлик билан боғлиқ ва яна битта тегажоғликка доир жиноят бўйича айбланмоқда. Ўйинчи август ойидан бери қамоқда сақланмоқда. 2022 йилнинг январига белгиланган суд жараёни кейинроқ муддатга қолдирилган.

    Аввалроқ суд уч марта Мендини гаров эвазига қўйиб юборишни рад этганди. Тахминларга кўра, Мендига қўйилган айбловлар исботланса, футболчи бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

    Мавзуга доир:«Манчестер Сити» ҳимоячиси Бенжамин Мендига 7 та жинсий зўравонлик билан боғлиқ айблов қўйилди. У умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин

    «Барселона» Ферран Торрес трансфери борасида «Манчестер Сити» билан келишувга эришди

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Каталонлар Торрес трансфери учун инглиз клубига 55 миллион евро тўлайди. Шунингдек, 10 миллион евро миқдорида бонус пули ҳам назарда тутилган.

    Торрес 23 декабрь куни Барселонага учиб кетади ва «кўк-анорранглилар» билан 5 йиллик шартнома имзолайди, дея хабар қилмоқда Фабрисио Романо.

    Коронвирус ўчоғига айланган «Реал»

    Мадридликлар жамоасида оммавий коронавирусга чалиниш ҳолатлари кузатилмоқда. 21 ва 22 декабрь кунлари жамоанинг яна уч футболчиси изоляцияга олинган.

    Ҳимоячи Давид Алаба ва ярим ҳимоячи Исконинг тести вирусга ижобий хулоса берган бўлса, Серхио Аррибасда касаллик аломатлари пайдо бўлган. Аввалроқ Марко Асенсио, Гарет Бэйл, Родриго Гоэс, Андрей Лунин, Марсело ва Лука Модричда COVID-19 аниқланганди.

    Мадридликлар 23 декабрь ўтар кечаси «Атлетик Б»га қарши кечадиган ўйин учун қайдномага 20 нафар футболчини киритди (Аррибасни ҳисобга олмаганда). Уларнинг олти нафари «Кастиля» вакиллари ҳисобланади.

    Фото: «Реал Мадрид»

    Фото: «Реал Мадрид»

    «Манчестер Сити»да Гвардиоланинг ўрнини ким эгаллаши мумкин?

    Manchester Evening News нашри ушбу савол юзасидан таҳлилий мақола эълон қилди. Унда жамоанинг ўйин услубини сақлаб қолган ҳолда испаниялик мутахассиснинг ўрнини эгаллай оладиган мутахассислар варианти муҳокама қилинган.

    Нашр Гвардиоланинг ўрнини эгаллашга номзод уч мутахассис вариантини илгари сурган: «Аякс» устози Эрик тен Ҳаг, «Бавария» бош мураббийи Юлиан Нагелсманн ва Италия терма жамоаси мураббийи Роберто Манчини.

    Гвардиоланинг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномаси тугашига 18 ой вақт бор. Катта эҳтимол билан у шартномани узайтиради ҳам, бироқ ҳар бир яхши воқеа бир кун келиб тугаши керак, дейилади мақолада.

    IFFHS талқинига кўра Европа—2020 рамзий терма жамоаси аниқланди

    Фото: IFFHS

    Фото: IFFHS

    Халқаро футбол тарихи статистикаси федерацияси (IFFHS) Европанинг 2021 йилги рамзий терма жамоасини аниқлади. Ушбу терма жамоадан УЕФА минтақаси терма жамоаларида тўп сурадиган футболчилар ўрин олди.

    Дарвозабон: Жанлуижи Доннарумма («Милан» / «ПСЖ»);

    Ҳимоячилар: Жоржио Кьеллини, Леонардо Бонуччи (иккиси – «Ювентус»), Рубен Диаш («Манчестер Сити»), Сесар Аспиликуэта («Челси»);

    Ярим ҳимоячилар: Нголо Канте («Челси»), Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Жоржиньо («Челси»);Ҳужумчилар: Килиан Мбаппе («ПСЖ»), Роберт Левандовски («Бавария»), Криштиану Роналду («Ювентус» / «Манчестер Юнайтед»).

    Захира: Мануэль Нойер («Бавария»), Жоау Канселу («Манчестер Сити»), Эрлинг Ҳоланд («Боруссия Д»), Антонио Рюдигер («Челси»), Карим Бензема («Реал»), Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед»), Томас Мюллер («Бавария»).

    Бош мураббий: Томас Тухель («Челси»).

    22.12.2021, 21:29   Изоҳ (0)   22572
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Шунақа зўрми? Бир ерга кириб чиққандан кейин мулла минган эшакдек бўлиб қолади». Одил Аҳмедовга 13 йил аввал Намангандаги ўйиндан кейин полковник қаматиш билан та...

    22.12.2021, 06:08

    Ла Лига. «Барселона» қолдирилган тур ўйинида бир киши кам бўлиб қолган «Севилья»ни енга олмади

    22.12.2021, 03:37

    Англия Лига Кубоги. «Арсенал» 6 та гол урилган ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, ярим финалга чиқди

    22.12.2021, 02:54

    А Серия. «Ювентус» аутсайдерни таслим этди, «Аталанта» «Женоа» тўсиғидан ўта олмади

    22.12.2021, 02:43

    Роналду учун йилига 90 млн евро сарфлаган «Ювентус», БААдан устун келган Сервер Жепаров шогирдлари ва Муродов билан бир кунда жанг қиладиган Махачев. Энг сўнгги сп...

    21.12.2021, 22:33

    «У казинода миллионлаб доллар ютқазар ва ўзини дунёни ушлаб қўйгандек тутарди». Қимор, ичкилик ва кўнгилхушлик гирдобидан чиқишга муваффақ бўлган Мэнни Пакьяо ҳико...

    20.12.2021, 23:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.