• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес Аёллар саҳифаси

    Машҳур турк актрисалари ортиқча вазнни қандай енггани ҳақида сўзлаб берди

    Турк сериалларидаги гўзал актрисалар ўзининг маҳоратли ижроси билан бирга, гўзал ва мафтункор кўриниши билан томошабинларни ҳайратда қолдиради. Гарчи улар тўхтовсиз иш режими, стресс ва оилавий муаммолар билан банд бўлишса-да, ўзларини доимо яхши формада сақлашни билади. Бугунги мақоладаги турк киноси юлдузларининг озиш ва соғлом турмуш тарзига оид қоидалари кўплаб аёллар учун илҳом манбайи бўлиши мумкин.

    Ҳанде Эрчел

    Фото: Дзен

    “Қалбим эшигини қоқ” сериали юлдузи Ҳанде Эрчелнинг асосий қоидаларидан бири — қатъий кун тартибига амал қилишдир. Актрисанинг иш вақти доим фарқ қилса-да, барибир етарлича ухлаш ва дам олиш учун вақт топишга ҳаракат қилади.

    Ҳанде эрталаб кунини долчинли сув билан бошлайди, бундай ичимлик тетиклик беради. Онасининг вафотидан кейин Ҳанде қаттиқ стрессга тушди: у жуда кам овқатланиб, ҳаддан ташқари кўп машқ қилиши натижасида жуда озиб кетди.

    Фото: Дзен

    Актриса кунига 6 маҳал оз-оздан овқатланиш, тамадди учун олма истеъмол қилиш, ширинлик, ёғли ва унли маҳсулотлардан воз кечиш, олма сиркаси қўшилган сув ёки лимонли сув ичиш каби одатларга амал қила бошлади. Аммо спорт машғулотлари билан янада кўпроқ шуғуллана бошлаган Ҳанде анорексия касаллигига хос тарзда озиб кетди. Ҳозирда унинг мухлислари актрисани бундай қилишдан қайтармоқда, акс ҳолда Эрчел суратга олиш жараёнлари учун куч топа олмай қолиши мумкин.

    Фаҳрие Эвжен

    Фото: Дзен

    Бурак Ўзчивитнинг рафиқаси Фаҳрие Эвжен биринчи фарзандини дунёга келтиргандан сўнг вазн орттирди.  Актриса аввалги қоматини қайтаришига унга булгур ёрмаси ёрдам берди. У энг фойдали ёрмалардан бири саналади, чунки булгур махсус ишлов берилган буғдойнинг гликемик индекси паст бўлади. Бу эса қондаги қанд миқдорининг кескин кўтарилиб, ёғ сифатида захира бўлиб қолишига йўл қўймайди. Фаҳрие ўз рационини айнан шу дон маҳсулоти асосида тузди.

    Фото: Дзен
    Фото: Дзен

    Баъзан актриса булгур ўрнига сули ёрмаси истеъмол қилди, унга ёғсиз гўшт, йогурт, сабзавот ва меваларни қўшиш мумкин.

    Элчин Афажан

    Фото: Дзен

    “Қалбим эшигини қоқ” сериали юлдузи Элчин Афажан “Бир оила тарихи” сериалидаги роли учун семириши лозим бўлди. лойиҳа ниҳоясига етгач, актриса аввалги қоматини қайтаришига бир неча йил керак бўлди. У рационидан шакар, углеводлар ва глютенли маҳсулотларни бутунлай чиқариб ташлади. Элчин ҳар куни 10 минг қадам юришни ўзига қоида қилиб олди.

    Фото: Дзен

    Актриса сўзларига кўра, ортиқча вазндан халос бўлиш жараёнида мутахассис назорати муҳимдир. Шунингдек, ҳар бир одамнинг метаболизми ва организми турлича бўлгани учун диетолог ва мураббийлар тавсияларига амал қилиш керак, деб ҳисоблайди.

    Пелин Карахан

    Фото: Дзен

    “Муҳташам юз йил” сериалида султон Сулаймоннинг ягона қизи — Меҳримоҳ образини гавдалантирган актриса Пелин Карахан фарзандли бўлгач, қисқа вақтда вазн орттирди. Аввалига у ўзининг ортиқча вазнидан асло уялмаслигини айтган бўлса-да, кейинчалик ўз устида ишлашга ва қоматини тиклашга қарор қилди. Актриса рационидан ёғли, ширин ва унли маҳсулотларни олиб ташлади ва оқсилга бой маҳсулотларни, мева ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилди. Шунингдек, у кундалик сув ичиш тартибига доимо риоя қилди ҳамда жисмоний машғулотлар билан фаол шуғулланди.

    Фото: Дзен

    Аслида Пелин жиддий ва мураккаб парҳезларни ёқтирмайди. У эски вазнини қайтариш учун калория дефицитига эътибор қаратди ва спорт билан шуғулланди. Натижада актриса 35 килограмм вазндан халос бўлди.

    Марям Узерли

    Фото: Дзен

    Латофатли актриса “Муҳташам юз йил” сериалидаги Хуррам роли учун 13 килограмм вазн йиғди, кейинчалик ҳомиладорликдан сўнг яна семирди. Сўнг озиш учун ўзининг шахсий овқатланиш тамойилларини ишлаб чиқди: Узерли табиий йўл билан етиштирилган маҳсулотлар, қайнатилган мол гўшти, ясмиқ, гречка ва булгур каби маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилди.

    Фото: Дзен
    Фото: Дзен

    У шакар, турли пишириқлар, гуруч, қовурилган овқатларни рационидан чиқариб ташлади. Сут маҳсулотларини ҳам меъёрида истеъмол қилди. Узерли интервал очлик (16/8) усулини қўллади: 16 соат оч юриб, 8 соат ичида фақат 2 маҳал овқатланди. Бироқ бундай режимни шифокор тавсиясисиз бошлаш мумкин эмас.

    Ҳуля Авшар

    Фото: Дзен

    “Муҳташам юз йил: Кўсем империяси” сериалидаги Сафия султон ролини ижро этган Ҳуля Авшар мазали овқатларни яхши кўради, аммо қоматини ҳам эътибордан четда қолдирмайди. Актриса икки маҳал овқатланишни маъқул кўради: нонуштага у бир бурда нон, мева, творог ва тонус берувчи ичимликлар, тушлик учун шўрва, қайнатилган гўшт ва сабзавотлардан иборат таомларни истеъмол қилади. Соат 19:00 дан кейин актриса ҳеч нарса емайди. Бундан ташқари, Ҳуля бўш вақтини спортга бағишлайди: теннис ўйнайди, велосипедда учади, сузади ёки спорт залида машқ қилади.

    Фото: Дзен

    Жансу Дере

    Фото: Дзен

    “Муҳташам юз йил” ва “Бевафо” сериалларининг юлдузи Жансу Дере қатъий парҳезлар ва интервал очликни ёқламайди, чунки актрисада диетани бузиб қўйиш эҳтимоли катта. У ўзининг нафис қоматини генларга ҳамда тўғри овқатланиш одатларига боғлиқ деб билади. Унинг шиори: “Сен нима есанг, ўшасан”.

    Фастфуд, қовурилган таомлар, зарарли газаклар, чипс, газли ичимликлар, қаҳва ва ширинликлар актрисанинг рационидан узоқ йиллар аввал чиқариб ташланган. Жансу товуқ гўшти, балиқ, хом ва димланган сабзавотлар, дон маҳсулотлари ва ёғ миқдори кам сут маҳсулотларини афзал кўради. Нонушта қилишдан аввал у бир қошиқ ўсимлик ёғини ичади. Шунингдек, актриса фаол ҳаёт тарзига ҳам амал қилади.

    17 феврал, 14:52   Изоҳ (0)   37201
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #турк#актриса#дизи

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Истеъдодига қарамай, доим иккинчи даражали роллар бериладиган турк актрисалари

    14.10.2024, 18:03

    Ўтказиб юбормаслик керак бўлган 14 та янги турк сериали (трейлер)

    18.10.2024, 13:50

    Афра ва Мертнинг пинҳона тўйи ва “Қўрғон сирлари”нинг финали: турк сериаллари оламидаги энг сўнгги янгиликлар 

    23.10.2024, 14:54

    “Муҳташам юз йил” сериалидаги актёр болалар 13 йил ичида қанчалик ўзгарди? (фото) 

    30.10.2024, 09:58

    Рейтинг бўйича “Қўрғон сирлари” ва “Муҳташам юз йил”ни ортда қолдирган турк сериали қайси?

    06.11.2024, 12:20

    Турк актрисаси Марям Узерли 11 йил деганда янги сериал билан экранларга қайтмоқда

    21.11.2024, 14:49

    2024 йилнинг энг бадавлат турк актёр ва актрисаларининг рўйхати эълон қилинди 

    04.12.2024, 10:36

    Ҳар бир қисми учун 20 минг доллар: “Муҳташам юз йил” сериалидаги бош қаҳрамонлар қанча гонорар олган? 

    11.12.2024, 12:30

    “Қўрғон сирлари” қайси мавсумда тугайди? Киванч Татлитуғ Истанбулда ресторан очмоқда — турк киноси янгиликлари

    19.12.2024, 14:40

    Қиёфадош актрисалар: ташқи жиҳатдан жуда ўхшаш бўлган турк сериали юлдузлари

    20.12.2024, 10:40

    “Муҳташам юз йил”даги актёр болалар ҳозирда қандай кўринишда? (фото) 

    30.12.2024, 10:31

    Instagram: Ёқуб Аҳмедов 87 ёшни қарши олди, Дилсўз билан юз берган кўнгилсизлик, Севара Солиева ажрашдими?

    6 январ, 11:46

    Афра ва Мерт Янги йилни бирга нишонлади, “Қизил шарбат” жамоасига янги актрисалар қўшилди: турк киноси янгиликлари

    7 январ, 14:37

    Instagram: Фаластинлик болаларга 2 та уй совға қилган Юлдуз Усмонова, туғилганлик гувоҳномасини янгилаган Ботир Қодиров, 30 млн жарима тўлаган Мўмин Иброҳимов 

    9 январ, 10:43

    Турк юлдузларининг энг муваффақиятсиз пластик операциялари

    13 январ, 13:10

    Instagram: Юлдуз Турдиева қизини мухлисларига кўрсатди, Жалолиддин Аҳмадалиевнинг армони нима? “Суюнчи”даги Карима ҳозир қандай кўринишда?

    15 январ, 10:16

    “Ҳозир юрагим бўм-бўш”. Юлдуз Ражабова Эмре Кивилжим билан муносабатлари ва Голливуд фильмидаги роли ҳақида сўзлаб берди 

    21 январ, 14:48

    Фаҳрие Эвжен ва Пелин Карахан фентези жанридаги янги фильмда суратга тушди (трейлер) 

    27 январ, 18:35

    Instagram: “Қалпоқ” даги Салтанат 72 ёшни қаршилади, Раъно Шодиева санъатни тарк этмоқда, Муниса Ризаева Дубайдан қўним топди  

    4 феврал, 10:58

    Ўзбек дубляжининг янги истиқболлари

    6 феврал, 12:00

    Мурат Йилдирим Дубайда дам олмоқда, Мерт Рамазон Демир ҳарбий хизматни ўтайди: турк киноси янгиликлари

    6 феврал, 13:40

    “Туркий давлатлар халқаро университетининг ташкил этилиши Ўзбекистон ва Туркия ўртасида таълим лойиҳалари ривожланаётганидан дарак беради” — Эрол Ўзвар

    8 феврал, 12:40

    Instagram: Рихситилла Абдуллаев оиласида янгилик, Тошкентдан ҳовли излаётган Муниса Ризаева, отасининг яна бир қиёфадошини топган Зоҳиршоҳ Жўраев 

    10 феврал, 09:53

    Трамп пўлат ва алюминий импортига 25 фоизлик бож жорий этишини айтди

    10 феврал, 11:09

    Еврокомиссия АҚШнинг Европа экспортига қўллайдиган божларига жавоб беришга ваъда қилди 

    10 феврал, 18:31

    Instagram: Кумушга айланган Муқаддас Саъдуллаева, “Телба”нинг давоми ишланишини хоҳлайдиган Улуғбек Қодиров, Ҳалима Ибрагимовага аталган қўшиқ

    11 феврал, 10:33

    Россия Украина газ инфратузилмасига иккинчи йирик ракета ҳужумини амалга оширди 

    11 феврал, 17:45

    Instagram: Янги автомобиль харид қилган Маржона Мирзаалиева, Манзура учун ташкиллаштирилган Marry me, Шаҳзода Муҳаммедованинг гардеробига саёҳат

    12 феврал, 10:42

    Туркия кучли зилзила ва цунамига тайёрланмоқда

    12 феврал, 11:42

    “Холамнинг қизи меҳмонхонада ишлаймиз деб алдаб чақириб олди” — Туркияда 5000 лирага сотиб юборилган ўзбекистонлик қиз

    12 феврал, 13:01

    “Севги изтироби” юлдузи Бурак Ўзчивит сериал Камолнинг ўлими билан якунланишини истамаган

    12 феврал, 18:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55

    “Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

    Спорт | 12 июл, 18:50

    АҚШда Трампнинг руҳиятида ёшга боғлиқ ўзгаришлар кузатилаётгани маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 18:35

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.