Solar Orbiter космик аппарати Қуёшни юқори аниқликда суратга олди. Мазкур қурилма Қуёшни 5 йилдан бери ўрганмоқда. Бу ҳақда Earth хабар берди.
Solar Orbiter ўзининг Extreme Ultraviolet Imager камераси ёрдамида тўрт ярим соат ичида 200 та алоҳида кадр олган. Аппарат Қуёшдан 77 миллион километр узоқликда жойлашган. Олимлар кадрларни бирлаштириб, Қуёшнинг бугунги кундаги энг кенг ва юқори аниқликдаги ултрабинафша тасвирини тақдим этган.

Якуний тасвир 12544 х 12544 пиксел ўлчамга эга бўлиб, бу 2325,5 х 2325,5 миллион километрга тўғри келади. Сурат олдинги маълумотлар билан биргаликда Қуёшда содир бўлаётган жараёнларни яхшироқ тушуниш имконини беради.
Solar Orbiter — бу Европа космик агентлиги ва НАСА томонидан ишга туширилган Қуёшни ўрганишга мўлжалланган космик аппарат. У 2020 йил 10 февраль куни парвоз қилган. Қурилма Қуёшни яқин масофадан кузатиб, унинг сирли жараёнларини ўрганишга ёрдам беради.
Изоҳ (0)